Томонидан дарслик сифатида тавсия этилган


аҳолининг кам таъминланган



Download 4,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet476/553
Sana30.04.2022
Hajmi4,45 Mb.
#596111
1   ...   472   473   474   475   476   477   478   479   ...   553
Bog'liq
25-y-Iqtisodiyot-nazariyasi.-Darslik.-Sh.Sh .Shodmonov.T-2009

аҳолининг кам таъминланган 
табақаларини ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш
борасида кучли 
чора-тадбирлар ўтказилганлиги бўлди. Бу йўналишда аҳолининг ижтимоий 
жиҳатдан ночор қатламлари – пенсионерлар, ногиронлар, кўп болали ва кам 
даромадли оилалар, ишсизлар, ўқувчи ёшлар ҳамда қайд этилган миқдорда 
даромад олувчи кишилар турли хил йўллар билан ҳимоя қилиб борилди. 
«Мaълумки, мaмлaкaтимиздa кaм тaъминлaнгaн oилaлaрни бeпул сигир 
aжрaтиш йўли билaн қўллaб-қуввaтлaшгa aлoҳидa эътибoр қaрaтилмoқдa. 
2006 йилдaн ҳoзиргa қaдaр aнa шундaй oилaлaр учун 103 мингдaн зиёд 
қoрaмoл бeрилди. Нaтижaдa 2009 йилнинг 1 янвaригaчa шaxсий ёрдaмчи вa 
дeҳқoн xўжaликлaридa қoрaмoл бoқувчи сифaтидa рўйxaтгa oлингaн 
фуқaрoлaрнинг умумий сoни 1 миллиoн 100 мингдaн кўпрoқни тaшкил этди. 
Шулaрдaн 54 минг кишигa янги мeҳнaт дaфтaрчaси бeрилди, 111 минг 
фуқaрoнинг эсa мaвжуд мeҳнaт дaфтaрчaсигa иш стaжи тeгишли тaртибдa 
қaйд этилди»
169

1
Қаранг: Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. - Т.: Ўзбекистон, 
1995, 119-138 бетлар. 
169
Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг 
йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009, 27-б. 


509 
Ялпи ижтимоий ҳимоялаш тизимидан ишончли ижтимоий 
кафолатлар ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимига 
изчиллик билан ўтиш
– ижтимоий сиёсатни амалга оширишга, ижтимоий 
ҳимоя воситасини кучайтиришда сифат жиҳатдан янги босқич бошлашини 
билдиради. 
Янгиланган ижтимоий сиёсат адолат тамойилларига изчиллик билан риоя 
қилишга асосланиб, ижтимоий кўмаклашишнинг мавжуд усулларини ва пул 
билан таъминлаш манбаларини тубдан ўзгартиришни тақозо қилади. Бу сиёсат 
ижтимоий ҳимоя аниқ мақсади ва аҳолининг аниқ табақаларини қамраб олишни 
кўзда тутади. Ёрдам тизими фақат кам таъминланган ва меҳнатга лаёқатсиз 
фуқароларга нисбатан қўлланилиб, шу мақсад учун давлат манбалари билан бир 
қаторда меҳнат жамоалари, турли ташкилот ҳамда жамғармаларнинг 
маблағларидан ҳам фойдаланилади. 
Ижтимоий кўмаклашишнинг янги тизимида болалар ва кам даромадли 
оилалар ёрдамдан баҳраманд бўлувчи асосий кишилар ҳисобланиб, улар учун 
ҳамма нафақа ва моддий ёрдамлар фақат маҳалла орқали етказиб берилади. 
Шу мақсадда маҳаллаларда бюджет маблағлари, корхона ва ташкилотлар, 
тадбиркорлик тузилмалари ва айрим фуқароларнинг ихтиёрий ўтказган 
маблағлари ҳисобидан махсус жамғармалар ҳосил қилинди. 
Ижтимоий кўмаклашишнинг янги тизими меҳнатга рағбатлантирадиган 
омиллар ва воситалар янги тузилмаси пайдо бўлишини ҳам тақозо қилади. 
Шундай қилиб, ислоҳотлар даврида давлат аҳолининг муҳтож табақаларини 
қўллаб-қувватлаш билан бирга, ўз меҳнат фаолияти орқали оиласининг 
фаровонлигини таъминлашга интилувчи кишилар учун тенг шароит ва қулай 
имконият яратишга ҳаракат қилади. Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий 
ҳимоялаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар бунинг яққол 
далилидир. 
Жумладан, яқин уч йил ичида иш ҳақини 2-2,5 баробар ошириш бўйича 
қўйилган стратегик вазифага мувофиқ, 2007 йилда иш ҳақи, пенсия, 
стипендия ва нафақалар миқдори 1,5 баробар кўпайтирилди. 2007 йилнинг 
декабрида ўртача ойлик иш ҳақи, хўжалик субъектлари ва бюджет 
соҳаларини ҳисобга олганда, 210 АҚШ доллари миқдорига тенг, 2008 йилда 
эса 300 АҚШ долларидан ортиқ бўлди. 2006 йилдан бошлаб умумтаълим 
мактаблари ўқитувчилари ва шифокорлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг янада 
такомиллаштирилган тизими
 
жорий этилди. Натижада кейинги икки йилда 
уларнинг иш ҳақи миқдори тегишли равишда 2,8 ва 2,7 баробар оширилди. 
Мамлакатимиз аҳолиси пул даромадларининг ошиб бориши ўз 
навбатида улар турмуш шароити ва сифатининг босқичма-босқич яхшиланиб 
боришига замин яратмоқда. Бу эса, ўтган даврда қатор ижобий ўзгаришларни 
қўлга киритиш имконини берди. Жумладан: 
- Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти, Самарқанд ва 
Бухоро, Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарларида аҳолини сифатли ичимлик 
суви билан таъминлашни яхшилаш бўйича йирик инвестицион лойиҳалар 
амалга оширилди; 


510 
- қишлоқ жойларда 1,6 минг километрдан ортиқ сув қувурлари ва 710 
километр газ тармоқлари фойдаланишга топширилди; 
- аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш 84 фоизга, шу жумладан, 
қишлоқ жойларда 77 фоизга етди; 
- табиий газ билан таъминлаш 82 фоиз, қишлоқларда эса 77 фоизгача 
ўсди.
Таълим соҳасида ҳам аниқ мақсадли умуммиллий ижтимоий дастурлар 
амалга оширилиб, ўтган йил давомида қуйидаги салмоқли натижалар қўлга 
киритилди:
- янги қурилиш ва капитал реконструкция қилиш ҳисобдан энг 
замонавий ўқув-лаборатория ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари 
жиҳозланган 169 та касб-ҳунар коллежи, 18 та академик лицей ҳамда 336 
минг нафар ўқувчига мўлжалланган 558 та умумтаълим мактаби ишга 
туширилди; 
- 170 та болалар спорти объекти, жумладан, 27 та спорт иншооти, 143 та 
мактаб спорт зали барпо этилди. 
Президентимиз ўтган йил давомида юртимизда аҳоли саломатлигини 
мустаҳкамлаш йўлидаги ишларни сарҳисоб қилиб, бу борада қуйидаги 
эришилган натижалар ҳамда амалга оширилаётган чора-тадбирларни алоҳида 
таъкидлаб ўтди: 
- мамлакатимизда умумий ўлим кўрсаткичи кейини 10 йилда қарийб 20 
фоизга камайди; 
- гўдаклар ўлими кўрсаткичи янги туғилган ҳар 1000 нафар чақалоққа 
нибатан 23 тадан 13 тага тушди ва биргина 2007 йилнинг ўзида 11 фоизга 
камайди; 
- 2007 йилда Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг 
иккинчи босқичини амалга ошириш бўйича махсус дастур қабул қилиниб, у 
ҳозирда амалга оширилмоқда; 
- тиббиёт соҳаси бошқарув тизимининг барча бўғинлари қайта кўриб 
чиқилмоқда; 
- даволаш-профилактика муассасалари тармоғини қайта ташкил 
этилмоқда; 
- вилоятларда катталар ва болалар учун кўп тармоқли тиббиёт 
марказлари барпо этилмоқда; 
- қишлоқ врачлик пунктлари мустаҳкамланиб, уларнинг, аввало, қишлоқ 
жойларда 
касалликларнинг 
олдини 
олишга 
қаратилган 
фаолияти 
кучайтирилмоқда; 
- аҳолига юксак технологик, ноёб тиббий хизматлар кўрсатадиган 
республика ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт марказлари тармоғи 
кенгайтирилмоқда. 
Шуни эътиборда тутиш лозимки, республикамизда кейинги йилларда 
аҳолининг кам таъминланган ва муҳтож қатламларини ижтимоий қўллаб-
қувватлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш борасида аниқ йўналтирилган 
самарали чора-тадбирларни амалга ошириш, таълим, кадрлар тайёрлаш, 
соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳаларида мақсадли 


511 
умуммиллий дастурларни ҳаётга татбиқ этиш янада фаоллаштирилди.
Бу борада Президентимиз И.Каримов «Ижтимоий ҳимоя йили» давлат 
дастури доирасида амалга оширилган қуйидаги ишлар ҳамда қўлга 
киритилган натижаларни таъкидлаб ўтди:
- аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида барча манбалар ҳисобидан 
жами 483600 млн. сўм, жумладан, 213200 млн. сўм бюджет маблағи, 270400 
млн.сўм миқдорида грантлар, ижрочилар ҳамда ҳомийлар маблағи 
сарфланди; 
- 15 та махсус мактаб-интернат ва «Меҳрибонлик» уйларида жами 4800 
млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бажарилди; 
- давлат бюджетидан 4600 млн. сўмга яқин маблағ сарфланиб, 28 та 
«Меҳрибонлик» уйи ҳамда 86 та ихтисослаштирилган мактаб-интернатга 114 
та замонавий автобус, 4 та оилавий болалар уйига «Дамас» микроавтобуси 
берилди; 
- ёш оилаларнинг муаммоларини ечиш, аввало, уй-жой сотиб олиш ва 
иморат қуриш, рўзғорни бутлашга кўмаклашиш мақсадида тижорат банклари 
томонидан 57500 млн. сўмлик ипотека ва истеъмол кредитлари ажратилди ва 
ҳ.к.
170
 
Шунингдек, Президентимиз аҳолини ижтимоий ҳимоялаш борасидаги 
ишлар 2008 ҳамда келгуси йилларда ҳам давом эттирилишини таъкидлаб, бу 
йўналишда бажарилиши зарур бўлган вазифаларни белгилаб берди. 
Жумладан, агар ижтимоий соҳага йўналтирилаётган маблағлар давлат 
бюжетининг умумий харажатларига нисбатан 2006 йилда 51,9 фоизни, 2007 
йилда 53,8 фоизни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2008 йилда 54,6 фоиз
даражасида бўлиши таъкидланди
171

2008 йилда «ижтимoий сoҳa oбъeктлaрини қуриш вa фoйдaлaнишгa 
тoпшириш мaсaлaлaригa устувoр aҳaмият бeрилиши нaтижaсидa 113 минг 
200 ўқувчигa мўлжaллaнгaн 169 тa кaсб-ҳунaр кoллeжи вa 14 минг 700 
ўринли 23 тa aкaдeмик лицeй қурилди вa рeкoнструксия қилинди. Шу билaн 
биргa, 69 тa янги мaктaб бaрпo этилди вa 582 тa мaктaб кaпитaл 
рeкoнструкция қилинди. Шулaр қaтoридa 184 тa бoлaлaр спoрти иншooти, 26 
тa қишлoқ врaчлик пункти вa 7 миллиoн 240 минг квaдрaт мeтр турaр-жoй 
бинoлaри вa бoшқa oбъeктлaр қурилди»
172
. Буларнинг барчаси мамлакат 
аҳолисини ижтимоий жиҳатдан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя 
қилиш, унинг турмуш фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. 
170
Асосий мақсадимиз – юртимизда эркин ва обод, фаровон ҳаёт барпо этиш йўлини қатъият билан давом 
эттиришдир. Президент И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 
15 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси // Халқ сўзи, 2007 йил 8 декабрь.
171
Инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш – барча ислоҳот ва ўзгаришларимизнинг бош мақсадидир. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2007 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш якунлари ва 2008 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор 
йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2008 йил 9 февраль. 
172
Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни 
бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009, 21-б. 


512 

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   472   473   474   475   476   477   478   479   ...   553




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish