Кредит – ижара (лизинг) Иқтисодий нуқтаи назардан, кредит – ижара (лизинг) мураккаб савдо – молия – кредит операцияларининг бир шакли ҳисобланади. Кредит – ижаранинг асосий хусусиятлари сифатида лизинг муддати давомида ижарага берилган воситаларга нисбатан эгалик ҳуқуқини сақлаб қолишдир. Унинг асосий шаклларидан бири машина ва жиҳозларни ижарага бериш, асосий усулларидан бири инвестицияларни молиялаштириш ва таъминотни фаоллаштириш ҳисобланади.
Topshiriq-2. Жавоблари. 2.1. Нобанк кредит ташкилотлари ва уларнинг зарурлиги.
Нобанк кредит ташкилотлари деганда тор доирада ихтисослашган ва алоҳида банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқи бўлган кредит ташкилоти тушунилади.
Бироқ, нобанк кредит ташкилотлари ҳар қандай банк операциясини амалга ошира олмайди. Масалан: улар тижорат банклари амалга оширадиган қуйидаги муҳим операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига эга эмас:
Юридик ва жисмоний шахсларга ҳисоб рақам очиш ва юритиш
Юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағларини депозит ҳисоб рақамларига жалб этиш
Ҳар қандай мамлакатнинг кредит тизимининг асосий бўғини бўлиб тижорат банклари ҳисобланади.Аммо тижорат банклари ҳарқандай операцияни юксак даражада бажара олмайди. Шу сабабли алоҳида банк операцияларини бажаришга ихтисослашган кредит ташкилотлари пайдо бўлди .
Нобанк молия ташкилотлари асосан қуйидагиларга кўмаклашади:
кам таъминланган аҳолини тадбиркорликка жалб этишга;
Нобанк молия ташкилотлари функциясини иқтисодий ва ижтимоий функцияларга бўлиш мумкин:
Иқтисодий функцияси - кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожланишига, аҳолини ушбу жараёнга жалб қилинишига, шунингдек, кичик бизнесни йириклашишига ва мулкдорлар қатламини яратилиши кўмаклашишдир.
Янги молия тузилмаси сифатида - молия тизимини кенгайиши ва мустахкамлашига, жамғармалар ва кредитларни бозорини диверсификациялашга кўмаклашади. Шунингдек, кейинчалик банклардан кредит олиш учун кредит тарихини яратиш воситаси ҳам ҳисобланади.
Дунё тажрибасига кўра молия ташкилотлари учта гуруҳга бўлинади:
Расмий молия институтлари микромолия хизматлари кўрсатиб, уларнинг фаолияти умумий қонунчилик билан бирга банкларнинг регулятив қоидалари билан тартибга солинади. Шунинг учун бундай молия институтлари банклар сингари назорат килинади.
Ярим расмий молия институтлари умумий қонунчиликка бўйсунадилар, лекин уларнинг фаолияти банкларнинг регулятив қоидалари билан тартибга солинмайди.
Норасмий институтларга эса умумий тижорат ҳамда банклар қонунчилиги кўлланилмайди.
Халқаро амалиётда нобанк кредит ташкилотларига қуйидаглар киради:
Кредит уюшмалари. Улар фақат ўз-ўзларига депозит қабўл қилади ва ўз-ўзларига кредит беради.
Микрокредит ташкилотлари. Микрокредит ташкилотлар аҳолининг иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан актив аммо кам таъминланган қатламларига кредит беради. Улар депозит ва омонатлар қабўл қилиш ҳуқуқига эмас.
Ломбардлар олтин ва тилла тақинчоқларни гаровга олиш йўли билан кредит беради.
Лизинг компаниялари
Факторинг компаниялари.
Лизинг компаниялари баҳоси юқори ва муддатли фойдаланиладиган товарларни тўла қийматда сотиб олиб уларни лизингга беради.
Молиявий лизинг
Оператив лизинг
Факторинг компаниялари товарлар билан боғлиқ ҳужжатларни сотиб олиш, уларни расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида юритиш билан шуғулланади.
Клиринг муассасалари. Клиринг палаталари банклар ўртасида тўлов инструментлари бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширади.
Кредит кооперативлари маълум бир соҳада фаолият юритаётган субъектларни кредитлаш мақсадида ташкил этилган.
Пенция фонди
Инкассация ташкилотлари. Бу ташкилотлар нақд пуллардан ва тўлов ҳужжатларини инкассация қилиш билан шуғулланади. Лекин Ўзбекистонда бундай ташкилотлар йўқ. Республикамизда нақд пулларни инкассация “Республикамиз инкассация бирлашмалари” томонидан амалга оширади.
Суғурта компаниялари.
Нобанк кредит ташкилотлари фаолиятидаги қуйидаги хос хусусиятларига эга: Нобанк кредит ташкилотлари фақат алоҳида олинган банк операцияларини амалга оширади.
Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти тор доирада ихтисослашган бўлади. Бу уларни рақобатбардошлигини таъминлаш имкониятини беради. Чунки нобанк кредит ташкилотлари битта соҳада сифатли ва арзон битта маҳсулот ярата олади.