Томонидан дарслик сифатида тавсия этилган


Ишчи кучи миграцияси мураккаб жараён бўлиб, турли омиллар



Download 4,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet395/553
Sana30.04.2022
Hajmi4,45 Mb.
#596111
1   ...   391   392   393   394   395   396   397   398   ...   553
Bog'liq
25-y-Iqtisodiyot-nazariyasi.-Darslik.-Sh.Sh .Shodmonov.T-2009

Ишчи кучи миграцияси мураккаб жараён бўлиб, турли омиллар 
таъсири остида (масалан, иш ҳақи даражасидаги ўзгаришлар, ишсизлик 
ва ҳ.к.) ишчи кучининг бир ҳудуддан бошқа бир ҳудудга кўчиб ўтишини 
билдиради.
Миграция икки даражада, яъни халқаро даражада ва мамлакат 
ичида рўй бериши мумкин. Давлатлар ўртасида рўй берган миграция 
ташқи 
145
Ўзбекитон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари. 


424 
миграция
дейилади. Бир мамлакат ичида рўй берган миграция 
ички 
миграция
деб аталиб, у қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин: 
1) 
тугал миграция
– аҳолининг доимий яшаш жойини ўзгартириши 
билан боғлиқ миграция; 
2) 
тебранувчи миграция
– ишчи кучининг бир ҳудуддан бошқа ҳудудга 
мунтазам даврий равишда қатнаб ишлаши билан боғлиқ миграция; 
3) 
мавсумий миграция
– мавсумий иш фаолияти билан боғлиқ 
миграция; 
4) 
тасодифий миграция
– ишчи кучининг баъзи ҳолларда бошқа 
ҳудудларга бориб келиши билан боғлиқ миграция. 
Мамлакатимиздаги миграция сальдоси 2008 йилда -25,8 минг кишини 
ташкил этган, яъни иммиграция миқдори эмиграцияга нисбатан юқорироқ 
бўлган.
Ишчи кучи миграцияси шунчаки рўй бермай, унинг негизида маълум 
ижтимоий-иқтисодий сабаблар ётади. Ишчи кучи миграциясининг иқтисодий 
вазифаси сифатида мамлакат бўйлаб меҳнат ресурслари самарали 
тақсимланишини таъминлаш, ишчи кучига бўлган талаб ва таклиф нисбатини 
мувофиқлаштириш ҳисобланади. Бу вазифанинг амалга ошиши натижасида 
ишчи кучидан фойдаланиш самарадорлиги ошади. 
Ишчи кучи миграциясининг ижтимоий вазифаси аҳоли турмуш 
даражасини ошириш, инсон омилининг ижтимоий ҳаётдаги роли ва мавқеини 
янада юксалтиришдан иборат.
Ишчи кучини такрор ҳосил қилиш унинг тўла ва самарали иш билан 
банд бўлиш муаммосини ҳам ўз ичига олади. Иш билан тўла банд бўлишни 
мутлақ маънода тушунмаслик керак. Биринчидан, ишсизликнинг маълум 
даражаси иқтисодиёт учун меъёрдаги ҳол ҳисобланади. Иккинчидан, иш 
билан тўла банд бўлиш меҳнатга лаёқатли барча кишилар албатта 
умумлашган (давлат ва жамоа корхоналарида) ишлаб чиқаришга жалб 
этилиши зарурлигини англатмайди. Уларнинг бир қисми ўзини оилада 
хизмат кўрсатишга, болалар тарбиясига, шунингдек, хусусий корхоналар ва 
шахсий ёрдамчи хўжаликда меҳнат қилишга, якка тартибдаги меҳнат 
фаолияти билан шуғулланишга бағишлаши мумкин. Учинчидан, иш билан 
тўла банд бўлиш унинг самарадорлиги билан, меҳнат ресурсларидан ғоят 
оқилона фойдаланиш билан қўшиб олиб борилиши керак. 

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   391   392   393   394   395   396   397   398   ...   553




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish