Тортув электр машиналарининг классификацияси


Тезлик характеристикасини олиш, исроф ва фойдали иш коэффициентини аниқлаш



Download 0,67 Mb.
bet5/18
Sana28.06.2022
Hajmi0,67 Mb.
#715806
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Тортув эл маш маъруза

Тезлик характеристикасини олиш, исроф ва фойдали иш коэффициентини аниқлаш
ГОСТ 2582-81давлат стандартига асосан қабул қилиш ва топшириш синашида мотор ўқининг номинал режимдаги айланиш частотасини типик характеристикада белгиланган айланиш частотаси билан таққосланади.
Кўрсатилган айланиш частотанинг рухсат этилган оғиши машинанинг қувватига нисбатан аниқланади. Айланиш частотасининг энг кўп оғиши қуввати 150 квтдан юқори бўлган моторлар учун унинг номинал қийматига нисбатан ±3% дан ошиб кетмаслиги лозим.
Бундан ташқари реверсли моторларда номинал қувватда ва номинал қўзғатиш токида бир ва бошқа тарафдаги айланиш частотаси икки тарафда айланишнинг ўртага арифметик қийматнинг фойиздаги қиймати давлат стандарти қийматидан юқори бўлмаслиги лозим. Айланиш частотасини текшириш ва машинанинг тезлик характеристикасини ишчи температурагача қизиганда олиш амалга оширилади.
Квалификацион ва даврий синашларда электр моторларнинг тезлик характеристикалари номинал кучланишда қўзғатишнинг барча ростланадиган устунларида олинади.
Реверсланадиган машиналар учун бу иккала йўналишда ҳам амалга оширилади. Кўрсатиладиган характеристикалар якорнинг хар хил токларида рухсат этилган айланиш частотасининг энг юқори қийматида олинади.Кетма-кет қўзғатиладиган машинанинг берилган даражаси қўзғатишнинг ростлашнинг коэффициенти (қўзғатиш токнинг якор токига нисбати) билан назорат қилинади. Машинанинг якорь токига нисбатан фойдали иш коэффициентининг боғланишини олиш учун ҳар хил юкланиш токида ва кучланишда Ик машинанинг қувват исрофи ни аниқлаш лозим бўлади. Бу маълумотларга эга бўлиб, электр моторнинг Ф.И.Кни аниқлаш мумкин


(8)

Тортув электр машиналар учун ф.и.к билвосита усул билан аниқлаш мумкин, яъни бу усул баъзи исрофлар усули ҳам айтилади. Алоҳида ҳолда барча мис чулғамларнинг щётка контактларидаги, механик исрофлар (щётканинг коллекторга ишқаланиши, якорнинг ҳавода ва машинага ўрнатилган вентиляторнинг айланишида), салт юришдаги магнит исрофлар ва машиналар юклангандаги қўшимча исрофлари аниқланади. Мис чулғамдаги исрофлар ҳисоблаш йўли билан токнинг қўзғатишдаги қабул қилинган ростлаш усулини ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Машина чулғами қаршилигини ўлчаш уларнинг ишчи температурасида В- синфдаги изоляция учун 1150с, F ва H синфдаги изоляциялар учун 1300с да амалга оширилади. Щётканинг контактдаги исрофи юкланиш токи қиймати билан щёткада кучланишнинг пасайиши 3В улаш шунтларисиз ва 2В шунтли щёткалар учун ҳисобланади. Магнит ва механик исрофлар машиналар салт ишлаганда тажриба йўли билан аниқланади ва шунинг учун уларни кўпинча салт юриш Рс.ю.исрофи ҳам деб юритилади. Уларни аниқлаш учун синалаётган машиналар қўзғотиш ҚЧ чулғамлари (расм4) кучланиши R1 резистор билан аста-секин ростланадиган ташқи ток манбасига уланади ёрдамчи генераторга Еr 1.


Синалаётган машиналар М якор занжирлари, кучланиши R2 резистори билан аста секин ростланадиган бошқа ёрдамчи генератор ЁГ2 орқали энергия билан таминланади.

Расм 4. Салт юришдаги синалаётган мотор исрофини аниқлаш схемаси.


Расм 5. Салт юришдаги исроф (тўлиқ чизиқли эгри чизиқ) ва механик исроф (шрихли чизиқ)ларнинг НБ=406Б тортув электр моторининг ҳар хил қўзғатиш токидаги айланиш тезлигига боғланиш графиги.


Синаш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади. Синалаётган машина қўзғатиш чулғами ҚЧ токини Iқ га қўйиб унинг доимийлигини таъминлаб, ЁГ2 генераторнинг кучланишини аста-секинлик билан машина якори айлана бошлагунга қадар оширилади. Машина М коллектори кучланиши ва якорнинг айланиш тезлиги рухсат этилган қийматига эришгунга қадар улар катталиклари ўлчанади . Кейин ЕГ-2 генераторининг кучланиши оширилади ва ўлчаш машина М якорининг айланиш частотаси янги ўрнатилган қийматига эришгунга орттирилади.


Синалаётган машина чулғамларидаги кучланиш энг кичик қийматдан якор мумкин бўлган паст қийматдан ----------энг юқори қийматгача айланиш частотасига эришгунча оширилади. Тажриба синалаётган машина қўзғатиш чулғами токининг бир-неча нуқтасида олинади. Машина коллекторидаги ток ва кучланишнинг олинган қийматининг кўпайтмаси исътемол этилган қувватни беради. Агар бу қувватдан якорнинг мис чулғамида ва щётка коллектор контактидаги ўткинчи исрофларни айирилса, унда қолган қисми салт юришдаги магнит ва механик исрофлар йиғиндисига мос келади. Кетма- кет қўзғатиладиган машиналарнинг механик исрофларини аниқланган исрофлар йиғиндисидан ажратиш учун юқорида кўрсатилган тажриба фақат кетма-кет қўзғатиш чулғамида ўтказилади.
Ҳар хил айланиш тезлигида якорнинг исътемол қиладиган қуввати (расм 5) механик исрофларни ўзида намоён қилади, чунки якорнинг электрик ва магнит исрофларни кичкина бўлганлиги учун уларни ҳисобга олмаса ҳам бўлади. Тортув моторларнинг машинани юклагандаги қўшимча исрофи ГОСТ 2582-81 стандартига асосан, ёрдамчи машиналар учун эса ГОСТ 11828-75 асосан қўлланилади.
Пульсацияловчи ток тортув электр моторларининг фойдали иш коэффициенти қуйидагича аниқланади: олдин машиналар ўзгармас токда ишлагандаги фойдали иш коэффициентиалоҳида исрофлар усули билан аниқланади, кейин пульсацияловчи токда ва кучланишда ишлагандаги пульсацияловчи исрофи аниқланади. Машинанинг пульсацияловчи токдаги ф.и.к.

бунда - машинанинг доимий токда ишлагандаги ф.и.к., Р1 - доимий токда синалгандаги бериладиган қувват.


Пульсацияловчи ток электр моторларнинг пульсацияловчи қувват исрофи кўпинча кичик косинусли электродинамик ваттметр ёрдамида аниқланади.


Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish