Тоифа Сертификат Методика билогия химия физика чет тили


Раис: Тақриз бўйича саволлар борми? Саволлар бўлмаса, тақризчининг фикр ва мулоҳазаларига жавоб бериш учун сўзни тадқиқотчига, марҳамат. Жавоб: -



Download 75,61 Kb.
bet8/10
Sana14.04.2022
Hajmi75,61 Kb.
#551553
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ЕТ-баённомаси Ибайдуллаев Т (17.12.2021)

Раис: Тақриз бўйича саволлар борми? Саволлар бўлмаса, тақризчининг фикр ва мулоҳазаларига жавоб бериш учун сўзни тадқиқотчига, марҳамат.
Жавоб: - аввало, диссертация ва авторефератни вақт ажратиб, ўқиб чиққанингиз ҳамда ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдирганингиз учун ўз миннатдорчилигимди билдираман. Албатта, билдирилган таклиф ва тавсияларни, камчиликларни эътиборга оламан.
Раис: Яна саволлар борми? Саволлар бўлмаса, диссертация бўйича фикр ва мулоҳазаларини билдириш учун сўзни иккинчи тақризчи ф.ф.н., доц. У.Ў.Мустафаевга берамиз. Марҳамат.
Ф.ф.н., доц. У.Ў.Мустафаев: - Рухсатингиз билан Ибайдуллаев Темур Гайбуллаевичнинг 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси ихтисослиги бўйича “Либос – миллий маданият тараққиётининг муҳим феномени сифатида” мавзусидаги фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган ёзилган диссертациясига тақризимни қисқача тарзда ўқиб эшиттирсам.
Тадқиқотчи Ибайдуллаев Темур Гайбуллаевичнинг “Либос – миллий маданият тараққиётининг муҳим феномени сифатида” мавзусидаги диссертацияда, ХХI аср бошидан содир бўлаётган янги ишлаб чиқариш жараёни ва талабнинг ошиши истеъмолчилик маданиятининг қарор топишига сабаб бўлмоқда. Глобал иқтисодий юксалиш, постмодерн маркетинг коммуникациялари ривожи, шахсни истеъмолга ундовчи таълимотлар глобализацияси истеъмолни шахс учун олий қадриятга айлантирди. Мазкур тенденциялар айниқса аҳолининг истеъмолчилик борасидаги ҳатти-ҳаракатини тубдан ўзгартирмоқда. Шу муносабат билан бугунги истеъмол маданиятининг мазмуни ва уни аҳоли миқёсида шакллантириш, ўзгариши сабаблари ва оқибатларини махсус тадқиқот миқёсида ўрганиш тобора жиддий аҳамият касб этиб бормоқда.
Жаҳон илм-фанида ушбу илмий-назарий зарурият аллақачонлар илмий жамоатчилик эътиборига тушиб улгурган. Шу сабабдан истеъмол маданияти мазмуни ва характери, шахс истеъмолчилик хулқининг ўзига хос хусусиятлари, унинг шаклланишига таъсир кўрсатадиган ижтимоий, иқтисодий, маданий ва руҳий омиллар мутахассислар томонидан турли ракурсларда тадқиқ қилинмоқда. Муаммонинг ижтимоий зарурати шу қадар баландки, тадқиқотчилар мавзунинг ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий-фалсафий, ҳам ижтимоий-психологик, ҳам тижорий аспектларини илмий изланишлар объектига айлантирмоқдалар. Шу сабабдан умумжаҳон илмий тенденцияларидан четда қолмаслик учун мамлакатимизда ҳам мазкур муаммони махсус ўрганиш зарурияти юзага келмоқда.
Асрлар мобайнида истеъмол маданияти рационал ва этик мезонларга, нафсни жиловлаш, қаноатни пеша қилиш, сабр-тоқатли бўлиш, шукур қилиш туйғуларига таянган. Лекин бугунги ижтимоий жараёнлар аҳолининг истеъмол билан боғлиқ ҳатти-ҳаракатлари характерига гоҳ позитив, гоҳ негатив таъсир кўрсатмоқда. Шу муносабат билан бу диалектик алоқадорлик моҳиятини таҳлил қилиш кечик-тириб бўлмас ижтимоий ва илмий вазифага айланмоқда.
Зеро, инсон шахс сифатида жамиятда, фуқаро сифатида давлатда ҳаракат қилиш учун муайян ижтимоий хизматларга, товарларга, билим ва ахборотлар олишга, транспорт, коммуникация воситаларидан фойдаланиш ва шу каби бошқа моддий ва маънавий воситаларга эҳтиёж сезиб келган ва бу эса ўз навбатида, ҳар бир шахсдан моддий ва маънавий эҳтиёжини қондириши жараёнида маънавият, ахлоқий меъёрларга асосланган ҳолда истеъмол маданиятини шакллантириш зарурлигини талаб этади. Шу жиҳатдан тадқиқотчи Хайдаров Аслиддин Низамитдиновичнинг “Ўзбекистонда аҳоли истеъмол маданиятини такомиллаштиришнинг ижтимоий-фалсафий масалалари” мавзусидаги тадқиқот иши бугунги кундаги фалсафа фани олдидаги долзарб муаммолардан бирига бағишланган.
Тадқиқот иши кириш, 3 та боб, 8 та параграф, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат ҳолда шакллантирилган.
Диссертациянинг кириш қисмида тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати, муаммонинг ўрганилганлик даражаси, илмий янгилиги асосланган, тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг асосий устувор йўналишларига боғлиқлиги, объекти, предмети, методлари, мақсади ва вазифалари аниқланган, олинган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти, амалиётга жорий қилингани, апробацияси, нашр этилган ишлар, тадқиқотнинг тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган.
Диссертацияда бир қатор ютуқларга эришилган. Биринчидан, диссертацияда қўйилган “истеъмол маданияти”, “истеъмол” тушунчалари тизимли, тарихий ва назарий жиҳатдан чуқур тадқиқ қилинган. Истеъмол маданиятининг жамиятдаги тадқиқи уларнинг ижтимоий аҳамияти ва тарихий анъналари уйғунлиги илмий-тадқиқот жараёнида муҳим аҳамиятга эгалиги кўрсатилган ва муаммоларни бартараф этишга қаратилган мустақил таклиф-тавсияларни ишлаб чиқиш каби вазифалар тўлиқ бажарилган. Иккинчидан, Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичида кишиларда бозор иқтисодиёти шароитида “истеъмол”, “истеъмол маданияти” ижтимоий муҳитда халқимизга хос миллий-диний анъаналари имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда юксалтиришга оид хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Учинчидан, “истеъмол маданияти”, “истеъмол” иқтисодиёт юксалиш, ижтимоий фаровонликни таъминловчи омилларнинг ўзига хос хусусиятлари, ривожланиш тамойиллари ҳамда унинг ижобий таъсирини фалсафий мушоҳада қилишга доир услубий кўрсатмалар берилган.
Тадқиқотда юқоридаги ютуқлар билан бирга айрим камчиликлар ҳам мавжуд: Биринчидан, Адабиётлар рўйхатини кенгайтириш лозим; Иккинчидан, хорижий давлатлар, хусусан МДҲ мамлакатлари олимларининг муаммога доир, айниқса маъанвий истемъмол тушунчаси билан боғлиқ қарашларидан янада кенгроқ фойдаланиш лозим деб ўйлайман.
Хулоса қилиб айтганда, юқорида айтилган камчиликлар диссертацияда эришилган ютуқларнинг умумий қимматига таъсир кўрсатмайди. Тадқиқот иши Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссияси томонидан “Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низом”да қўйилган талаблар доирасида бажарилган ва ушбу талабларга жавоб беради. Диссертация ишини Самарқанд давлат университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.F.02.02 рақамли Илмий кенгашда ҳимояга тавсия этиш мумкин деб ҳисоблайман.

Download 75,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish