Томонидан дарслик сифатида тавсия этилган


Ишчи кучи – бу инсоннинг меҳнатга бўлган ақлий ва жисмоний



Download 4,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet391/553
Sana30.04.2022
Hajmi4,45 Mb.
#596111
1   ...   387   388   389   390   391   392   393   394   ...   553
Bog'liq
25-y-Iqtisodiyot-nazariyasi.-Darslik.-Sh.Sh .Shodmonov.T-2009

Ишчи кучи
– бу инсоннинг меҳнатга бўлган ақлий ва жисмоний 
қобилиятларининг йиғиндиси бўлиб, жамиятнинг асосий ишлаб 
чиқарувчи кучи ҳисобланади.
Такрор ишлаб чиқариш жараёнида фақатгина 
ишлаб чиқаришнинг моддий-ашёвий омилларигина эмас, балки шахсий 
омили, яъни ишчи кучи ҳам такрор ишлаб чиқарилади.
Ишчи кучини такрор ҳосил қилиш ёки уни такрор ишлаб чиқариш 
деганда энг аввало ишчининг меҳнат қобилиятини қайта тиклаши, яъни 
унинг овқатланиши, кийиниши, дам олиши ва маданий ҳордиқ 
чиқариши тушунилади.
Бу эса ишчи учун оила, уй-жой ва бошқа шарт-
шароитлар яратилиши билан боғлиқдир. Бундан ташқари ишчи ва 
хизматчиларнинг ҳозирги авлоди маълум вақт ўтиши билан қарийди. 
Уларнинг ўринларини босадиган ўринбосарлар ҳам тайёрланиши лозим 
бўлади. Бунинг учун эса ишчининг оиласи, фарзандлари бўлиши лозим, 
уларнинг ўсиб-улғайиши, ўқиши, замон талабига жавоб берадиган ишчи кучи 
сифатида камол топиши учун ҳам шарт-шароит бўлиши зарур.
Ишчи кучини такрор ҳосил қилиш жараёнини тадқиқ этиш унинг 
миқдорий ва сифат жиҳатларини ажратишни тақозо этади. 
Ишчи кучининг 
миқдори мамлакат аҳолисининг меҳнатга лаёқатли бўлган қисми 
орқали ифодаланиб, у ишчи кучи ресурслари деб ҳам аталади.
Инсоннинг 
ишчи кучи ресурслари таркибига киритилишининг асосий мезони бўлиб 
унинг ёши ва меҳнатга бўлган қобилияти ҳисобланади. Одатда ишчи кучи 
ресурслари таркибига 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар, 16 ёшдан 55 
ёшгача бўлган аёллар киритилади. Лекин ижтимоий ишлаб чиқариш ва 
бошқа cоҳаларда банд бўлган пенсионерлар ҳам ишлаши мумкин. 
Ишчи кучининг сифати унинг таркибининг замон талаблари 
жиҳатидан ижтимоий ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мувофиқлиги 
даражасини намоён этади. 
Ишчи кучининг сифати унинг маълумот, касбий 
тайёргарлик, малака, иш тажрибаси даражалари каби кўрсаткичлар орқали 
ифодаланади. Фан-техника тараққиётининг жадаллашиб бориши билан ишчи 
кучининг сифатига бўлган талаб ҳам ортиб боради. 



421 
Ҳозирги даврда ишчи кучи ресурсларининг фаол ва потенциал қисми 
фарқланади. 

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   387   388   389   390   391   392   393   394   ...   553




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish