Ўтиш даврининг давлат ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тарақҚиётидаги ўрни



Download 173,41 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi173,41 Kb.
#23255
Bog'liq
Ўтиш даври Ж.Собиров мақола-2


Жавохирҳон Собиров

ЎТИШ ДАВРИНИНГ ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ВА СИЁСИЙ ТАРАҚҚИЁТИДАГИ ЎРНИ
Жамият мураккаб тизим ҳисобланиб, доимо динамик ривожланиш ҳолатида бўлади. Одатда унда ижтимоий ҳаётнинг барқарор ва беқарор кўринишларининг алмашиниши кузатилади. Аслида, бундай алмашинув “ўтиш даври” деб аталади. Ўтиш даврини тадқиқ этишда, аввало, ушбу тушунчани нимани англатишини билиб олишимиз зарур. “Ўтиш даври” деганда тор маънода, муайян иқтисодий тизимдан бошқа тизимга қараб ҳаракатланиш жараёни тушунилади. Бу тушунчани баъзи тадқиқотчилар томонидан умумсоциологик категория сифатида талқин этилади, шунингдек, унга бир ижтимоий тузумдан бошқасига ўтиш жараёни сифатида ҳам қаралади. Бундай нуқтаи назар ўтиш даврининг сиёсий жиҳатларини аниқлаштириш орқали намоён бўлади.
Демак, ўтиш даври – бу жамиятдаги сифат ўзгаришларни рўёбга чиқарадиган, унинг тубдан янгиланишини таъминлайдиган босқичдир. Бундай жараёнларга эҳтиёж ҳаётий воқелик ва назарий қарашларнинг бир-бирига тўғри келмай қолиши ҳамда уларнинг тизимли инқирози сабабли пайдо бўлади. Бу каби ҳолатларнинг бошқарув ва иқтисодий тизимда пайдо бўлишига, мулкий, ижтимоий муносабатлар ҳамда ғоявий қарашлардаги янгиланишлар ёки инқирозлар сабаб бўлиши мумкин.
“Истиқлол биз учун тараққиётнинг бутунлай янги, кенг уфқларини очди. Ўз келажагимизни ўз қўлимиз билан яратадиган бўлдик. Ҳаётимиз ва умумий хонадонимизни миллий манфаат ва қадриятларимизга, умумэътироф этилган демократик мезонларга монанд қилиб қуришдек ноёб тарихий имкониятга эга бўлдик. Улкан синовлар, қийинчиликларни бошдан кечирдик. Ҳаётимизнинг энг машаққатли йиллари ортда қолди. Ўзбекистон собиқ Иттифоқ мамлакатлари орасида биринчилардан бўлиб кенг миқёсли ислоҳотлар йўлига, жамиятни тубдан ўзгартириш ва янгилаш йўлига кирди. Биз ўтмиш ва бугунги кунимизни тўғри, холисона баҳолай олдик, қийинчиликларга бардош бериб, ўтиш даврининг мураккаб муаммоларига оқилона ечимлар топдик.”1
Демак, Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг юқоридаги нутқида “ўтиш даври” тушунчаси “кенг миқёсли ислоҳотлар, жамиятни тубдан ўзгартириш ва янгилаш йўлига кириш”, дея таъриф берилади.
Тадқиқотчилар ўтиш даврини долзарблаштирадиган объектив омиллар қаторига фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ортиши, ички ва ташқи сиёсатда инқирознинг кузатилиши ёки кучайиши, ишлаб чиқариш ва ҳаёт даражасининг пасайиб кетиши, қонун ижодкорлигидаги номукаммаллик каби омилларни киритадилар.2
Ҳар бир мамлакат тараққиётида ўтиш даврлари кузатилиши табиий ҳол, албатта. Шунингдек, улар орасида умумий ва хусусий жиҳатлар ҳам мавжуд бўлади. Ўтиш даври, ўз табиатига кўра, бир ижтимоий-иқтисодий тизимдан бошқасига ўтаётган вақтда вужудга келувчи тарихий жараён сифатида намоён бўлади. Мамлакатнинг бир ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тизимидан бошқасига ўтиш ҳолатида жамиятда мураккаб, баъзан эса оғриқли жараёнлар ҳам содир бўлади. Бу эса ўз навбатида, аввалги тажрибаларнинг самара бермаслиги ва бошқарувдаги янги йўналишни танлашдаги мураккабликларда ўз аксини топади.
Ўтиш даврида янги муҳитни шакллантириш учун муҳим ижтимоий-сиёсий омилларга алоҳида эътибор қаратилади. Шу масалада фикр юритган И.И. Кузнецов ҳуқуқий ва сиёсий институтларни шакллантириш, турли демократик давлатларнинг сиёсий ва ҳуқуқий тизимларини қабул қилиш, бошқа қадриятлар асосида янги шаклдаги ҳуқуқий ва сиёсий маданиятни барпо этиш, шу билан бирга, ўз давлати тарихи ва анъаналарини қайта жонлантиришларни ушбу омилларга киритади.3 Яъни, янги тизимни шакллантириш жараёнида эътиборга молик бўлган масалалар сифатида ҳуқуқий ва сиёсий институтларни ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ташкиллаштириш билан бирга миллий қадриятларни ҳам назарда тутиш замонавий ҳуқуқий ва сиёсий маданиятни шакллантиришнинг императивлари қарорига кириши уқтирилади.
