Тортув электр машиналарининг классификацияси


Ёрдамчи асинхрон электр моторлар ва фаза



Download 0,67 Mb.
bet18/18
Sana28.06.2022
Hajmi0,67 Mb.
#715806
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Тортув эл маш маъруза

Ёрдамчи асинхрон электр моторлар ва фаза
ажратгичларни синаш хусусиятлари

Ёрдамчи асинхрон электр моторлар ва фаза ажратгичларни тайёрланиш ва таъмирланиш сифатинитекшириш учун квалификацион, қабулқилиш топшириш даврий типик ва ресурсли синашлардан ўтказиш талаб этилади.


ГОСТ – 2582-81 стандарти талаби бўйича ёрдамчи асинхрон моторларни квалификацион синашда қуйидаги режа ва кетма-кетлик кўзда тутилади.

  • чулғам изоляцияси қаршилигини корпусга ва чулғамлар орасига нисбатан ўлчаш;

  • ўзгармас токда совуқ ҳолатда чулғамнинг қаршилигини аниқлаш;

  • ГОСТ 2582-81 талаби бўйича белгиланган носиметрик ва кучланишнинг машина чулғами учларидаги берилган қийматларда қизишини синаш;

  • салт юришда ва қисқа туташишда ток ва исрофларни аниқлаш;

  • юқори айланиш (тезлигида) частотасида, ҳамда ток бўйича қисқа вақтни ўта юкланишларда синаш;

  • тебраниш чегарасини аниқлаш;

  • уч фазали симметрик кучланишдан ва ҳаракат тартибида кўзда тутилган схема бўйича номинал ва пасайтирилган кучланишлар билан таъминланганда фойдали иш коэффициенти, қувват ва сирпаниш коэффициентларини ҳамда айланувчи моментларни аниқлаш;

  • тебранишга чидамлилигини кўрсатгичларини аниқлаш.

Фаза ажратгичларини квалификацион синаш режаси булардан ташқари қуйидагиларни ҳам ҳисобга олади:

  • ГОСТ 6962-75 да белгиланган кучланишнинг 260-460 В оралиғида токни, тармоқ кучланишларини кучланишнинг тескари кетма-кетлик коэффициенти, ф.и.к. қувват ва сирпаниш коэффициентини юкламанинг 0,25 дан 1,5 номинал қиймати оралиғида ўзгартирилганда аниқлаш.

  • Таъминлаш кучланишни қийматининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда доимий режимда исиқликка синаш;

  • Фаза ажратгичнинг бир фазали токдан кучланишнинг ўзгариши 280-460 В оралиғида токларни, салт юришидаги исрофларни, чизиқли кучланишни, қувват коэффициентини, салт юришдаги кетма-кет ташкил этиш коэффициентларини аниқлаш;

  • номинал кучланиш ва юкламадаги токларни чизиқли кучланишларни аниқлаш;

  • бир фазали тармоқдан энг кам 280В кучланишга ишлаётган фаза ажратгичнинг токини, қувват коэффициенти ва қисқа туташдаги исрофни ҳамда ишга тушириш вақтини аниқлаш;

Ёрдамчи асинхрон момторларнинг қабул қилиш топшириши бўйича синаш режаси қуйидагилардан иборат бўлади;

  • машина корпуси чулғамлар орасидаги чулғам изоляциясининг нисбий қаршилигини ўлчаш, уларнинг қиймати 1,0 момдан ошмаслиги керак;

  • ўзгармас токда чулғамнинг қаршилигини совуқ ҳолатда ўлчаш;

  • номинал 380В кучланишида салт ишлаш ва қисқа туташиш токи ва исрофини аниқлаш;

  • ўта юқори аниқлаш частотасида синаш;

  • тебраниш сатҳини (қийматини) ўлчаш;

  • машинанинг корпусига ва чулғамлар орасига нисбатан чулғам изоляциясининг электр мустаҳкамлигини синаш ҳамда ўрамлар орасидаги чулғам изоляциясининг электр мустаҳкамлигини синаш.

Фаза ажратгичлар учун бу режа қуйидаги бандлар билан тўлдирилади.

  • номинал кучланишда ва юкламада салт юриш токи ва исрофини ҳамда чизиқли кучланишни аниқлаш;

  • қққувват коэффициенти ва қисқа туташдаги исрофини аниқлаш;

  • 280В кучланишли бир фазали тармоқнинг энг паст кучланишдаги ишга тушириш вақтини аниқлаш. Ёрдамчи асинхрон моторлар ва фаза ажратгичларни даврий типик ва ресурсли синашнинг қўйилиши ва бажарилиши кетма-кетлиги ўзгармас ток коллекторли ва пульсланувчи ток машиналари қўйилган ва бажарилиш кетма-кетлиги каби амалга оширилади. Ёрдамчи асинхрон моторларни синаш режасини кўриб чиқиб, режанинг энг мураккаб бир бандига тўхташга тўғри келади бу ф.и.к.ни қувват коэффициентини сирпанишни, асинхрон фаза ажратгичнинг юкламада салт юришда ва қисқа туташгандаги кучланишнинг тескари кетма-кетлик коэффициентини аниқлаш керак бўлади.

Синаш учун 12- расмда келтирилган схемадан фойдаланилади. Квалификацион синашда ф.и.к. қувват коэффициенти кучланиш ва сирпанишнинг тескари кетма-кетлик коэффициенти юклама 0,25 дан 1,5 номиналгача ўзгарганда 380 номинал 280 В энг паст ва энг юқори 460 В қийматгача бўлган бир фазали тармоқ кучланишига ва номинал компенсацияловчи сиғимга текширилади. Қабул қилиш топшириш синаш жараёнида кўрсатилган катталиклар юкламанинг кучланишнинг ва компенсацияловчи сиғимнинг номинал қийматларида синалади.
Уч фазали юкламанинг бир фазали тармоқдаги ва номинал компенсацияловчи сиғимдаги синаш жараёнида тармоқ ва фаза кучланишлари ҳар бир фазаларнинг токи ва қуввати, фаза ажратгич қабул қилаётган ток ва қувват.
Уч фазали юкламанинг истемол қиладиган қувватини уч ёки икки ваттметрли усулдан ёки уч фазали ваттметрдан фойдаланиб ўлчаш талаб этилади. Фаза ажратгичнинг фойдали иш коэффициенти %
(11)
бунда - фаза ажратгичдаги исроф, бу бир фазали тармоқдан қабул қилаётган қувват ва уч фазали юкламада қабул қилаётган қувватлар фарқи, яъни ваттметрларининг кўрсатгичлари. Агар фаза ажратгичнинг ўқида механик юклама бўлса, унда ф.и.к.


(12)

бунда РМ- ўқдаги механик юклама қуввати фаза ажратгич исрофи. Қувват коэффициенти


(13)

Бунда Рс ва UIc – бир фазали тармоқдан исътемол этаётган (фаза ажратгич ва юклама) мос ҳолдаги қувват ва ток.


Кучланишнинг тескари кетма-кетлик коэффициенти


(14)
Бунда U1 – юкламадаги тармоқ кучланишининг тўғри кетма-кетликдаги модули; U2- бу ҳам тескари кетма-кетликдаги. Салт юришда фаза ажратгич чулғамларида уч фазали юклама ва ўқида механик юклама бўлмаганда токлар, исрофлар, тармоқ кучланиши, қувват коэффициенти ва кучланишнинг кетма-кетлик коэффициенти аниқланади. Фаза ажратгичларни салт юриш режимида синашда механик исрофларни аниқлашдан олдин фаза ажратгичлар юкламасиз 60 дақиқа (қуввати 150 ква гача бўлган фарқи ажратгичлар учун) ва 120 дақиқа (қуввати 150 ква дан юқори фаза ажратгичлар учун) ишлаши лозим бўлади. Қабул қилиш топшириш синашида фаза ажратгичларнинг юкламасиз ишлаш вақти мос ҳолда 30 ва 75 дақиқагача қисқартирилиши мумкин. Салт юриш характеристикасини фаза ажратгич бир фазали тармоқда берилган кучланишни энг юқори қийматидан номиналга нисбатан 130% дан энг кам қийматгача аста сенинлик билан камайтириш асосида олиш тавсия этилади. Ўлчашларни бир фазали тармоқ кучланишини саккиз мартадан кам бўлмаган қийматда амалга ошириш лозим. Салт юришнинг қувват коэффициенти

бунда Р0 – салт юриш қуввати; U0- бир фазали тармоқ кучланиши; I0- салт юриш токи.


Салт юришда тармоқ кучланишининг кема-кетлик коэффициенти, % да
бунда U01- салт юришдаги тармоқ кучланишнинг тўғри кетма-кетликдаги модули; U02- бу ҳам, тескари кетма-кетликдаги. Бу модуллар фаза ажратгич тармоқ кучланишининг носимметрик тизимини, симметрик ташкил этувчиларга тақсимлаш йўли билан аниқланади. Қисқа туташнинг исрофни, қувват коэффициентини аниқлаш синашларида ва қисқа туташ токида синаш 12 расм асосида ишга тушириш резисторнинг оптимал қийматида ва ротор тўхтатиб қўйилган ҳолда бажарилади.
Бунинг учун бир фазали тармоқдан берилаётган кучланиш, статор фазаларнинг токи, резистор токи, тармоқдан қабул қилаётган қувват ва статор чулғамлари қаршиликлари ўлчанади. Бир нуқта номинал кучланишда уланган бўлиши шарт ёки номинал кучланишдан 2,5% фарқ қиладиган кучланишда ўлчаниш керак. Фаза ажратгичлар совуқ ҳолда номинал кучланишда тинч турган ҳолда 10с вақт давомида қисқа туташ токига бардошли бўлиши лозим. Бу вақтнинг ўтиши билан фаза ажратгич ўчирилиши лозим ва қолдиқ деформациялар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш лозим. Чулғам температураси шу изоляция синфига рухсат этилган (қиймат) нормадан ошиб кетмаслиги керак. Қисқа туташнинг қувват коэффициенти
бунда Ркт қисқа туташдаги истемол этиладиган қувват; Uкт қисқа туташнинг бир фазали кучланиши; Iкт- бир фазали тармоқдан қабул қилинаётган қисқа туташ токи. Фаза ажратгичларни синаш жараёнида энг кам кучланишда ва роторнинг ихтиёрий ҳолатида ишга тушиш вақти аниқланади. Ишга тушиш вақти секундометр ёрдамида ёки ишга тушириш токлар осциллограммаси ёрдамида ўлчанади.
Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish