Тилшунослик ва табиий фанларнинг узаро таъсири. Фанларнинг узаро богликлиги Рэжа


Тилшуносликнинг табиий фанларга таъсири



Download 35,86 Kb.
bet4/4
Sana07.04.2022
Hajmi35,86 Kb.
#533082
1   2   3   4
Bog'liq
Tilshunoslik va tabiiy fanlarning o\'zaro aloqasi

Тилшуносликнинг табиий фанларга таъсири
Биз юқорида кўпроқ тилшуносликнинг табиий фанлар эришган ютуқлардан озиқланиши ҳақида фикр юритдик (бу ўринда ижтимоий-гуманитар фанлардан бошқа барча фанлар назарда тутилади). Шуни таъкидлаш керакки, фанлар системасида турли фанлар ўзаро муносабатда, алоқада экан, бу алоқа ҳеч қачон бир томонлама бўлмайди. Маълум бир фан бошқа бир фанга таъсир қиларкан, айни пайтда, у акс таъсирга ҳам учрайди. Тилшуносликнинг табиий фанлар билан муносабатида ҳам шуни кузатиш мумкин. Тилшунослик табиий фанлар ютуқларидан баҳраманд бўлиши билан бирга, ўз навбатида, тилшунослик ҳам мазкур фанларга маълум таъсирини кўрсатади. Айниқса, бу турли фанлар атамаларини меъёрлаштириш, атамалар луғатини тузиш тамойилларини белгилашда ёрқин намоён бўлади.
Табиий фанлар бўйича атамаларни меъёрлаштириш ва бу фанларга хос атамалар изоҳли луғатини тузишда тилшунослар табиий фан вакилларига амалий ёрдам бермоқдалар. Хусусан, кимё атамалари бўйича филология фанлари номзоди Абдуваҳоб Мадвалиев, илмий-техник атамалар бўйича профессор Ренат Дониёров, ботаника атамалари бўйича филология фанлари номзоди, доцент Ҳасанбой Жамолхонов сингари бир қатор олимлар баракали меҳнат қилмоқдалар.
Айниқса, мустақиллик йилларида илмий-техник атамаларни тартибга солиш муаммоси кўтарилди. Умумий техник атамаларни тартибга солишнинг лингвистик асослари баён қилинди.
Илмий-техник атамаларни тартибга солиш муаммоси ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши муносабати билан янада жиддий тус олди. Вазирлар Маҳкамаси қошида мазкур муаммо билан шуғулланадиган атамақўм ташкил этилди. Шундан буён атамақўм қошида табиий фанларнинг турли соҳалари бўйича бир неча бўлинмаларда илмий-техник атамаларни мувофиқлаштириш бўйича жиддий ишлар олиб борилмоқда. Бу ишларнинг муваффақиятли амалга ошишида, табиий равишда, тилшунослар кўмагига суянмоқдалар.
Тилшунослар илмий-техник атамаларни тартибга солишда табиий фан вакилларига қандай кўмак беришлари мумкин?
Аввало, янги илмий-техник тушунчаларни ифодалаш учун атамалар белгилашда тилшунослик фанига суянади. Янги тушунчаларга икки хил йўл билан атамалар белгиланади: 1) ўзбек тилининг ўз ички имкониятлари асосида; 2) бошқа тиллардан сўз олиш асосида.
Ҳар икки ҳолда ҳам табиий фанлар тилшунослик ютуқларига таянади. Ўзбек тилининг ички имкониятлари асосида атамалар танлашда ўзбек тилининг лексикографияси, диалектологияси эришган ютуқларга суянилади.
Бошқа тиллардан сўз олиш муаммоси бўйича эса ўзбек тилшунослигининг фонетика, лексикология, этимология бўлимлари эришган ютуқлар асосида иш кўрилади.
Масалан, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши арафасида матбуотимизда атамаларни изга солиш бўйича Оврупо тилларидан олинган атамаларни чиқариб ташлаб, ўрнига арабий ва форсий атамаларни ёки атама вариантларини қўллаш тавсия этувчи мақолалар пайдо бўлди. Масалан, самолёт ўрнига тайёра, институт ўрнига олийгоҳ каби. Форс-тожик тилида гоҳ «ўрин», «жой» маъноси билдириши, шунинг учун у олий сифатини ололмаслиги, яъни «олий жой (ўрин)» маъноси «илм оладиган жой» маъносини бермаслиги, шунинг учун институт ўрнига тавсия этилган олийгоҳ атамаси нотўғри экани тилшунослар томонидан тўғри кўрсатиб берилди.
