Томонидан дарслик сифатида тавсия этилган


Такрорлаш учун савол ва топшириқлар



Download 4,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet478/553
Sana30.04.2022
Hajmi4,45 Mb.
#596111
1   ...   474   475   476   477   478   479   480   481   ...   553
Bog'liq
25-y-Iqtisodiyot-nazariyasi.-Darslik.-Sh.Sh .Shodmonov.T-2009

Такрорлаш учун савол ва топшириқлар: 
1. 
Давлатнинг аҳоли даромадларини шакллантириш сиёсати деганда 
нимани тушунасиз? Ижтимоий адолатни таъминлашда бу сиёсатнинг роли 
қандай? 
2. 
Аҳоли даромадлари тушунчасини ва унинг даражасига таъсир 
кўрсатувчи омилларни санаб кўрсатинг. 
3. 
Турмуш даражаси ва унинг тушунчасига изоҳ беринг. Турмуш 
даражасини қандай кўрсаткичлар тавсифлаб беради? 
4. 
Даромадлар тенгсизлигининг асосий сабабларини санаб кўрсатинг ва 
тушунтириб беринг. 
5. 
Лоренц эгри чизиғи нимани англатади? Унинг мазмунини мисоллар 
ёрдамида баён қилинг. 
6. 
Жини коэффициенти қандай аниқланади? Ривожланган мамлакатларда 
мазкур коэффициент қийматининг ўзгариш тенденциялари нима билан 
изоҳланади? 
7. 
Ўзбекистонда давлат ёрдам дастурлари тизимини ислоҳ қилиш ва уни 
ҳозирги даврдаги асосий йўналишларини изоҳланг. 
8. 
Мамлакатимизда «Ижтимоий ҳимоя йили» давлат дастури доирасида 
қандай ишлар амалга оширилди? 
9. 
Кейинги йилларда Ўзбекистонда аҳоли даромадларини ошириш 
борасида қандай натижалар қўлга киритилмоқда? 
10. Мамлакатимиздаги аҳоли даромадлари таркибининг ўзгаришида 
қандай тенденциялар кузатилмоқда?
IV - Б Ў Л И М 
Ж А Ҳ О Н Х Ў Ж А Л И Г И 
25-БОБ. ЖАҲОН ХЎЖАЛИГИ ВА УНИНГ ЭВОЛЮЦИЯСИ
Олдинги бобларда иқтисодий муносабатларнинг намоён бўлиш 
хусусиятлари ва қонуниятлари алоҳида олинган хўжалик субъектлари ва 
миллий иқтисодиётларга нисбатан кўриб чиқилган эди. Шунингдек, бу 
муносабатларни нафақат алоҳида хўжалик субъектлари ва иқтисодиётлар, 
балки бутун жаҳон хўжалигига нисбатан ҳам кўриб чиқиш муҳим 
ҳисобланиб, бунда мазкур муносабатларнинг намоён бўлиш шакллари 
мазмун жиҳатдан фарқланади.


514 
Ҳозирги замон жаҳон хўжалиги ривожининг муҳим тамойили миллий 
хўжаликларнинг байналминаллашуви, шу асосда жаҳон хўжалиги ва аввало 
жаҳон бозорининг шаклланиши ва ривожланишидан иборат. Бу инсоният 
тараққиёти учун ижобий бўлган жараёнга етмиш йилдан ортиқ давр 
давомида дунёнинг икки қарама-қарши ижтимоий-сиёсий тизимига 
бўлинганлиги қарши таъсир кўрсатиб келди. Ҳозир янги давр бошланди, 
дунёнинг иқтисодий ривожланиши ва шунга мос равишда Ўзбекистон билан 
жаҳон ҳамжамияти мамлакатлари ўртасидаги алоқаларнинг бутунлай янги 
имкониятлари вужудга келди. 
Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти мамлакатлари ўртасидаги ҳар 
томонлама алоқаларнинг кенгайиши ва чуқурлашуви ҳар икки томон учун 
иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан фойдали ҳисобланади. Шу билан бирга, ҳар 
бир мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши, унинг миллий хўжалиги кўп 
даражада нафақат бу мамлакатнинг ички имкониятлари билан, балки унинг 
халқаро ижтимоий меҳнат тақсимотида қатнашиш даражаси ва миқёси, бутун 
инсоният ресурслари билан аниқланади. 
Бу ҳолатлар жаҳон хўжалиги алоқалари ва миллий хўжаликларнинг 
иқтисодий ривожланиш муаммоларини алоҳида таҳлил қилишни тақозо 
этади. Шунга кўра ушбу бобда жаҳон хўжалигининг таркиб топиши, бунда 
ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви ва глобаллашув жараёнларининг 
ўрни, 
халқаро 
иқтисодий 
муносабатларнинг 
шакллари, 
жаҳон 
инфратузилмасининг ривожланиши, жаҳон хўжалиги алоқаларини халқаро 
тартибга солиш масалалари баён этилади.

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   474   475   476   477   478   479   480   481   ...   553




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish