Маълумки, тарихий тараққиётнинг хар бир босқичи адабий жараёнида пайдо бўладиган кўплаб асарлардан абадий танқид томонидан танлаб саралаб олинганлари миллионлаб китобхонлар қалбига йул топа олганларигина давр синовидан муваффакятли ўтганларигина адабиёт тарихи мулкига айланиб боради. Ретро адабиётлар хақида сўз борар экан, ўзбек адабиётининг пайдо бўлишидан тортиб хозирги боскичигача бўлган тараққиёт йули тушунилади. Инсоният тарихида адабий-танкидий карашлар асрлар давомида боскичма-боскич ривожланиб келган. Кадимги замонларнинг адабий-танкидий карашлар тарихининг бошланиши, асосан, буюк юнон файласуфи Арасту ижодига бориб тақалади. Бу буюк алломанинг “Поэтика” ва “ Риторика” номли илмий асарлари борки, мана шу асарлар жахон адабиётшунослигининг илк ижобий намуналари хисобланади.
Ўтмиш адабий манбашунослигимизда кўп қўлланилган жанрлар тазкира, дебоча, фахрия, рисола, бадиий парчалар, мемуарлар, насихатномалар мавжуд.
XX аср ўзбек кўплаб адабий асарлар яратилган. Бу давр илмий-адабий манбалари монографиялар, рисолалар, мақолалар, тақризлар, обзорлар, портретлар, очерклар, илмий тарих, дарслик-кўлланмалар тарзида вужудга келганлиги билан тавсифланади. Асримиз илмий-адабий манбаларини яратишда дастлаб Абдурауф Фитрат, Абдурахмон Саъдий, Отажон Хошим, Олим Шарафиддинов, Ходи Зариф, Вохид Зохидов, Иззат Султон, Хомил Ёкубов, F. Каримов самарали хизмат килган бўлсалар, кейинги даврда М.Кушжонов, Озод Шарафиддинов, С.Мамажонов, Б.Назаров, А.Қаюмов, Л.Каюмов, А.Рустамов, Н .Каримов, У.Норматов, Н.Худойберганов, С.Мирвалиев ва бошқа олимларимиз катта мехнат қилдилар. Ўзбек ретро адабий манбашунослиги хусусан, Порсо Шамсиев, Х. Сулаймон, С.Муталлибов, У. Каримов, А Каюмовнинг хизматлари алоҳида эътиборга лойик.
Ретро манбашунослигимиз шу қадар бой ва ранг барангки, уларни кидириб топиш , таржима килиш ва атрофлича тахлил этиш, умумлаштириш йули билан ретро адабиётимиз электрон кутубхонасини яратиш шу кунимизнинг долзарб вазифаларидан бўлиб қолмокда.
Битирув малакавий ишининг мақсади: Турон кутубхонасидаги ретро адабиётларни электрон кутубхонасини яратишдан иборат бўлиб, яратилиб келаётган электрон кутубхоналар салмоғига хисса қўшиш ва фойдаланувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш.
Битирув малакавий ишининг вазифалари:
Турон кутубхонаси фонди ва ундаги ретро адабиётлар таҳлили.
. ретро адабиётларига техник ва илмий ишлов бериш жараёни.
|
Турон кутубхонасининг ретро адабиётларига оид электрон кутубхонасини яратиш модели.
ретро адабиётларига оид электрон кутубхонани яратиш алгоритмларини шакллантириш;
|
ретро адабиётлар элеcтрон кутубхонасинингташкилийтузилмаси.
ретро адабиётлар электрон кутубхонасининг функционал тузилмаси.
|
Тадқиқот объекти ва предмети: Тадқиқот обекти сифатида Тошкент вилояти „Турон“ АКМи олинган. Унинг предмети сифатида шу кутубхонага қарашли ретро адабиётлар қаралади.
Do'stlaringiz bilan baham: |