1.1. Ўқитиш учун Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастурига мувофиқ Урганч давлат университети ҳузуридаги Хива қишлоқ хўжалик техникуми Низомида назарда тутилган зарур шарт-шароитларни яратади.
1.2. Ўқувчиларга қонун билан берилган хуқуқларнинг эркин амалга оширилишини ва Урганч давлат техникуми Низомига мувофиқ мажбуриятларни бажарилишини таъминлайди;
1.3. Мутахассисни тасдиқланган ўқув режаси ва дастурларига мувофиқ давлат таълим стандартлари талаблари даражасида тайёрлайди;
1.4. Бошланадиган ўқув йилида ўқитиш учун тўловнинг белгиланган миқдори тўғрисида ўз вақтида хабар беради;
1.5. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ёки тарифлар ўзгарганда таълимнинг қолган муддати учун тўлов миқдори хақида хабар беради.
1.6. Тўлов-контракт асосида таълим олаётган барча босқич Ўқувчиларига, ўз хоҳишларига кўра контракт қийматини стипендиясиз шаклда тўлаш ҳуқуқи берилади.
1.7. Шартнома қиймати:
Стипендиясиз шаклда __________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________
1.8. Стипендияли шаклда таълим олаётган техникумларда жорий қилинмаган
1.9. Меҳнатга хақ тўлашнинг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги “Мехнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” ги ПФ-5723-сон Фармонига мувофиқ белгиланади.
1.10. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари оширилганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари навбатдаги ўқув семестридан бошидан мос равишда оширилади.
Буюртмачи (жисмоний шахс, Ўқувчи ёки абитуриент): 1.11. Жорий ўқув йили учун белгиланган ўқишнинг тўлиқ қийматини Ўқувчига техникум томонидан берилган шахсий ID кодни кўрсатган холда ўз вақтида тўлайди;
1.12. Меҳнатга хақ тўлашнинг энг кам миқдори ёки тарифлар ўзгарганда ўқишнинг қолган муддати учун бир ой муддат ичида техникум билан биргаликда хақ тўлаш тўғрисида шартномага тегишли ўзгаришлар киритади ва қўшимча тўловни амалга оширади;
1.13. Ўқув йили учун амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорни ойларга бўлиб тўлаганда ҳам, белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизини 2021-йилнинг 30-декабргача ва қолган 100 фоизи 1 мартгача амалга оширади ва пул тўланганлигини тасдиқловчи хужжатни шу муддатгача шахсан гуруҳ раҳбарига ёки ўқув ва тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосари топширади;
1.14. Ўқувчи Хива қишлоқ хўжалиги Низомида кўрсатилган барча талабларни тўлиқ бажаришни хамда техникум ички тартиб-қоидаларига бўйсунишини ўз зиммасига олади.