Imo-ishoralar назарияси бошқа фаразлар билан боғлиқ (ундовлар, ижтимоий келишув). Унга кўра тил беихтиёр пайдо бўлади, аммо аввал инсонларда жисмоний ҳаракатлар (пантомима) устунлик қилган (Этьен Кондильяк, Жан Жак Руссо, Вильгельм Вундт). Аниқ, равшан тил пайдо бўлгандан кейин улар иккинчи даражага ўтиб қолган. Ҳозирги кунда имо-ишоралар ва тана ҳаракатлари (мимика, жестикуляция ва пантомима) мулоқотнинг ёрдамчи усули (новербал усул) сифатида тилшуносликнинг паралингвистика қисмида ўрганилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |