Тоғай Мурод қиссаларининг лингвопрагматик хусусиятлари



Download 16,13 Kb.
Sana28.02.2022
Hajmi16,13 Kb.
#475131
TuriАвтореферат
Bog'liq
Taqriz domlaga


Самарқанд давлат университети Қобилов Номоз Ўроловичнинг “Тоғай Мурод қиссаларининг лингвопрагматик хусусиятлари” мавзусида 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослиги бўйича филология фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) диссертацияси авторефератига
ТАҚРИЗ
Мамлакатимиз истиқлолга қадам қўйган кундан эътиборан, тил ва адабиёт, санъат, маданиятни ривожлантириш асносида халқимизнинг бой адабий-бадиий хазинасини тил нуқтаи назаридан тадқиқ қилишнинг етакчи тамойилларига айланди. Бу борада жуда кўплаб хайрли ишлар қилинди. Англашиладики, тил эстетикаси ҳам моҳиятда бадиият манфаатларига хизмат қилишга даъват қилинмоқда. Шу боисдан, тилнинг қонуниятида лингвопоэтик устқурма трансформацияси ўзига хос воқеликни ташувчи бўлибгина қолмай, уни англатиш воситаси эканлиги намоён бўлмоқда. Шу маънода, ҳар бир ижодкор асарларининг лингвопоэтик қирраларини тизимли тадқиқ қилиш кун тартибидаги долзарб масалалардан бири саналади.
Кейинги йилларида ўзбек бадиий матни муаммоларига, хусусан, унинг лингвопоэтикаси масалаларига бағишланган бир неча диссертациялар ҳимоя қилинди, монографиялар нашр этилди. Ана шулардан бири Қобилов Номоз Ўроловичнинг “Тоғай Мурод қиссаларининг лингвопрагматик хусусиятлари” мавзусида 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослиги бўйича филология фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) диссертацияси авторефератидир.
Автореферат “Кириш (Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)”, “Диссертациянинг асосий мазмуни”, “Хулоса” ва “Эълон қилинган ишлар рўйхати”дан иборат.
Автореферат билан танишиш асносида тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундаки, ўзбек тилшунослигининг прагмалингвистика соҳасига, шунингдек адиб ижодини яхлит прагматик хусусият ва лингвостилистик жиҳатдан ўрганишга маълум даражада ҳисса қўшади. Ишда қўлланган тадқиқ усуллари ҳар қандай ижодкорнинг тил лисоний имкониятидан бадиий фойдаланиш хусусиятини ўрганишда самарадор эканлигини асослайди ва тадқиқот шу соҳада келгусида бажарилажак ишлар учун назарий манба вазифасини ўтайди.
Диссертация мавзуси бўйича 4 та илмий иш, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан докторлик диссертацияларининг асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 3 та илмий мақола, хорижий журналда 1 та мақола нашр этилган. Тадқиқот натижалари 6 та халқаро ва 9 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
“Тоғай Мурод қиссаларининг лингвопрагматик хусусиятлари” мавзусидаги ушбу диссертация кириш, уч асосий боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, ишнинг умумий ҳажми 140 саҳифани ташкил этади.
Диссертациянинг биринчи боби «Лингвопрагматика асослари» деб номланган бўлиб, унда «Тилшуносликда антропоцентрик илмий парадигма-нинг шаклланиши», «Матн тилшунослиги ва бадиий матннинг прагматик талқини», «Бадиий асарнинг лингвопрагматик имкониятлари» каби масалалар ўрганилган, мавзуга оид илмий-назарий материаллар таҳлил этилган.
Тадқиқотнинг «Тоғай Мурод қиссаларининг услубий-прагматик хусусиятлари» номли иккинчи бобида «Тоғай Мурод қиссаларида халқона оҳанг ва диалектизмларнинг прагматик талқини», «Тоғай Мурод қиссаларида қўлланилган паремаларнинг прагматик аспекти» ҳамда «Тоғай Мурод қиссаларидаги грамматик воситаларнинг стилистик-прагматик хусусиятлари» масалалари тадқиқ этилган.
Диссертациянинг «Тоғай Мурод қиссаларида деннотатив ва коннотатив структура» номли учинчи бобида «Тоғай Мурод қиссаларида бадиий тасвир-воситалари ва уларнинг прагматик моҳияти», «Ижодкор тили: кўчим ва прагматик структура», «Тоғай Мурод қиссаларида ўхшатиш ва эпитетларнинг лингвокультурологик функциялари», «Тоғай Мурод услуби ва репрезентативлик», «Такрорнинг услубий-прагматик функцияси», «Бадиий асарларда тагмаъно ифодаси» каби масалалар тадқиқи ўз ифодасини топган.

Автореферат сўнггида 11 банддан иборат хулоса келтирилган ва тавсиялар баён қилинган.


Ушбу тадқиқотда ҳам баҳсталаб ўринлар, айрим ғализ жиҳатлар ҳам мавжуд бўлиб, улар имловий, услубий, пункитацион хатоликлар билан боғлиқлигини айтиш жоиз.
Хулоса қилиб айтганда, Самарқанд давлат университети тадқиқотчиси Қобилов Номоз Ўроловичнинг “Тоғай Мурод қиссаларининг лингвопрагматик хусусиятлари” мавзусида 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослиги бўйича филология фанлари бўйича фалсафа доктори PhD илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси ОАК талаблари даражасида бажарилганлигини ва унинг муаллифи PhD илмий даражасини олишга лойиқ эканлигини таъкидлаш лозим.
Download 16,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish