Биринчи тоифа – оилавий даромади кам, ишсиз аъзолари бўлган, ўз ишини бошлашга қизиқиши катта, шунингдек даромад топишга, касб ўрганишда харакат қилаётган 71 та хонадон 18,1 фоиз.
Иккинчи тоифа– доимий даромадга эга, қўшимча даромад топиш истаги бор 163 та хонадон 41,6 фоиз.
Учинчи тоифа – ногиронлиги бўлган ва касал аъзолари бўлган, боқувчисини йўқотган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож 50 та хонадон 12,8 фоиз.
Тўртинчи тоифа – иқтисодий аҳволи яхши ва ўзига тўқ 108 та хоандон 27.6 фоизни ташкил этмоқда.
Олиб борилган хатлов давомида 103 та муаммолар аниқланган бўлса, аниқланган муаммоларнинг 3 фоизи коммунал, 90 фоизи ишга жойлаштириш, 7 фоизи қишлоқ хужалиги масалаларига тўғри келади
Бундан ташқари, хатлов давомида 128 та ишсиз, 18 та кредит, 41 субсидия олишга ҳамда 38 таси касб-ҳунарга ўқиш эҳтиёжи борлигини аниқладим.
Аниқланган ишсизларнинг 5 тасини тадбиркорлик субъектларига ва давлат ташкилотларига ишга жойлаштирдим ҳамда 15 тасини ўзини ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланди.
Хозирда Аяққудуқ ОФЙ Қулимбет овулидаги касбга қайта ўқиш истагини билдирган 5 нафар хотин-қизлар “Устоз-шогирд” тамойили асосида касб ўрганмоқда.
Шунингдек махаллада6 10 нафар ишсиз фуқаролар Савдо саноат палатаси томонидан тадбиркорликка ўқитилиб серитфикатлари олиб берилди.
Шу билан биргаликда, Мен фаолият бошлаганимдан кейин 18 та хонадонга тижорат банкларнинг кредит маблағлари ҳисобига 2 та хонадонга товуқ, 6 та хонадонга чорвачилик, 1 та хонадонга тикувчилик, 1 та хонадонга қолипли нон ишлаб чиқариш ускунаси ҳамда
1 та хонадонга чорва молларини бўрдоқилаш билан шуғулланишлари учун чорва моллари олиб беришни ташкил этмоқчиман.
Бугунги кунда маҳаллада 87 та тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўлиб, шундан 75 та қишлоқ хўжалиги,8 та савдо йўналишлари ва бошқа тадбиркорлик субъектлари ва 4 та якка тартибдаги тадбиркорлар фаолият олиб бормоқда.
Бундан ташқари, маҳаллада “SAFAR SHAM ULUG`BEK” МЧЖ томонидан кооперация асосида 13 та хонадонга жундан ип тайёрлаш қурилмаси ҳамда керакли маҳсулотлар бериб чиқилади. Хонадонлар томонидан жундан ип тайёрланиб, “SAFAR SHAM ULUG`BEK” МЧЖга калава ип ҳисобига сотишни ташкил этишни режалаштирдим.
Мен фаолият олиб бораётган маҳаллада 3та мактаб, 1та мактабгача таълим муассасаси ҳамда 2 та қишлоқ врачлик пунктлари мавжуд.
Ушбу ижтимоий соҳа объектларидан 2021 йилдаги “Обод қишлоқ” дастури дорасида 1 та мактабни ва 1 та қишлоқ врачик пункти мукаммал таъмирданчиқарилди.
Ҳозирда маҳаллада фаолиятим давомида аёллар ва эркаклар сартарошхонасига, оргтехника устахонасига, автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш устахонасига талаб мавжудлигини аниқладим. Босқичма-босқич мазкур маҳаллага ушбу хизмат кўрсатиш соҳаларини ташкил этишни режалаштириб олдим.
Президентимизнинг тегишли қарорларига асосан мен фаолият олиб бораётган маҳалла учун молиявий инструментларнинг 2022 йил учун манбалари этиб:
- оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган кредитлар –2,017 млрд.сўм;
- аҳолининг бандлигини таъминлаш, уларнинг ўзини ўзи банд қилиши, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун ажратиладиган маблағлар -72.4 млн.сўм, шундан:
- бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан иш билан банд бўлмаган аҳолига тадбиркорлик қилиш ва ўзини ўзи банд қилиш учун субсидиялар, кредит ресурслари ва бошқа харажатлар учун – 41.3 млн.сўм,
- жамоат ишлари жамғармасидан ишсиз аҳолини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш харажатлари учун –31.2 млн.сўм;
- ҳоким ёрдамчилари тавсиялари асосида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш учун кўзда тутиладиган маблағлар –17.6 млн.сўм;
- “Саховат ва кўмак” жамғармаси, “Аёллар дафтари” жамғармаси, “Ёшлар дафтари” жамғармаси – 119.3 млн.сўм миқдорида маблағлар ажратилган.
Таклиф:
Рухсат берсангиз бир таклифим бор эди. ОФЙда қурилиши режалаштирилган корхоналарнинг барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида юқори қувватли иккита трансформаторли нимстанция ҳамда электр тармоғи қурилса заводларимиз тўла қувват билан ишлар эди.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |