Давлат фондлари, нодавлат микромолиялаштириш ташкилотлари ва кредит кооперативларининг асосий характеристикаси
НММТ
Кооперативлар
Давлат фондлари
Юридик шакли, махсус қонунчилик
Нотижорат ташкилоти сифатида рўйхатдан ўтади
Кооперативлар тўгрисидаги қонунчилик бўйича фаолитят кўрсатади.
Бюджет қонунчилиги бўйича ишлайди. Давлат таъсис этган ёки сезиларли бўлмаган нодавлат ташкилотлари иштирокидаги фондлар
Асосий хизматлари
Асосий махсулоти-микрокредит. суғурта. жамғарма хизматлари кўрсатадиган шакллари мавжуд
АЪзоларидан жамғармалар қабўл қилиш, уларга микрокредитлар бериш, микролизинг ва микросуғурта хизматлари кўрсатиш.
Асосий махсулоти микрокредит
Қарздорларга муносабат
Мижозларга қарз
Кредитлар кооператив аъзоларига берилади.
Мижозларга қарз
Молиялашти-риш манбаси
Ўз маблаглари,
донорлар маблағлари, депозитлар, тижорат банклари қарзлари ёки қимматбаҳо қоғозлар чиқариш орқали қарзлари
АЪзолари маблағларини мобилизация қилиш, донорлар маблағлари
Асосан давлат бюджети ва бюджетдан ташқари давлат фондлари маблағлари
Хизмат олувчилар қамрови
Капитали ҳажми, амалиёт харажатлари ва технологик имкониятлари билан чегараланган
Кооперативга аъзо бўлганлар доираси
Маблағлари ҳажми, технологик имкониятлари ва мақсадли йўналишлари билан чегараланган
Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти паст рискли ҳисобланади.
Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти Марказий банк томонидан Тижорат банклари фаолияти каби қаттиқ назорат қилинмайди
Нобанк кредит ташкилотларининг ресурс базаси қуйидаги манбалардан ташкил топади:
а)Устав капитали
б)Бошқа ташкилотларга берилган молиявий ёрдам
c)Ўзининг аъзоларидан жалб қилинган пул маблағлари
д)Тижорат банкларининг кредитлари
э)Соф фойда
ф)Фойда ҳисобидан шакллантирилган захиралар
г)Ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси
Нобанк кредит ташкилотларининг актив операциялари уларнинг фаолияти йўналишларига мос равишда шаклланади. Масалан: Кредит уюшмалари ўзларига аъзо бўлгаан субъектларни кредитлаш мақсадида ташкил этилади. Шу сабабли кредит уюшмалари битта актив операцияга эга.У ҳам бўлса кредит операциясидир.
Микрокредит ташкилотлари аҳолининг иқтисодий лекин камбағал қатламларига кредит беради. Микрокредит ташкилотларининг асосий актив операцияси бу кичик суммада, паст фоиз ставкасида кредит бериш операциясидир.
Факторинг компанияси жўнатилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича дебитор қарздорларини инкассация қилиш билан шуғулланади. Улар Товар ҳужжатларини 2 та шарт асосида регресс ҳуқуқи билан ва регресс ҳуқуқисиз сотиб олади.
Товар ҳужжатлари регресс ҳуқуқи билан сотиб олинган тўловчи тўловга ноқобил бўлиб қолганда факторинг компаниясига тўловни мол этказиб берувчига ундириш ҳуқуқи сақланиб қолади.
Агар товар ҳужжатлари регресс ҳуқуқисиз сотиб олинса , тўлов риски тўлиқ яъни 100 % факторинг компаниясининг зиммасида қолади. Чунки тўловчи тўловга ноқобил бўлиб қолганда факторинг компанияси тўловни ундириш бўйича мол этказиб берувчига мурожаат қила олмайди.
Ўзбекистон Республикасида факторинг компаниялари мавжуд эмас. Факторинг операцияларини тижорат банклари бажаради. Аммо улар товар ҳужжатларини регресс ҳуқуқи билан сотиб олиш мумкин эмас. Бундан ташқари, Ўзбекистон банклари факторинг операцияларини амалга оширилаётганда бу операцияларнинг бухгалтерия ҳисобини юритмайди. Холбуки тараққий этган мамлакатларда факторинг компаниялари факторинг операцияларининг бухгалтерия ҳисобини ҳам юритади.