5. Банк эквайэр – Нақд пулсиз тўловларни қайта ишлаш ва амалга ошириш бўйича хизматларни тақдим этади. У чакана савдо нуқталарини ПОС - терминаллар билан таъминлайди ва карталар ёрдамида амалга ошириладиган барча оператсияларни назорат қилади.
Қоидага кўра, нақд пулсиз тўлов хизматларини кўрсатувчи кредит ташкилоти ушбу оператсияларни бажариш учун зарур бўлган барча жихозларни шартнома мувофиқ ижарага олади ёки ўрнатади.
6. Ижрочи банк - Чақириб олинадиган аккредитив банк – эмитент томонидан маблағларни олувчи билан олдиндан хабардор қилмаган ҳолда, ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Аккредитивни чақириб олиш банк – эмитент зиммасига маблағларни олувчи олдида бирон – бир мажбурият юкламайди. Тўловчи чақириб олинадиган аккредитивнинг шартларини ўзгартириш ёки бекор қилиниши тўғрисидаги барча кўрсатмаларни маблағлар олувчига, фақат банк – эмитент орқали бериши мумкин, ушбу банк маблағларни олувчининг банки (ижрочи банк)ни, у эса – маблағ олувчини, хабардор қилади.
Агар ижрочи банк операцияларни бажариш пайтигача аккредитивнинг шартлари ўзгартирилганлиги ёки у бекор қилинганлиги ҳақида билдиришнома олмаган бўлса, у чақириб олинадиган аккредитив бўйича тўловни ёки бошқа операцияларни амалга ошириши мумкин.
Маблағ олувчининг розилигисиз, унинг фойдасига очилган чақириб олинмайдиган аккредитив, ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин эмас.
Ижрочи банк, банк – эмитент билан шартнома асосида чақириб олинмайдиган аккредитивни тасдиқлаши мумкин. Бундай холда, чақириб олинмайдиган аккредитив тасдиқланган аккредитив бўлади.
Тасдиқланган аккредитив бўлганда, ижрочи банк, банк – эмитентнинг аккредитив шартларига мувофиқ, тўловни амалга ошириш мажбуриятлари бўйича ўз зиммасига қўшимча равишда мажбуриятлар олади.
Тасдиқланган аккредитив ижрочи банкнинг розилигисиз ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин эмас.
7. Тўлов топшириқномаси - Сотиб олувчининг банкка ўз ҳисобварағидан маблағни сотувчи ҳисобига ўтказиб бериш ҳақидаги ёзма топшириғи.
Тўлов топшириқномаси – мол сотиб олувчи ташкилотнинг ўз ҳисобрақамидан мол сотувчининг ҳисобрақамига тўловни амалга ошириш тўғрисида банкка берган топшириғи ҳисобланади. Топшириқномалар орқали сотилган товарлар, бажарилган иш, кўрсатилган хизматлар ва бошқа тўловлар бўйича ҳисоб – китоблар амалга оширилиши мумкин.
Топшириқноманинг санаси уни банкка тақдим этилган сана билан бир хил бўлиши керак, улар мос келмаган ҳолда тўлов топшириқномаси ижро учун қабул қилинмайди (бюджетга ва бюджетдан ташқари фондлар бўйича тўловлар бундан мустасно).
Do'stlaringiz bilan baham: |