Савол: доц. Н.Б.Бердиев, - Маълумки, кишилар эҳтиёжларининг қондирилиши асосан бозор билан боғлиқ бўлиб, бу жараён икки шахс, яъни истеъмолчи ва сотувчи (ишлаб чиқарувчи) иштирокида амалга оширилади. Бу тушунчаларди қандай изоҳлайсиз?
Жавоб: тадқиқотчи Т.Г.Ибайдуллаев: - Шу ўринда истеъмолчи ва сотувчи тушунчаси фарқини кўрсатиб ўтиш ўринли бўлиб, истеъмолчи муайян турдаги товарга эҳтиёж сезувчи(шахсий истеъмол қилишни ёки бошқа мақсадларни кўзлаб)ҳамда товар ёки иш(хизмат)га буюртма берувчи шахс. Бироқ истеъмолчи фойда олишни мақсад қилмайди, aксинча товардан фақат шаxсий мақсадларда фойдаланади. Сотувчи эса истеъмолчига товарни реализация қилувчи (етказиб берувчи) корхона, ташкилот, муассаса ёки якка тадбиркорлик билан шуғулланувчи шахс.
Ҳаётимиз давомида турли маҳсулотларни истеъмол қилиш маданияти унинг фойдали хусусиятларини ажратиб олишимиз тўлиқлигини таъминлайди. Ҳар бир ҳолатда маҳсулотлар ҳақидаги хабарлар шартли тартибда маҳсулотларни самарали ишлатиш шартлари ва қоидаларини ўз ичида мужассам этиши лозим.
Истеъмолчи маданияти – бу маҳсулотга жамият меҳнати билан ташкил этилган ва тартибли муносабатни талаб этадиган предмет сингари, бир томондан, уни бошқариш жараёнида илмий-амалий билимларни қўллашни талаб этадиган бошқарув объекти сифатида, иккинчи томондан муносабатда бўлиш демакдир.
Савол: доц.М.Б.Турсунов, - Ислом динининг муқаддас китоби Қуръони Каримда ҳам истеъмол, халоллик, ростгўйлик ва оқилона истеъмол каби тушунчалар учрайди. Сиз диссертациянгизда Қуръони Каримнинг шунга таълуқли жойларидан фойдаланганмисиз?
Жавоб: тадқиқотчи Т.Г.Ибайдуллаев: - Албатта, ҳар бир даврда истеъмолчи ва сотувчи маданиятига алоҳида эътибор қаратилиб келинган ҳамда жамиятдаги ижтимоий муносабатларда ҳам катта аҳамият касб этиб келган. Жумладан, ўрта асрларда вужудга келган Ислом динининг муқаддас китоби Қуръони Каримдаги “Мутаффифун” сураси ҳам ҳисоб-китоб, савдо-сотиқ, сотувчи ва харидор одобига бағишланади. “Мутаффифун”– “(Бировларнинг ҳақларидан) уриб қолгувчилар” деган маънони англатади. Ушбу масаланинг Қуръонда берилганидан ҳам унинг қанчалик муҳимлигини билишимиз мумкин.
“Мутаффифун” сурасининг биринчи оятида шундай жумлалар мавжуд:“(Ўлчов ва тарозидан) уриб қолгувчи кимсаларга ҳалокат бўлгай!”. Муқаддас китобимизда бугунги кунда ҳам инсониятни қийнаб келаётган кўпчилик масалаларга ойдинлик киритилган. Суранинг кейинги оятларида қуйидаги калималар учрайди: “Улар одамлардан (бирон нарсани) ўлчаб олган вақтларида тўла қилиб оладиган, уларга ўлчаб ёки тортиб берган вақтларида эса кам қилиб берадиган кимсалардир” (“Мутаффифун” сураси 2-3 оятлар).“Улар ўзларининг улуғ бир Кунда – барча одамлар бутун оламлар Парвардигори ҳузурида тик туриб (ҳисоб-китоб берадиган Қиёмат) кунида қайта тирилгувчи эканликларини ўйламайдиларми?!” (“Мутаффифун” сураси 4-5-6 оятлар). Пайғамбаримиз Муҳаммад(с.а.в) “Мутаффифун” сураси нозил бўлгандан сўнг бозорга бориб, барча одамларни ўзларига қаратиб мазкур оятларни баланд овозда ўқиб берганлар. Мутаассирларнинг айтишича, шундан бери имонли савдогарлар тижоратга ёлғон аралаштиришмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |