Синалаётган машиналарни юклаш тизимлари
Синалаётган машиналарнинг қувватига нисбаан синашда иккита юклаш тизимидан фойдаланилади - бевосита юклаш тизими ва ўзаро юклаш тизимидан. Бевосита юклаш тизимида (расм -1) синалаётган мотор М энергия манбаи UH га кучланиш билан уланади, а унинг ўқи махсус муфта ёрдамида генератор режимида ишлайдиган ва синалаётган моторни юкловчи бошқа электр машина. Бунда генератор ёрдамида ишлаб чиқарилаётган электр энергияси юклаш қаршилиги Rю ёрдамида сундирилади. Юклаш генераторининг номинал қуввати, айлантирувчи момент ва рухсат этилган чегаравий айланиш тезлиги синалаётган М моторнинг мос ҳолдаги параметрларидан паст бўлиши лозим. Синалаётган моторнинг иш қаршилиги ва генераторнинг қўзғатиш токи Iкг ни ростлаш билан ўзгартирилади.
Бундай юклаш тизими ўзининг соддалиги билан бирга камчилиги электр энергиясининг катта исрофи мавжуд. Шунинг учун бу усулни кичик қувватли машиналарда синаш учун фойдаланилади.
Электр энергияси исрофини камайтириш мақсадида машиналарни синаш учун ўзаро юклаш тизими қўлланилади.
Ўзаро юкланиш тизимининг ишлаш принципида генератор ёрдамида ишлаб чиқилаётган электр энергия қайта моторга ва айланувчи генераторга берилади, ўзаро юкланиш тизимининг кўпгина турдаги схемали ечимлари.
Мотор ва генераторнинг ўзаро юклаш тизимининг энг кўп тарқалган ростлаш жараёнини таъминловчи вольт қўшувчи машина (Вольт дабавочной машиной ВДМ) ва чизиқли генератор ёрдамида амалга оширилди кенг тарқалган. Кетма-кет қфўзғатиладиган чулғамли ўзгармас ток тортув электр моторини синаш учун стендининг соддалаштирилган схемасини кўриб чиқамиз.
Генератор сифатида (расм 2) Г, кўпгина синаладиган М моторга мос машинадан фойдаланилади. Мотор генератор тизимида электр энергияси исрофини қоплаш учун вольт қўшувчи машина (ВҚМ)дан фойдаланилади, механик ва магнит исрофлар асинхрон мотор ёрдамида харакатга келтириладиган ва боғлиқ бўлмаган ҳолда қўзғатиладиган чизиқни генератор ЛГ ёрдамида қопланади. Г, ЛГ генераторлар ва ВҚМ синалаётган машинага параллел равишда шундай қўшиладики унда ЭЮКлар моторнинг ЕД ЭЮКга тескари йўналтирилган бўлади. Бунинг натижасида кетма-кет қўзғатиладиган генератор бошқа генераторлар билан параллел ишлай олмайди, генератор Гнинг қўзғатиш чулғами мотор Мнинг ток занжири Iга унинг қўзғатиш чулғами билан кетма-кет уланади.
Агар мотор ва генераторларнинг характеристикалари мос келса, а уларнинг ўқлари бир-бири билан қаттиқ муфта орқали бириктирилган, унда уларнинг якори айланиш частотаси бир хил бўлади ва Ед=Ег тенг. Чизиқли генераторни қўзғатганда ва унинг ЭЮК ЕЛГ ортирилганда М ва Г машиналар айлана бошлайдилар. Машиналар М ва Г нинг ўзаро юкланиши, агар генераторнинг ЭЮК моторнинг ЭЮКдан юқори бўлгандагина бошланади. Бунга кўпгина ҳар хил усуллар билан эришиш мумкин. Келтирилган учун генератор (расм 2) бу натижага эришиш учун генератор Гга кетма-кет равишда бошқа қўшимча ВҚМ мустақил қўзғатиладиган генераторини улаш ёрдамида эришилади.
АГ ва ВҚМларнинг мустақил қўзғатиш чулғамлари токини ростлаш учун RЛГ ва RВҚМ қаршиликлари ёрдамида уларнинг ЭЮКларини ва мос ҳолда М мотор чулғамларидаги кучланиш ва унинг Iд юкланиш токини аста секинлик билан ростлаш мумкин.
Агар К контакторнинг контактлари ажралган ҳолда ВҚМнинг учларидаги кучланишни оширилса, унда генератор мотор занжирида ток ҳосил қилади. Мотор ва генераторнинг қўзғатиш чулғамлари занжирга шундай уланадики, уларда ҳосил бўлаётган айланувчи моментлар қарама-қарши йўналган бўлсин. Чунки бир хил магнит характеристикада М ва Г машиналарнинг айланувчи моментлари бир хил бўлади, уларнинг айланиши учун характеристикада фарқни юзага келтириш ёки кучланишни ўзгартириш зарур бўлади. Агар чизиқли генератор чулғамларидаги кучланишнинг маълум қийматида К контактор қўшилса, ундаги IЛГ ток мотор занжирида Ir ток билан бирга ҳаракатланади, чунки бўлади. Мотор токи IМгенератор токидан Irчизиқли генератор токи миқдорида юқори бўлади . Мотор ва генераторнинг бир хил қийматдаги магнит оқимида моторнинг айлантирувчи моменти генераторнинг моментидан юқори бўлади ва М-Г тизимида айланиш юзага келади. ВКМнинг кучланиши синалаётган моторга тасирини баҳолаш учун мотор генератор контуридаги турғун ҳолатнинг электрик тенглигини кўриб чиқиш лозим бўлади.
(1)
бунда - генераторнинг қўшимча ва компенсация чулғамлари ва якорь чулғамининг қаршилиги; чМ – мотор чулғамлари қаршилиги; ЧВКМ – ВКМ чулғамлари қаршилиги; ЧКГ – генераторнинг қўзғатиш чулғами қаршилиги.
бўлганлиги учун 1- тенгламани қуйидаги кўринишида ёзиш мумкин.
(2)
Шунга биноан мотор ва генератор магнит характеристикалари бир хил бўлганда (яъни ) ВКМнинг кучланиши мотор ва генератор чулғамларидаги кучланишнинг тушиши компенсация қилади. генераторнинг барча чулғамлари қаршилиги ва ни ҳисобга олиб, 2- тенгламага асосан мотор токини топамиз (3)
Шундай қилиб, ВКМнинг мустақил қўзғатишли чулғам токини ростлаш асосида ИВКМ кучланишни ўзгартириш ва моторнинг токини ростлашни таъминлаш мумкин.
ВКМнинг қувватини 2- тенгламага асосан аниқлаш мумкин, агар ўнг ва чап қисмларини Irга кўпайтириб ва қуйидагини қабул қиламиз.
(4)
Синалаётган мотор чулғами учларидаги Ик кучланиш ЛГнинг кучланиш ва генератор қўзғатиш чулғамидаги кучланишнинг тушиши билан аниқланади.
Бу кучланишни ростлаш учун ЛГнинг боғлиқсиз ҳолдаги қўзғатиш чулғами кучланишни ўзгартиради. Шундай қилиб, генератор мотор тизимидаги барча қувват исрофлар ВКМ ва чизиқли генератор қувватлари ёрдамида қопланади. Шунга кўра, ЛГнинг қуввати ёки
(7)
Чизиқли генератор токи бўлади. ВКМни танлашда номинал ва энг юқори кучланиш 2- тенглама ёрдамида синалаётган моторнинг номинал ва энг юқори токида ва чулғам қаршилиги энг юқори (энг юқори рухсат этилган температурада) бўлганда аниқланади. ВКМнинг номинал ва энг юқори токи моторнинг мос ҳолдаги қийматларига тенг қилиб олинади.
ЛГнинг кучланишнинг қиймати 6–тенглама ёрдамида синалаётган моторнинг энг катта токдаги номинал ва энг юқори кучланишида Ик аниқланади.
Мотор ва генераторнинг умумий исрофи моторнинг номинал режимидаги қувват исрофининг иккиланганлиги бўйича қабул қилинади. Агар қурилмада ўткинчи жараёнларни синаш ҳам кузда тутилса, унда стенднинг барча қурилмалари, ЛГ ва ВКМлар билан бирга шу жараёнда юзага келадиган ток ва кучланишга нисбатан ҳисобланади. Пульсацияланувчи ток тортув электр моторлари ЭҲТда ишлашда қандай бўлса, шундай пульсацияда синалади. Бу мақсад учун қўлланилаётган ҳаракат таркибидаги тўғрилаш қурилмасини бевосита юклаш тизимини қўллаш билан амалга оширилади. Фақат бундай синаш усули катта электр энергияси истемолини талаб этади. Шунинг учун пульсацияланувчи тортув электр моторларини синашда биргаликдаги юклаш тизими мотор М занжирига кетма-кет уланган Т-трансформатор ва В- тўғрилаш қурилмасидан тузилган ( 3-расм) ўзгартириш қурилмаси ПУ.
Тўғрилаш қурилмаси диод ва трансформатор чулғамлари орқали доимий ҳам ва ҳам пульсацияланувчи ток ташкил этувчилардан иборат ток ўтувчи қилиб ҳисобланади. Генератор, ВКМ ва ЛГларни пульсацияланувчи токда ишлашга рухсат этилади. ЛГ занжиридаги ток пульсациясининг амплитудасининг пасайтириш учун L индуктивлик қўшилади. Мотор занжиридаги ток пульсациясининг коэффициенти осциллограмма орқали аниқланади. Пульсацияланувчи ток машиналарини синашда унинг қўзғатиш чулғами Rш- резистори ёрдамида шунтланади, бу ЭҲТда ҳам ишлаганда шунга эга бўлади.
Синаш стендини (3-расм) доимий ток машиналарини ҳам синаш мумкин бўлади, унда контакторлар К1 ва К2лар қўшилган бўлади. Синашда электр катталикларни ўлчаш учун аниқланади синфи 0,5дан паст бўлмаган ўлчов жиҳозлари қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |