ЎТКАЗИЛГАН ДАРС ТАҲЛИЛИ
(ўзаро дарсни кузатиш)
1. Дарс машғулотини олиб борувчи профессор-ўқитувчи: катта ўкитувчи Салохиддинова С. 2. Сана: 15.02.2021. 3. Фаннинг номи: Ижтимоий-иктисодий картография 4. Гуруҳ: Геодезия, картография ва кадастр 3-курс (ўзбек) 5. Дарснинг тури: маъруза. 6. Аудитория: 516. 7. Дарсда қатнашган талабалар сони: 46 та; рўйхат бўйича: 48 та.
8. Дарсни кузатишдан мақсад: илмий педагогик фаолиятни ўрганиш ва педагогик салоҳиятни шакллантириш.
9. Дарснинг бориши: дарснинг маъруза қисми бакалавриатура босқичи талабалари учун мўлжалланган махсус дарс жадвалига мувофиқ ҳафтанинг чоншанба куни кундизги соат 1530 да бошланди. Бугунги маъруза «Умумиктисодий хариталар» мавзусида бўлиб ўтди. Мавзуни талабаларга тўлиқ ва айнан етказиб бериш мақсадида ва маърузада тилга олинаётган илмий атамалар, принциплар ҳамда географик-картографияга оид қонуниятларга алоҳида-алоҳида тўхталиб, изоҳлар бериб ўтилди. Дарс ўтишнинг бу услуби тингловчиларда тушунарсиз саволлар қолмаслигини таъминлаб берди. Ундан ташқари мавзуга доир маълумотлар дарсга кўргазмали қурол сифатида олиб кирилган картографик асарлар ва бошқа мавзуга боғлиқ манбалар асосида янада аниқроқ қилиб тушунтириб берилди.
Маъруза белгиланган вақтда яъни 1650 да якунланди. Маърузага доир саволлар учун дарс сўнгида (қўнғироқ чалингунга қадар) 5 дақиқа вақт ажратилди.
10. Дасрда қўлланилган техник ва кўгазмали воситалар: компьютер ва проектор, 4-9 синф ўқув атласлари, космофотосуратлар, илмий-маълумотнома хусусиятига эга йирик атласлар, 1982-йилда чоп этилган Ўзбекистон атласи таркибидаги табиий хариталар ва гипсометрик хариталар.
11. Дарсда қўлланилган янги педагогик технологиялар: Ақлий хужум усулидан унумли фойдаланилди,аудиторияда талабалар билан ишлаш (савол-жавоб килиш) етарли даражада олиб борилди.
12. Профессор-ўқитувчининг ютуқлари: Назарий билимларни ва илмий қарашларни тингловчилар онгига мослаб тушунтириб бера олди.
13. Дарс таҳлили бўйича якуний хулоса:
(тегишли хулосага “+” белгиси қўйилади)
№
|
Хулоса тури
|
Тасдиқла-ниши (+)
|
|
Дарс аъло даражада, ғоят тушунарли ва ўта қизиқарли, мазмунли ўтказилди
|
+
|
|
Дарс мазмунан яхши, содда ва қизиқарли, мазмунли ўтказилди
|
+
|
|
Дарс қониқарли даражада ўтказилди
|
|
|
Дарс қониқарсиз ўтказилди.
|
|
Ўзаро дарсни кузатган 1-босқич магистранти:
_______________ Атабаев С.А
(имзо)
_______________ кат. Ўкит., Салохиддинова С.
(имзо)
Do'stlaringiz bilan baham: |