Принципиал мулоқот
Принципиал мулоқотнинг асосий элементлари. Қонун-қоидага ассоланади.
Мунозара қатнашчилари билан муҳокама қилинаётган муаммоларнинг чегараланиши мумкин.
Мулоқотнинг ҳар бир қатнашчиси иккиёқлама манфаатни кўзлайди: ишнинг мазмун-моҳияти ва ҳамкорлар ўртасидаги муносабат. Эсда тутиш лозим, мулоқот қатнашчиси – бу ҳаммадан олдин инсондир. Мулоқотнинг реаллиги шундан иборатки, бу кўпинча халқаро ва ишбилармон муносабатлар жараёнида хотирадан кўтарилади, биз «бошқа тарафнинг» мавҳум тасаввурлари билан эмас, балки инсонлар билан мулоқотда бўламиз. Мулоқот столи атрофидаги ҳамкорларингиз эмоцияларга, муайян қадриятларга амал қилувчи, турли ҳаётий қарашларга эга шахслардир, сиз ҳам шундай.
Манфаатларни қондирувчи битимга келиш учун ҳар бир мулоқот қатнашчиси интилади, шу мақсад учун ҳам мулоқот олиб борилади.
Одатда муносабатлар муаммога тўқнаш келади. Мулоқотда инсон омилининг оқибати иш моҳияти ҳақида баҳс кетганда муносабатлар зиддиятга олиб келади.
Баъзида муаммони аниқлаштириш учун қилинган огоҳлантириш, шахсий ҳақорат сифатида қабул қилинади, бу эса конфликтларга олиб келади.
Позицияли мулоқотда муаммо моҳияти билан мулоқот иштирокчилари ўртасида қарама-қаршиликлар юзага келади. Масалан, касаба уюшмаси ходими учун бошлиқ билан бўлган муносабат, ишчилар талабидан устунроқ бўлса ва уларнинг манфаатини ҳимоя қилмаса, бунинг оқибати ходимни стресс ҳолатига олиб келади.
Лекин масалани ҳал қилиш ва яхши муносабатларни сақлаб қолиш бир-бирига зид мақсад бўлиши керак эмас, гарчи тарафлар ана шу икки аспектни назарда тутишлари лозим.
Инсон муносабатлари лабиринтидан йўл топиш учун уч категорияни эътиборга олиш зарур: қабул қилиш, эмоция ва мулоқот.
Конфликт (лот.сonflictus–иҳтилоф, тўқнашув, низо)-ҳаётий зиддиятлар, инсонларнинг истак ва интилишлари, ҳис-туйғулари ва эҳтирослари, ўй-фикрлари ва хатти-ҳаракатларидаги қарама-қаршиликлар, кучли драматик тўқнашувлар келишмовчиликлар; кишиларнинг онги ва дунёқарашларидаги, кайфияти ва феъл-атворидаги қарама-қаршиликлар ва зиддиятларни санъатда, илмий ва бадиий адабиётда ифодалаш шакли3. Конфликт жамият тараққиётининг муайян ижтимоий кучлар ва анъаналарининг тўқнашуви асосида юзага келади ва ечилади. Анъанавий маънодаги тенглик ва тенгсизлик, адолат ва адолатсизлик, тўғри ва эгри, рост ва ёлғон, яхшилик ва ёмонлик, маърифат ва хурофот, зулмат ва нур, эскилик ва янгилик каби кўплаб қарама-қарши ва зид ҳодислар тарзида намоён бўлади. Реалистик санъатда конфликт реал муҳитда унинг ўзига хос қарама-қарши ва зиддиятли ғояларни ўзида ифодаланадиган турли-туман образлар воситасида тасвирланади.
ХХ аср 40-50 ва 60-йилларда адабиёт ва саатда “Конфликтсизлик назарияси” деган назария тарафдорлари шўролар жамиятида ўткир ижтимоий зиддиятлар, келишиб бўлмайдиган можаролар асло йўқ, фақат шунчаки енгил-елпи, йўл-йўлакай, кучли ва ижтимоий хавф касб этмайдиган майда-чуйда қарама-қаршиликлар бор, холос деб адабиёт ва санъатда шўролар жамияти ҳаёти зиддиятларсиз тасвирланиши керак деган талабни илгари сурдилар. Натижада, адабиёт ва санъатда сохта “ижобий қаҳрамонлар” пайдо бўлди, характерлар уларнинг ҳолати илдизидаги табиий, реал ҳолатларидан узиб олиб бўяб-безаб “яратилган” сохта ва юзаки шароитда кўрсатиш, салбий қаҳрамонларни атайлаб салбийлаштириш ва натижада асарни ижобий қаҳрамон ғалаба билан якунлаш каби ғайритабиий, ҳаётий бўлмаган ёлғон, сохта асарлар яратилди. Эндиликда ҳаётни конфликтларсиз ёки бор конфликтларни бўяб, сусайтириб тасвирлаш ғояларига қарши ўлароқ жамият ҳаётини реал тасвирлайдиган асарлар яратилмоқда.
Таянч иборалар:
Диалектика, баҳс, қатъиятлик, конфликт, софистика, мунозара, дискуссия, принципиал, мулоқот, «давра суҳбати», баҳс маҳорати.
Do'stlaringiz bilan baham: |