Томонидан дарслик сифатида тавсия этилган


 Халқаро валюта-кредит муносабатлари ва



Download 4,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet532/553
Sana30.04.2022
Hajmi4,45 Mb.
#596111
1   ...   528   529   530   531   532   533   534   535   ...   553
Bog'liq
25-y-Iqtisodiyot-nazariyasi.-Darslik.-Sh.Sh .Shodmonov.T-2009

 
27.4. Халқаро валюта-кредит муносабатлари ва
валюта тизимлари 
Пулнинг жаҳон хўжалигида амал қилиши ва турли халқаро 
иқтисодий алоқаларга (ташқи савдо, ишчи кучи ва капитал миграцияси, 
даромадлар, қарзлар ва субсидиялар оқими, илмий-техникавий 
маҳсулотларни айирбошлаш, туризм ва ҳ.к.) хизмат қилиши билан 
боғлиқ иқтисодий муносабатлар халқаро валюта-кредит муносабатлари 
деб аталади.
Халқаро валюта-кредит муносабатлари
 
пулнинг халқаро тўлов 
муносабатида амал қилиш жараёнида вужудга келади. 
Валюта – бу 
мамлакатлар пул бирлиги 
(масалан, сўм, доллар, фунт стерлинг ва ҳ.к.). 
Ҳар бир миллий бозор ўзининг миллий валюта тизимига эга бўлади. Бунда 
миллий ва халқаро валюта тизимини фарқлаш зарур. 
Миллий валюта 
тизими – валюта муносабатларининг миллий қонунчилик билан 
белгиланадиган, мазкур мамлакатда амал қилиш шаклини ифодалайди.
Унинг таркибига қуйидаги унсурлар киради: 
-
миллий пул бирлиги; 
-
валюта курси тартиби; 
-
валютанинг муомалада бўлиш шарт-шароитлари; 
-
валюта бозори ва олтин бозори тизими; 
-
мамлакатнинг халқаро ҳисоблашув тартиби; 
-
мамлакат олтин-валюта захирасининг таркиби ва уни бошқарув тизими; 
-
мамлакат валюта муносабатларини тартибга солувчи миллий 
муассасалар мавқеи.
Халқаро валюта тизими
– халқаро валюта муносабатларининг 
давлатлараро битимларда келишилган ҳолда амал қиладиган шакли.
Халқаро валюта тизимининг таркибий унсурлари қуйидагилар 
ҳисобланади:
-
асосий халқаро тўлов воситалари (миллий валюталар, олтин, халқаро 
валюта бирликлари – СДР, Евро);
-
валюта курсларини белгилаш ва ушлаб туриш механизми;
-
халқаро тўловларини баланслаштириш тартиби;
-
валютанинг муомала қилиш шарт-шароити;
-
халқаро валюта бозори ва олтин бозори тартиби;
-
валюта муносабатларини тартибга солувчи давлатлараро муассасалар 
тизими. 
Бундан кўринадики, миллий ва халқаро валюта тизими унсурлари деярли 
бир хил бўлиб, улар фақат ташкил этилиши, амал қилиши ва тартибга 
солиниши миқёслари жиҳатидан фарқланади.
Жаҳон валюта тизими ўзининг ривожланишида учта босқичдан ўтди ва 
уларнинг ҳар бирига халқаро валюта муносабатларини ташкил қилишнинг ўз 
типлари мос келади. 

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   528   529   530   531   532   533   534   535   ...   553




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish