Томонидан дарслик сифатида тавсия этилган



Download 4,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet501/553
Sana30.04.2022
Hajmi4,45 Mb.
#596111
1   ...   497   498   499   500   501   502   503   504   ...   553
Bog'liq
25-y-Iqtisodiyot-nazariyasi.-Darslik.-Sh.Sh .Shodmonov.T-2009

божхона иттифоқи.
Иқтисодий интеграциянинг бу шакли эркин савдо 
ҳудудларининг фаолият қилиши билан бирга ягона ташқи савдо тарифлари 
ўрнатишни ва учинчи мамлакатга нисбатан ягона ташқи савдо сиёсати 
юритишни тақозо қилади. Европа Иттифоқи (ЕИ) божхона иттифоқига ёрқин 
мисолдир; 

тўлов иттифоқи.
Бу миллий валюталарнинг ўзаро эркин алмашувини ва 
ҳисоб-китобда ягона пул бирлигининг амал қилишини таъминлайди. Европа 
ҳамжамияти, Жануби-шарқий Осиё ва МДҲ мамлакатлари учун тўлов иттифоқи 
пировард мақсаддир; 

умумий бозор.
Бу иқтисодий интеграциянинг анча мураккаб шакли 
бўлиб, унинг қатнашчиларига эркин ўзаро савдо ва ягона ташқи савдо тарифи 
билан бирга капитал ва ишчи кучининг эркин ҳаракати ҳамда ўзаро 
келишилган иқтисодий сиёсат таъминланади. Бунга Европа иқтисодий 


534 
иттифоқи ёки Европа умумий бозорини мисол қилиб келтириш мумкин. 
Унинг доирасида барча бож тўловлари ва импорт меъёр (квота)лари бекор 
қилинади, бошқа мамлакатлардан Европа бозорига товарлар кириши бир хил 
тартибга солинади, пул маблағлари ва ишчи кучининг чегарадан эркин ўтиши 
таъминланади ҳамда умумий муаммоларни ҳал этишда ягона сиёсат 
ўтказилади; 

иқтисодий ва валюта иттифоқи
. Бу давлатлараро иқтисодий 
интеграциянинг энг олий шакли ҳисобланади. Бунда иқтисодий 
интеграциянинг барча қараб чиқилган шакллари умумий иқтисодий ва валюта-
молиявий сиёсат ўтказиш билан бирга уйғунлашади. 
Халқаро иқтисодий интеграция жараёнини объектив тавсифдаги бир 
қатор омиллар тақозо қиладики, уларнинг ичидан қуйидагилар асосий ўринни 
эгаллайди: 
- хўжалик алоқаларининг байналминаллашуви ва глобаллашуви
- халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви; 
- умумжаҳон фан-техника революцияси; 
- миллий иқтисодиёт очиқлигининг кучайиши. 
Интеграция жараёнларини рағбатлантирувчи асосий омиллардан бири – 

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   497   498   499   500   501   502   503   504   ...   553




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish