Тўлдирувчиларнинг совуққа чидамлилиги уларни сувга бўктирилган ҳолатда кўп мартали музлатиш ва эритиш натижасида текширилади. Бир фракцияли тўлдирувчи намунаси 48 соат давомида хона ҳароратида сувда сақланади. Совитиш камерасида -15 0С дан -20 0С гача ҳароратда музлатилади. 4 соат давомида камерада сақланган намуна идиш билан биргаликда сувли ваннада яъна 4 соат ушлаб турилади. Бу ҳолат стандартда келтирилган бўйича тўлдирувчи туридан келиб чиқиб такрорланади. Шундан сўнг тўлдирувчи намунаси қуритилиб элакдан ўтказилади. Совуққа чидамлиликни синашда масса йўқотилиши (%) аниқланади: Тўлдирувчиларнинг совуққа чидамлилиги уларни сувга бўктирилган ҳолатда кўп мартали музлатиш ва эритиш натижасида текширилади. Бир фракцияли тўлдирувчи намунаси 48 соат давомида хона ҳароратида сувда сақланади. Совитиш камерасида -15 0С дан -20 0С гача ҳароратда музлатилади. 4 соат давомида камерада сақланган намуна идиш билан биргаликда сувли ваннада яъна 4 соат ушлаб турилади. Бу ҳолат стандартда келтирилган бўйича тўлдирувчи туридан келиб чиқиб такрорланади. Шундан сўнг тўлдирувчи намунаси қуритилиб элакдан ўтказилади. Совуққа чидамлиликни синашда масса йўқотилиши (%) аниқланади:
100%
Шундан сўнг олинган натижа (масса йўқотилиши) мавжуд стандарт билан солиштирилади. Синов ишларини тезлаштириш мақсадида намуна натрий сульфат қоришмасига солинади ва тезда 105-110 0С да қуритиш шкафида қуритилади. Сўнгра юқорида келтирилган ҳолатда масса йўқотилиши аниқланади.
Бунда: m1 – синовгача тўлдирувчи намунасининг массаси, г
m2 – синовдан сўнг элакда қолган қолдиқ, г
Тўлдирувчиларнинг мустаҳкамлиги Тўлдирувчилар тоғ жинсларини майдалаш орқали олинса, у ҳолда шу тоғ жинсининг мустаҳкамлиги аниқланади. Бунинг учун тош кесувчи станокда диаметри ва баландлиги 40-50 мм ўлчамдаги цилиндр ёки куб шаклидаги намуна тайёрланади. Намуналарни сувга солиб, маълум вақтдан сўнг сувдан чиқарилади ва гидравлик прессда сиқилишда мустаҳкамлик чегараси (МПа) аниқланади:
бунда: Р-пресснинг бузувчи кучи, мН
А-намунанинг кўндаланг юзаси, м2
Стандартда табиий тош асосидаги шағал ва шағал учун пўлат цилиндрда сиқилишдаги майдаланишини аниқлаш назарда тутилган. Унинг аниқлаш методикаси қуйидагилардан иборат: бир фракцияли шағал ёки шағал ички диаметри-150мм ли пўлат цилиндр идишга солинади.
Сўнгра цилиндр тепасига нисбатан кичик диаметрли (148мм) пўлат пуансон қўйилади, у орқали гидравлик прессда 200 кН куч таъсирида эзилади. Натижада тўлдирувчилар намунаси майдаланади.
Шундан сўнг майдаланган намуна цилиндрдан олиниб тарозида тортилади, кейин синалётган энг кичик ўлчамдаги тўлдирувчи фракциясидан 4 марта кичик (0,25Днаим) кўзли элакдан ўтказилади; 5-10мм ли фракциялар учун 1,25мм ли кўзли элак; 10-20мм ли фракциялар учун 2,5мм ли кўзли элак; 20-40мм ли фракциялар учун 5мм ли кўзли элак қўлланилади. Тўлдирувчи намунасидан майдаланган доналар чиқариб ташланади, сўнгра элакдаги қолдиқ тарозида тортилади. Майдалаш кўрсаткичи(%):
100%
бунда, m – синалаётган барча намуналар массаси, г
m1 – тажрибадан сўнг контрол элакда қолган қолдиқ массаси, г
Гидравлик пресс
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати - Акрамов Х.А., Рахимов Ш.Т., Нуритдинов Х.Н., Туропов М.Т. Бетон тўлдиргичлари технологияси. Ўқув қўлланма (лотин имлосида).Т., Архитектура, қурилиш инновация ва интеграция маркази. 2012
- Properties of concrete Fifth Edition A. M. Neville, First published 2011
- А.В.Стрельский, В.Г.Гуревич «Оценка качества нерудных строительных материалов», Стройиздат, 1989
- Google.com
- Studopedia.ru интернет сайтлари
Do'stlaringiz bilan baham: |