Ғоваклик - тỹлдирувчи донасидаги барча ғовакларнинг хажмлари йиғиндисини дона хажмига нисбатига айтилади. Кỹпинча хар бир донанинг алохида ғоваклиги эмас, балки олинган намунадаги доналарнинг ỹртача ғоваклиги аниқланади. Агар доналар зичлиги – ρ3 ва тỹлдирувчи модда зичлиги – ρ малум бỹлса, у холда ғоваклик қуйидаги формула бỹйича аниқланади:
Агар формуладаги ρ3 ỹрнига цемент қоришмасидаги доналар зичлигини қỹйсак, у ҳолда барча ғоваклик эмас, балки унинг қисми аниқланади, яьни бетонда цемент қоришмаси тỹлдирмайдигон ғоваклик аниқланади.
Умумий ғовакликдан келиб чиқиб очиқ ғовакларни аниқлаймиз ва натижада бетоннинг тỹлдирувчиларининг очиқ ғовакларини тỹлдириш учун сарфланадиган қỹшимча цемент қоришмаси хажми аниқланади.
Тỹлдирувчиларнинг намлиги ва сув шимувчанлиги Тỹлдирувчиларнинг намлиги ва сувшимувчанлигини аниқлашда доналар ғоваклиги асосий факторлардан бири хисобланади. Тỹлдирувчилар намлигини аниқлашда намуна тарозида тортилади ва 105°С да қуритиш шкафида доимий массага келгунича қуритилади. Тỹлдирувчиларнинг намлиги қуйидаги формула бỹйича аниқланади:
Бунда: mнам - тỹлдирувчи намунасининг табиий ҳолатдаги массаси, mкур - тỹлдирувчи намунасининг қуруқ холатдаги массаси, г
Тỹлдирувчиларнинг сувш имувчанлиги Wcшм. (масса бỹйича % да) аниқлашда, қуруқ йирик тўлирувчиларнамунаси сувга 48 соат давомида солиб қỹйилади, сỹнгра 1 соат ëки бошқа вақтда техник шартлар ëки техник талабларга кỹра доналар юзасидаги сувлардан қутулади ва торозида тортиб олинади:
Бунда: mсш – сувга шимдирилган тỹлдирувчилар намунасининг массаси
Тỹлдирувчиларнинг дона шакли ва донадорлик таркиби Уйилма зичлик, бỹшлиқлик каби тỹлдирувчиларнинг характиристикасини доналар шакли орқали аниқланади. Биринчи марта буни Б.Николаев тадқиқ этди ва 1914 йилда «Материал доналари шакли ва ỹлчамига мос бетон ва қоришмалар таркиби» ишида келтириб ỹтди. Б.Николаев сочилувчан материалнинг доналар таркибини ва геометрик жойлашув структурасини назарий асосида анализ қилди. Агар шартли равишда барча доналарни бир хил шаклда ва ỹлчамда десак, у ҳолда берилган хажм бỹйича жойлаштириш тартибига кỹра (шар, куб, тетроэдр) турлича зичликка эга бỹлади. Масалан, агар шар шаклидаги доналарни терсак ва уларнинг маркази кубни хосил қилади(,а), бу эса нисбатан кичик зичликни беради. Агар шарларнинг марказини туташтирувчи чизиқлар тетроэдрни ташкил этса(б), у холда катта зичликка эга бỹлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |