Томонидан дарслик сифатида тавсия этилган



Download 4,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet496/553
Sana30.04.2022
Hajmi4,45 Mb.
#596111
1   ...   492   493   494   495   496   497   498   499   ...   553
Bog'liq
25-y-Iqtisodiyot-nazariyasi.-Darslik.-Sh.Sh .Shodmonov.T-2009

Европа Марказий банки
тузилиб, у миллий банклар билан бирга Европа банклар тизимининг асосини 
ташкил қилди. 
Шунингдек, ҳозирги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози юз бериши ва 
кўплаб мамлакатлар иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиб, катта ижтимоий-
иқтисодий талофатлар келтириши ривожланган мамлакатлар ҳукуматларини 
жиддий ташвишга солиб қўйди. Ушбу инқирозга қарши биргаликда курашиш 
ва унинг олдини олиш мақсадида дастлаб 2008 йил ноябрь ойида 
Вашингтонда, кейин 2009 йил апрель ойида Лондонда жаҳон ялпи 
маҳсулотининг 85 фоизини ишлаб чиқарадиган 
20 та йирик давлат 
иштирокидаги саммит
ўтказилди. Президентимиз дастлабки саммит 
муҳокамаларида инқирозни келтириб чиқарган сабаблар таҳлили бўйича 
саммит иштирокчиларининг ягона ёндашувга эга эмаслиги, шу боис ушбу 
глобал молиявий инқирознинг жиддий ва узоқ давом этадиган оқибатларини 
бартараф этиш юзасидан умумий ва самарали дастур ишлаб чиқиш ҳақида 
ҳали эрта эканлигини қайд этиб, «шу билан бирга, мазкур саммитнинг бўлиб 
ўтгани, унда жаҳон молия инқирози билан боғлиқ муаммолар ва вужудга 


529 
келган вазият муҳокама қилинганининг ўзи умид уйғотадиган ижобий ҳол 
экани шубҳасиз»
176
, дея баҳоладилар.
Хулосалар: 
 
1.
Жаҳон хўжалиги миллий хўжаликдан иқтисодий алоқаларнинг 
халқаро миқёсга чиқиши ва ягона жаҳон бозорининг мавжудлиги билан 
фарқланади. 
Жаҳон 
бозорининг 
амал 
қилишига 
ривожланган 
мамлакатларнинг иқтисодий сиёсати аҳамиятли таъсир кўрсатади. Жаҳон 
бозорининг ўзига хос хусусияти бўлиб жаҳон нархлари ва халқаро рақобат 
тизимининг амал қилиши ҳисобланади. Айнан халқаро рақобатнинг 
мавжудлиги турли даражадаги миллий қийматларни ягона байналминал 
қийматга келтиради. Жаҳон нархи жаҳон бозорига неъматларнинг асосий 
ҳажмини етказиб берувчи мамлакатлардаги шарт-шароитлар орқали 
аниқланади. 
2.
Ишлаб чиқариш ёки иқтисодий ҳаётнинг байналминаллашуви – бу 
иқтисодий алоқаларининг жаҳон миқёсида кучайиши ҳамда иқтисодий 
муносабатларнинг тобора кенгроқ жабҳаларини қамраб олиши жараёни 
ҳисобланади. 
3.
Иқтисодий ҳаётнинг байналминаллашуви билан бир қаторда 
глобаллашуви жараёни ҳам муҳим ўрин тутади. Глобаллашув жаҳон 
хўжалигининг бутун маконини қамраб олувчи иқтисодий муносабатлар ягона 
тармоғининг ташкил топиши ва ривожланишини англатади. Глобаллашув 
жарарёнининг мулкчилик муносабатларининг глобаллашуви; кооперация ва 
меҳнат тақсимотининг нисбатан юқори даражасига ўтиш; хўжаликни ташкил 
этишнинг бутунлай янги шаклларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши; 
халқаро иқтисодий ташкилотларнинг тартибга солувчи роли ривожланиши 
каби йўналишларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Шунингдек, жаҳон 
хўжалиги глобалашуви жараёнларининг турли мамлакатлардаги иқтисодий 
ривожланишнинг бир текисда бормаслиги; бой ва қашшоқ мамлакатлар 
ўртасидаги фарқнинг кучайиши; экологик ҳалокат таҳдидларининг кучайиб 
бориши; турли мамлакатларда аҳоли сонининг ўзгаришининг фарқланиши 
каби зиддиятли томонлари ҳам мавжуд.
4.
Халқаро меҳнат тақсимоти (ХМТ) алоҳида мамлакатларнинг товар ва 
хизматларнинг маълум турларини ишлаб чиқаришга ихтисослашувини 
ифодалайди. Алоҳида мамлакатларнинг бундай ихтисослашуви маҳсулотлари 
устун даражада экспортга йўналтирилган халқаро ихтисослашган 
тармоқларнинг шаклланишига олиб келади. 
5.
Халқаро меҳнат тақсимоти ривожланиши натижасида жаҳон бозори 
таркиб топади. Жаҳон бозорига товар ва хизматларнинг халқаро ҳаракати 
сифатида қараш мумкин. Жаҳон бозори ўзининг ривожланишида бир қатор 
босқичлардан ўтадики, улардан ҳар бири миллий хўжаликнинг халқаро 
176
Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг 
йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009, 6-7-б. 


530 
иқтисодий муносабатларга жалб қилинишининг маълум даражаси билан 
тавсифланади. 
6.
Халқаро иқтисодий муносабатларнинг анча мураккаб жиҳатларидан 
бири ишчи кучининг халқаро миграцияси ҳисобланиб, у ўз ифодасини ишчи 
кучи ресурсларининг анча қулай шароитда иш билан таъминлаш мақсадида 
бир мамлакатдан бошқасига кўчиб ўтишида топади. 

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   492   493   494   495   496   497   498   499   ...   553




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish