Томонидан дарслик сифатида тавсия этилган



Download 4,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet497/553
Sana30.04.2022
Hajmi4,45 Mb.
#596111
1   ...   493   494   495   496   497   498   499   500   ...   553
Bog'liq
25-y-Iqtisodiyot-nazariyasi.-Darslik.-Sh.Sh .Shodmonov.T-2009

Асосий таянч тушунчалар: 
 
Жаҳон хўжалиги – халқаро меҳнат тақсимоти, савдо-ишлаб чиқариш, 
молиявий ва илмий-техникавий алоқалар орқали бирлашган турли 
мамлакатлар хўжаликлари тизими. 
Ишлаб чиқариш ёки иқтисодий ҳаётнинг байналминаллашуви – 
мамлакатларнинг жаҳон миқёсида иқтисодий алоқаларининг кучайиши ҳамда 
иқтисодий муносабатларнинг тобора кенгроқ жабҳаларини қамраб олиши 
жараёни. 
Халқаро меҳнат тақсимоти – алоҳида мамлакатларнинг товар ва 
хизматларнинг айрим турларини ишлаб чиқаришга ихтисослашуви. 
Глобаллашув – жаҳон хўжалигининг бутун маконини қамраб олувчи 
иқтисодий муносабатлар ягона тармоғининг ташкил топиши ва 
ривожланиши. 
Халқаро иқтисодий муносабатлар – жаҳоннинг турли мамлакатлари 
ўртасидаги хўжалик алоқалари мажмуи. 
Капиталнинг халқаро ҳаракати – капиталнинг чет элда жойлаштирилиши 
ва ҳаракат қилиши. 
Ишчи кучининг халқаро миграцияси – ишчи кучи ресурсларининг анча 
қулай шароитда иш билан таъминланиш мақсадида бир мамлакатдан 
бошқасига кўчиб ўтиши. 
Эмиграция – ишчи кучининг мамлакатдан доимий яшаш жойига чиқиб 
кетиши. 
Иммиграция – ишчи кучининг мамлакатга доимий яшаш учун кириб 
келиши. 
 
Такрорлаш учун савол ва топшириқлар: 
 
1. 
Ҳозирги даврда жаҳон иқтисодий ривожининг энг муҳим ўзига хос 
хусусияти нимадан иборат? Жаҳон хўжалигининг миллий иқтисодиётга 
таъсири қандай? 
2. 
Жаҳон ҳамжамияти мамлакатларини туркумлаш қандай мезонларга 
асосланади? Уларни туркумлаш бўйича ҳозирги даврдаги ёндошувларга 
асосланиб давлатларнинг асосий гуруҳларини ажратиб кўрсатинг. 
3. 
Иқтисодий ҳаётнинг байналминаллашуви жараёнининг моҳияти 
нимадан иборат?
4. 
Глобаллашув жараёни нима ва унинг қандай йўналишлари мавжуд? 
Глобаллашув жараёнининг зиддиятли жиҳатларини гапириб беринг. 


531 
5. 
Халқаро меҳнат тақсимоти қандай тамойилларга асосланади? Унда 
табиий шароитдаги тафовутлар қандай роль ўйнайди? 
6. 
Жаҳон нархлари қандай қийматга асосланади? Жаҳон нархларига 
таъсир кўрсатувчи омиллар тавсифини беринг. 
7. 
Халқаро иқтисодий муносабатлар нима учун турли шаклларга эга 
бўлади? Уларнинг асосий шаклларини санаб кўрсатинг. 
8. 
Ишчи кучининг халқаро миграцияси тўғрисида тушунча беринг. 
Халқаро мигрантлар қандай тоифаларга ажратилади? 
9. 
Жаҳон инфратузилмаси таркибий қисмларининг тавсифини беринг ва 
уларнинг ҳар бирининг аҳамиятини кўрсатинг. 
10. 
Халқаро иқтисодий муносабатларни тартибга солишни нима зарур 
қилиб қўяди? Ҳозирда халқаро иқтисодий муносабатларни тартибга солувчи 
қандай халқаро тузилмаларни биласиз?

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   493   494   495   496   497   498   499   500   ...   553




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish