1. Монетаризм - нақд пулга бўлган талаб умумий пул массасига бўлган талабнинг бир қисмидир. Лекин, умумий пул массасига нафақат товарлар ва хизматлар ҳажми, балки пулнинг айланиш тезлиги ва банк фоиз ставкаларининг даражаси ҳам таъсир этади. Ушбу омиллар назарий жиҳатдан олимлар томонидан аллақачон асосланиб улгурилган ва бугунги кунда жуда кўп мамлакатларнинг иқтисодиётини бошқаришда пулга бўлган талаб ва таклифни тартибга солиш механизими сифатида қўлланилмоқда. Фанда бу усул монетаризм (пулнинг миқдорий назарияси) номи билан машҳур бўлиб кетган.
Бунда шуни қайд этиб ўтиш лозимки, классик – дастлабки монетаризм асосчилари муомала учун зарур бўлган пул миқдорини асосан муомаладаги мавжуд товарлар қиймати ва турли пулли тўловлар йиғиндисидан келиб чиққан ҳолда аниқлашга уринганлар.
Кейинчалик капиталистик товар ишлаб чиқариш ривожлангани сари муомаладаги пул миқдорини белгиловчи янги объектив омиллар вужудга кела бошлаган. Айниқса, пул муомаласи банклар томонидан тартибга солина бошлангандан сўнг пулга бўлган талаб ва таклиф банкларнинг ссуда фоизлари даражасига кўпроқ боғланиб бориши кузатилган. Натижада, иқтисодчи олимлар томонидан пулга бўлган талаб ва таклифни бошқариш билан боғлиқ янги замонавий монетаризм вужудга келган.
3. Монетар сиёсат – Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг пул – кредит сиёсати “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги Қонуннинг 23 – моддасига биноан келгуси йил учун мамлакат монетар сиёсатининг асосий йўналишлари сифатида ишлаб чиқилади.
Хусусан, ушбу сиёсат:
– иқтисодий конъюнктуранинг таҳлили ва истиқбол кўрсаткичларини;
– муомалада бўлган пул массасининг иқтисодий жиҳатдан асосланган чегараларини;
– пул массаси йиллик ўсиш суръатининг аниқ мақсадли кўрсаткичларини, шу жумладан, Марказий банк ички активларининг ўзгаришини;
– валюта ҳамда фоиз сиёсатининг асосий йўналишларини;
– пул – кредит соҳасини тартибга солишга доир ҳаракатларнинг аниқ мақсадли асосий кўрсаткичларини ўз ичига олади.
Марказий банкнинг монетар сиёсатни амалга ошириш ва фаолиятини ташкил этишда мустақиллигининг таъминланиши мамлакатда бозор иқтисодиётининг муваффақиятли ривожланиши ва миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек аҳоли ва мижозларнинг банк тизимига бўлган ишончнинг мустаҳкамлашда муҳим ҳисобланади.
Монетар сиёсат воситаларининг мустақил бўлиши, ўз мақсадларига еришиш учун сиёсат воситаларини танлашда Марказий банкнинг тўлиқ мустақиллигини назарда тутади. Бу пул-кредит сиёсати соҳасида тезкор қарорлар қабул қилиш ваколатини пул ҳокимиятига топшириш учун ҳукумат (асосий) ва марказий банк (агент) ўртасида бир хил келишувни тузиш деганидир.
4. Аккредитив - Халқаро ҳисоб – китобларда энг кўп қўлланиладиган ҳисоб – китоб шакли
Аккредитив. Халқаро ҳисоб – китоблар ичида аккредитив жуда кўп қўлланиладиган пул ўтказмаларининг шакли ҳисобланади. Аккредитив билан ҳисоб – китобда импортер бенефицарнинг номига аккредитив очиш юзасидан топшириқ беради, аккредитив суммаси бенефицарнинг товарлар етказиб берганлиги ёки хизматларни кўрсатганлигини тасдиқловчи ҳужжалари асосида унинг ҳисобига ўтказилади.