Ўтиш даврининг бошланиши одатда қуйидагиларда намоён бўлади: сиёсий инқилоблар, қўзғолонлар, қуролли тўқнашувлар, давлат раҳбарларининг ўзгариши, давлат миқёсидаги қонунларнинг қабул қилиниши ёки бекор қилиниши ўзига хос “чегара устунлари” вазифасини бажаради. Бу каби воқеаларнинг тинч йўл билан ёки зиддиятли кечишидан қатъий назар, ундан кейинги жараёнлар аввалги яшаш тарзидан бирмунча фарқ қилади. Яъни ҳукумат давлат тизимида ислоҳотлар ўтказишга мажбур бўлади.
Мазкур маънода Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг: – Бугунги кунда Ўзбекистондаги ижтимоий муаммоларни самарали ҳал қилиш, кенг кўламли ислоҳотларни изчил давом эттириш зарурати давлат бошқаруви соҳасида мутлақо янги тизим яратишни тақозо этмоқда,4 деб таъкидлаганлари диққатга сазовордир.
Н.Н. Арзамаскин ўтиш даврини бошдан кечираётган мамлаатларга хос бўлган бир қатор белгиларни ажратиб кўрсатади.5 Унингча, инқилоблар, урушлар, амалга ошмаган радикал ислоҳот кабилар ана шулардандир. Булар давлат ёки жамиятнинг бир ё бир нечта соҳаларида узоқ вақт давомида тизимли тангликнинг амалда бўлишидан келиб чиқади. Бунга турли даврларда содир бўлган Англия инқилоби (1640-1659 йй.), Франциядаги буржуа инқилоби (1789-1794 йй.), Россиядаги Октябрь инқилоби (1917 й.), СССРнинг парчаланиши (1991 й.) ва бошқаларни мисол қилиб кўрсатилади.
Ўтиш даврини бошдан кечираётган мамлакатнинг миллий ўзига хослиги, иқтисодий имкониятлари, ундаги сиёсий кучлар ўртасидаги мувозанат, янги сиёсий етакчиларнинг таъсири, мафкуравий муносабатлар табиати, ҳукуматнинг компромиссга боришга мойиллиги, давлат тузилмаларининг сиёсий мослашувчанлик даражаси ва бошқаларни назарда тутиш ўта муҳимдир. Ўтиш даврида жараёнлар турли кўринишларда – салбий оқибатли, ўзгарувчан ва доимий ислоҳотлар шаклида намоён бўлиши мумкин.
Ўтиш даврида собиқ структуралардан воз кечиш ва янги тизимда эскисининг баъзи жиҳатларини сақлаб қолишга ҳаракат қилинади. Воз кечиш ва қисман сақлаб қолиш тараққиётнинг ажралмас хусусияти бўлиб, ўтиш даврининг моҳиятини ташкил этувчи қирралардан биридир.
Ўтиш даври анъанавий иқтисодий алоқалар кўлами ва хусусиятларининг тубдан ўзгариши сабабли мамлакат иқтисодиётида пасайиши, аҳоли турмуш даражасининг тушиши каби салбий оқибатлар билан боғлиқ бўлади. Бу эса, ўз навбатида, ўтиш даврида тўсиқ бўладиган муаммоли вазиятларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бундай ҳолатлар Россия ва Шарқий Европа мамлакатларида бозор иқтисодиётига ўтиш даврида кузатилгани маълум.
Бугунги дунёда ўтиш даврини бошдан кечираётган мамлакатлардаги жараёнлар олдинги даврлардан фарқ қилади. Ўтмишдаги жараёнлар маҳаллий характерга эга бўлиб, нари борса, бир нечта кўшни мамлакатларга ўз таъсирини кўрсатган. Ўтиш даврига хос ҳозирги жараёнлар эса тобора кўпроқ глобал миқёс касб этиб бормоқда. Ўтиш даврига хос сиёсий-мафкуравий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни айрича тасаввур этиш хато ёндашув бўлиб, уларнинг барчасига бирдек эътибор қаратиш тақозо этилмоқда.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ўтиш даври жараёнларининг муваффақиятли бўлишида ислоҳотлар нафақат ислоҳотчи кучлар манфаатларига, балки аҳолининг манфаатларига ҳам мос келиши лозим. Кўпчиликнинг ўзгаришлардан розилиги туб ўзгаришларни самарали амалга оширилишининг кафолатидир.

1 Каримов И.А. “Янгича фикрлаш ва ишлаш – давр талаби” Т.5. – Т.: Ўзбекистон, 1997. – Б. 63

2 Максименко М.В. Понятие и характеристика переходного периода в обществе:философское осмысление. УДК 316.4 ББК 60.0 M 17

3Кузнецов И.И. Парадигма транзитологии (Плюсы и минусы объяснительной концепции переходного периода) //ОНС, 2000, № 5. – С. 48-49.

4 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси http://uza.uz/oz/documents/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-22-12-2017

5Арзамаскин Н.Н. Переходного государство и его форма. – Ульяновск: УлГУ, 2006. – С. 47-49.

Download 173,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish