Ў
Мавзу №11 Ўткир чуқур кариесни даволаш усули.
ткир чуқур кариесни даволаш усули.
Назарий қисм
Ч уқур кариеснинг ўткир шаклини бир ёки икки қабулда даволаш мумкин.
Оғриқсизлантириш остида бўшлиқ чархланади, медикаментоз ишлов, даволовчи таглик қўйилади, ажратувчи таглик қўйилади, доимий пломба қўйилади.
1-қабулда оғриқсизлантирилгач бўшлиқда чархлашнинг барча босқичлари амалга оширилади, дорили ишлов берилади, даволовчи таглик қўйилади (кальций сақловчи ёки комбинирланган) васунъий де нтиндан вактинчалик пломба 5-7 кунга қуйилади,
Агар тиш оғримаса, 2-қабулда вақтинчалик пломба олиб ташланади, кавакка механик ишлов берилади, даволовчи таглик, ажратувчи таглик қуйилади, доимий пломба билан пломбалана
Чуқур кариес давоси сифатли булиши учун даволовчи таглик сифатида ишлатилади: Кальцин, Кальмецин, Рух-эвгенолли паста, Кальцимол, Калципур.
А жратувчи таглик сифатида: адгезор, fuji I, fuji II, Ketak Сem ва бошқ. Цементлардан фойдаланилади.
Доимий пломбасифатида:
композитлар(кимёий ва нурда котувчи),
компомерлар,
шишаиономер цементлар,
амальгамалар.
Чуқур кариеснинг умумий давосида организмнинг кучини ва қаттик тўқиманинг чидамлилигини ошириш керак.
Чуқур кариеснинг уткир кечишида пульпага медикаментоз таъсир этиш талаб этилади, юмшаган дентин экскаватор ёки шарсимон бор билан олинади.
Чуқур кариесни пастки 7-тишда даволашда мандибуляр анастезия қилинади.
-бўшлиқга медикаментоз ишлов беришда 0.9% натрий хлорид эритмасидан фойдаланилади.
Ч укур кариеснини юкориги 2-тишда даволашда махаллий инфилтратцион анестезия қулланилади.
1-синф чуқур кариесда доимий пломба.ашёларидан: “Адгезор”, амальгама, ШИЦ.
н урда қотувчи пл. ашёларидан: ValuxPlus. Revolucion. Charisma. Filtek Z250. Filtek Supremext
қаттиқ тўқиманинг чидамлигини ошириш учун тавсия этилади:
витаминлар b. d. E. A
минераллар:глицерофосфат, лактат, кальций глюконат, фитин (1 та таб. --кунига 3 марта 4-6 хафта 1-2 ой оралатиб.
Тиш симптомсиз ва хаёт учун мухум. Чукур кариесда чархлашда тиш пульпасини зарарлаш эхтимоли юкори булади. Эмаль, тукимасида жойлашган жарохатни хаволи ротор ёрдамида ва эмаль-дентин тукимасидаги деменираллашган дентинни шарсимон бор ёрдамида олинади.Юкоридаги юмшок нам дентин кавати экскаватор ердамида олинди.
___________________________________________________________________________________
Edwina Kidd, Ole Fejerskov. Essentiais of dental caries Fourth edition. Oxford University press, 2016.
Do'stlaringiz bilan baham: |