Самарқанд Давлат Тиббиёт Институти
ВМОФ
Стоматология курси
Маъруза матни
Тиш кариесини даволаш.
Самарқанд 2010
Мавзу: Кариесни даволаш .
Маърузани максади: Кариес ковагини шакллантириш, даволаш босқичлари , Блек класси асосида ковакка ишлов беришни ургатиш
Маърузани вазифалари: Кариес кавагини замонавий усуллар билан шакллантириш, қулланиладиган пломбалар билан таништириш
Маърузани режаси:
1. Умумий слайдлар ва видео фильм курсатиш.
2 ПломбалашдаСендвич технология билан таништириш..
Индивидуал кариесрезистентлик ва пломбани хусусиятига қараб кариес ковагини чархлаш тактикасини танлаш.
Даволовчи врач тишни даволаганда “кариес рецедиви, иккиламчи кариес”пайдо булмаслиги учун тадбирларни тўлиқ ва сифатли ўтқазишдан ташқари, қўйилган пломбага ҳам “гарантия”бериши керак .Гарантия беришда қўйидаги обьектив ва субьектив факторларни ҳисобга олиш лозим: Асептика ва антисептика қоидаларига
, қулланиладигон ашёлар ва жи хозлар сифати, ишлаб чиқарувчилар тавсиясига , врачни назарий билим ва амалий куникмасига ва пациентни врачни тавсиясига тўлиқ риоя этишга боғлиқ.Тишни караш пайдо булмадигон ”иммун зона”ларда (думбиқча, экватор, утиш бурчаклари) кариес пайдо булмайди. Кариес пайдо буладигон зоналарни (Блек) ҳам ахамияти катта
Чайнов тишлар мисолида кариес ковагини чархлаш тактикаси:
1.”Профилактик” кенгайтириш усули:
Бу усулин 1896 йилда Блек тавсия этган. Афзаллиги: пломба ўзоқ сақланади, кариес рецидиви паст, ковакни чархлаш оддий. Камчилиги: катта ҳажмда соғлом тўқима чархланади, тиштўқимаси мустахкамлиги пасайади, куп вақт сарфланади.
2.”Биологик мувафиқлик” усули: Г.И.Лукомский кариес билан зарарланган тўқима олинади , ковак қутисимон қилиниб ёнидаги фиссурага пломба қўйилмайди. Афзаллиги:оддий,кам тўқима олинади, кам вақт сарфланади.
Камчилиги: пломба тез тушади,кариес рецидиви бор.
Қулланилишига курсатма: сифати паст пломба қўйишга мажбура булганда(силикофосфат), кейинчалик сифатли пломбага алмаштириш режаси булганда, кариес кечиши енгил булганда
Е.В.Боровский (2001) “фақат жарохатланган участкани чархлаш мумкин эмас, кейинчалик албатта кариес рецидиви , иккиламчи кариес пайдо булиши ёки пломба тушишига олиб келади. Пломба устига пломба қўйиш врачни ўз ишига нисбатан маьсулиятсизлиги деб ҳисоблайди”. Агар пломбадан кейин фиссурада янги ўчоғпайдо булса яски пломба тулиқ олиб ташланиб,барча фиссура чархланиб қайта пломбаланади.
С.И.Вайс (1965)”биологик мувофиқлик” усули камчилигини йўқотиш учун учоғ атрофи соғлом тўқимадан 1ммолиб ташлашва қолган участкани фторли препарат билан ишлов беришни таклиф этган.
Ҳозирги даврда юқори самарали препаратларни ваСИЦлар пайдо булиши 3.минималинвазив (MI терапия) усулни қўллашга имкон берди. Бу профилактик концепсия булиб, соғлом тўқимани инвазив чархлаш ва даволашни қисқартиришга қаратилган. Бу концепсия асосида 3та ўзаробоғлиқ принцип ётади(F.D.I /1997).
Do'stlaringiz bilan baham: |