Х А Б А Р Н О М А
Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети “Кимёвий технология” кафедраси ташаббуси билан 2022 йил 28 май куни “Халқаро кимёгарлар куни”га бағишланган иқтидорли талабалар, магистрлар, докторантлар ва ёш олимларнинг кафедра доирасида илмий-амалий анжумани ўтказилади.
Конференциянинг ташкилотчиси: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети “Кимёвий технология” кафедраси профессор-ўқитувчилари.
Конференцияда қатнашувчилар ўзларининг илмий мавзулари бўйича тайёрлаган тезисларини 2022 йил 25 май кунигача электрон тарзда анжуман масъул котибларига тақдим этишлари шарт. Илмий-амалий мавзулар соҳанинг барча йўналишлари бўйича қабул қилинади. Анжуман материаллари экспертлар ва таҳририят текширувидан ўтгандан сўнг илмий электрон тўплам сифатида чоп этилади. Анжуман доирасида “Энг яхши мақола”, “Энг долзарб муаммо”, “Энг яхши маъруза” номинациялари бўйича танлов ўтказилиши назарда тутилган.
Тезисларни расмийлаштириш бўйича қўйиладиган талаблар:
Тезислар Times New Roman, 14 шрифт, 1,5 интервалда терилган бўлиши шарт;
Тезисларни жойлаштириш тартиби: интервал – барча томонда 2 см,
Ҳажми: 2-3 бетгача.
Конференцияга материаллар ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади.
Тезиснинг юқори қисми ўртасида мавзу бош харфлар билан берилади, кейинги қаторда ўртадан муаллифнинг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони (агар бўлса), ОЎЮ номи ва шахсий телефон рақами ва электрон почтаси қисқартирилмасдан тўлиқ кўрсатилиши лозим.
Фойдаланилган адабиётларга тезис матнида ҳавола берилиш лозим.
Конференция тезислар тўплами шартларига жавоб бермайдиган тезислар тўпламга киритилмайди ва муаллифларга қайтарилмайди. Тезислар мазмуни, статистик маълумотлар ишончлилиги учун муаллифлар жавоб беради.
Тезислар Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети “Кимёвий технология” кафедрасида 323-хона С.Ш.Шарипов ҳамда 301- хона Н.И.Хуррамовлар томонидан қабул қилинади.
93 435-29-23-телеграмм; 91 438-21-21-телеграмм.
Ташкилий қўмита
Намуна.
CAPPARIS SPINOSA L (КОВУЛ) ЎСИМЛИГИ ЕР УСТКИ ҚИСМИДАН СТАХИДРИН АЛКАЛОИДИНИ АЖРАТИБ ОЛИШ ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНЛАРИ НАЗОРАТИ
Ботиров Рўзали Анварович,
PhD, ЎзР ФА акад. Ўсимлик моддалари кимёси институти. botiroovr@mail.ru
Турсунова Шахзода Зохиджоновна,
Тошкент Фармацевтика институти талабаси.
Қадимдан Capparis spinosa L. Ўсимлиги Халқ табобатида турли касалликларни даволашда кенг қўлланиб келинади. Абу Али ибн Сино C.spinosa L. Ўсимлигидан оғриқ қолдирувчи, яра ва жарохатлар, астма, ошқозон ичак касалликларини даволашда фойдаланган. Илдизи қайнатмасидан гепатитни, сифилис касаллигида илдизпояси тутуни билан, меваси дамламасидан бавосил, тиш касалликлари ва милкни мустаҳкамлашда фойдаланилган [1,2]. Стахидрин алкалоидини қонни қуюлишига ва тромбоцитлар агрегациясига таъсир кўрсатиши гипотензив, тинчлантирувчи, шамоллашга ҳамда вирусларга қарши ҳусусияти тажрибалар орқали ўрганилган [3,4].
C.spinosa L ўсимлиги ер устки қисмидан стахидрин алкалоидини саноат ишлаб-чиқариш технологиясини яратиш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижасида стахидрин алкалоиди чиқиш унуми ўсимликда сақланишига нисбатан 76% ни ташкил этади. 24% стахидрин алкалоди ишлаб-чиқаришнинг турли босқичларида йўқотилади. Ушбу стахидрин алкалоиди субстанциясини йўқолиш босқичларини аниқлаш ҳамда йўқолишини камайтириш йўлларини излаш мақсадида илмий изланишлар олиб борилди.
Ҳозирги вақтда стахидрин субстанциясини ажратиб олиш унумини ошириш устида илмий изланишларни давом эттирмоқдамиз.
Адабиётлар:
Халматов Х.Х. Дикорастущие лекарственные растения Узбекистана. Ташкент. Медицина, 1964. 185 с.
Акопов И.Э. Кровоостанавливающие растения. Ташкент. Медицина, 1981. 295 с. С. 45.
С. Б. Ахметова, Р. Б. Сейдахметова, З. Т. Шульгау, Е. Н. Котенева,
Н. М. Новикова, Ж. С. Нурмаганбетов. Противовирусные, антимикробные и противовоспалительные эффекты алкалоида стахидрина. // Молекулярно-генетические методы исследования в медицине и биологии. Казахстан. 2012. С. 33-36.
Do'stlaringiz bilan baham: |