Тỹлдирувчи доналари таркибини ташкил этувчи моддалар аморф ëки кристалл, шу билан бирга ғовак ëки зич структурани ташкил этади. Умумий турда 2та турли структурани кỹриб чиқамиз. Материалларнинг аморф структураси изотроп холати билан аниқланади, яьни бундай материалларнинг хусусиятлари барча йуналишларда бир хил бўлади. Кристаллар анизатроб хисобланиб, температуравий деформациянинг тақсимланишидан ва бошқа таъсирлардан юзага келади. Агар кристаллар тўлдирувчи доналарига нисбатан кичик ва материал буйича тартибсиз жойлашган булса, бундай тўлдирувчи донасини изатроп дейилади. Изатроп материалларнинг икки хил структураси мавжуд : Ячейкали ва донали.
1. Ячейкали структура бу-қаттиқ материалнинг умумий муҳитида ғоваклар бутун хажм бỹйича алоҳида ëпиқ(шартли ëпиқ) ячейкалар ҳолатида (а )учрайди.
2.Донали структура бу-қаттиқ материал доналарининг ỹзаро елимланган (б) куринишидир.
а. б.
Табиий пемза
Керамзит
Аглопорит
Термолит
Азерит ва бошқа сунъий ғовак тўлдирувчилар
Ғовак охактош асосидаги шағал
Чиғаноқлар
Туфлар
Ячейкали структурали материаллар
Донали структурали материаллар
Донали структурали материалларнинг сувшимувчанлиги юқори бўлади, ячейкали материалларнинг сувшимувчанлиги камроқ ва мустаҳкамлиги юқори бўлади.
Бундай материалларнинг доналарини йириклиги ячейкали материаллар ғоваклари йириклиги каби бўлади, фақат у ëки бу структураларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб юзага келади.
Тўлдирувчиларнинг сувга ва совуққа чидамлилиги
Тўлдирувчиларнинг мустаҳкамлиги улар олинадиган тоғ жинсидан келиб чиқиб, сувга бўктирилган ҳолатида аниқланади. Яъни сувда сақланган материалнинг мустахкамлиги ўз навбатида камаяди. Ғовакларга ва микроёриқларга кирган сув унинг боғланишларини кучсизлантиради.
Шу сабабли тўлдирувчилар мустаҳкамлигини аниқлашда, намунанинг қуруқ ҳолатдаги ва сувга бўктиргандан сўнг мустаҳкамлиги аниқланиб, юмшаш коэффициенти топилади:
бу ерда: σсув.- тўлдирувчининг ёки у олинган тоғ жинсининг сувга бўктирилгандан сўнги (48 соат сувда сақланган) мустаҳкамлик чегараси, кгс/см2
σқур- тўлдирувчининг ёки у олинган тоғ жинсининг қуруқ ҳолатидаги мустаҳкамлик чегараси, кгс/см2
Тўлдирувчиларнинг юмшаш коэффициенти унинг сувга чидамлилигини характерлайди. Сувга чидамлилик бевосита сувшимувчанлик ва тўлдирувчининг табиий моддасига боғлиқдир. Сувшимувчанлик эса материалнинг ғоваклиги ва структурасига боғлиқ