Айрим лотинча илмий-техник атамалар асримиз бошларида ўзбек тилига рус тили орқали қабул қилинди. Шунинг учун рус тилига лотин ва юнон тилларидаги атамалар қайси фонетик қиёфада ўзлаштирилган бўлса, шундайлигича қабул қилинди. Масалан, география, алгебра каби. Шуни таъкидлаш керакки, лотин ва юнон тилларидан илмий терминлар асримиз бошларигача ҳам ўзбек тилига ўзлашган эди. Лекин бундай терминларнинг кўпчилиги араб тили орқали ўтгани учун араб тилининг фонетик хусусиятига мослаштирилган вариантда қабул қилинган эди. Масалан, жуғрофия, алжабр. Чунки араб тилида г фонемаси бўлмагани учун мазкур фонемани ж фонемасига алмаштиради. Араб тилининг бундай хусусиятини Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам «Бобурнома» асарида таъкидлаган эди. Аллома бу ҳақда қуйидагиларни ёзади: «Араблар норгилни муарраб (араб тилига мослаштириб) қилиб норжил дерлар».
Айрим табиатшунос олимлар рус тили орқали кириб келган атамаларни ўтмишда араб тили орқали кириб келган атамалар билан алмаштиришни таклиф этдилар. Жумладан, географияни жуғрофияга алмаштирсак, тарихийлик тикланган бўлади деган ғояни олға сурдилар.
Лекин ҳозирги кунда гео билан ҳосил бўлган бир қатор атамалар тизими борки, уларда г фонемасини ж фонемасига алмаштириб бўлмайди. Масалан, геологияни жулогия, геодезияни жудезия, геометрияни жуметрия деб бўлмайди. Гео қисми бугунги ўзбек тилида бир қанча атамалар таркибида келиб, бир уя (парадигма)ни ташкил этаркан, демак, географиянинг ҳам ўзи қолгани лингвистик асосга эга.
Кўринадики, илмий-техник атамаларни тартибга солишда ана шундай лингвистик қонуниятлар асос ролини ўйнайди.
Бошқа тиллардан бирикмали атамалар ҳам олиниши мумкин. Бундай атамаларнинг кўпчилиги асримиз бошларида рус тили орқали кириб келди.
Бирикмали атамаларнинг катта қисми таркибига кўра аниқловчили бирикмалар саналади. Аниқловчили бирикмаларнинг тобе қисми ҳоким қисмга рус тилида хилма-хил шакллар ёрдамида боғланади: 1) -(и) ческий (-ое, ая-, -ский (-ре, -ая): боровской радиус, математический анализ; 2) -ный (-ое, -ая): контурная карта; 3) -ый (-ое, -ая): кольцевое соединение каби.
Бу тушунчаларнинг ўзбек тилида ифодаланиши турлича: 1) ҳар икки қисмни таржима қилиш: кольцевое соединение – доирасимон уланиш; 2) биринчи қисмнинг грамматик шаклини ўзбек тилига мослаштириш. Грамматик шаклни мослаштириш бўиича ўзбек тилшунослигида 70-йиллар бошларида икки хил оқим майдонга келди. Уларнинг биринчиси (Аюб Ғулом бошчилигидаги тилшунослар) русча грамматик шаклни олиб ташлаш ёки қисқартириш йўли билан ўзбекчалаштириш ғоясини олға ташладилар. Масалан:
Боровский радиус – Бор радиуси
Контурная карта – Контур карта


Фойдаланилган адабиётлар:
1.А.Нурмонов, Б.Юлдошев —”Тилшунослик ва табиий фанлар"—Ташкент-2001
2.Р.Мажидова —”Тилшуносликнинг бошка фанларга таъсири"
3.З.Т.Холманова—”Тилшуносликка кириш" — Тошкент 2007
Download 35,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish