Тилшунослик назарияси



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/61
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#155572
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   61
Bog'liq
tilshunoslik nazariyasi

Веррий Флакк (бизнинг эрамизнинг бошлари). 
1
 Аналогия ҳақида «Қадимги юнон тилшунослиги» бўлимига қаранг. 


13 
Рим тилшуноси Веррий Флакк лексикология соҳасида ўзигача бўлган тадқиқотларни, 
тажрибаларни ва фикрларни умумлаштириб, катта ҳажмдаги «Феълнинг маъноси» асарини 
ёзди. 
Присциан (ВИ аср. бошлари). 
Рим грамматикачиси Присциан лотин тили бўйича ўз даврининг энг катта тадқиқоти 
ҳисобланган «Грамматика санъати ҳақида таълимот» китобини яратди. 
Қадимги Рим тилшунослигида Доната ва Присцианнинг грамматикага оид яратган 
асарлари лотин тили грамматикаси қурилишининг мукаммал баёни сифатида жуда кўп 
асрлар давомида - ўрта асрлар даври учун намуна бўлиб хизмат қилди.
Шундай қилиб, римликлар юнонлардан намуна олиб, уларга тақлид қилиб, лотин тили 
ҳақида кенг тадқиқот ишларини олиб бордилар. Римликларнинг она тили бўйича
грамматикага оид тадқиқотлари, асосан, юнон тилидан таржима қилинган бўлса - да, 
уларнинг грамматикаларида айрим янгиликлар, янгича қарашлар учраб туради. Жумладан, 
Рим тилшунослари юнон тилшуносларидан фарқли ҳолда Рим грамматикасига алоҳида 
стилистикани (услубшуносликни) киритдилар. Рим грамматика-чилари сўз туркумига 
ундовларни ҳам киритди. Аммо юнон тилига хос бўлган артиклни чиқариб ташладилар. 
Чунки лотин тилида артикль йўқ эди. Демак, лотин тили учун ҳам 8 та сўз туркуми хос бўлиб 
қолди. Рим тилшунослари сон туркумини иккигаи туб сон ва тартиб сонга бўлиб ўрганишди. 
Юлий Цезарь лотин тилига юнон тилида мавжуд бўлмаган аблатив (ажратиш) келишигини 
киритди ва келишиклар сонини олтитага етказди. 
Рим филологлари грамматикага оид терминларни ҳам юнон тилидаги терминлар асосида 
яратдилар. Жумладан, юнон ва рим грамматикасига оид айрим терминлар русча ва ўзбекча 
таржималари билан қуйидагилари онома, nomen-имя, от; remа, вerbуm - глагол, феъл 
(қадимги рус тилида нутқ); аnтonomиа, pronomen-местоимение, олмош; nomen аdjekтивуm-
имя приглагательное, сифат; epиrrёmа, аdвerbиуm-наречие, равиш; аrтron, аrтиkуlуm - 
артикль; prodesиs, prаeposитиo-предлог, олд кўмакчи, олд қўшимча; syndesmos, conjуncтиo-
союз, боғловчи; иnтerjecтиo- междометие, ундов; soneenта, вokаles-гласные, унлилар; 
symfonа, consonаnтes - согласные, ундошлар ва бошқалар. 
Хуллас, антик давр тилшунослик мактабларининг аҳамияти жаҳон тилшунослиги нуқтаи 
назаридан юксакдир. Ушбу давр Оврупо маданиятининг бешиги бўлиб майдонга чикди. 
Қадимги юнон ва Рим тилшуносликлари кейинги давр тилшунослигининг тараққиёти учун 
катта аҳамиятга эга бўлди. 
Искандария тилшунослик мактаблари вакиллари грамма-тикани мустақил фанга 
айлантирдилар. Улар жуда катта грамматик «хом-ашё» (материал) тўплаб, от ва феъл 
туркум-ларининг асосий категорияларини аниқлаб беришди. Юнон тилшунослари фонетика, 
морфология, синтаксис ва этимология фанларининг асосларини яратдилар. Улар сўз ва гап 
каби муҳим ва мураккаб лисоний бирликларни аниқлаб, изоҳладилар, сўз туркумларини 
ажратиб бердилар. 
Шунингдек, антик (қадимги) давр тилшунослигининг - юнон ва Рим тилшунослик 
мактабларининг жиддий камчиликлари ҳам бор эди. Бу давр тилшунослиги таълимотида 
тилга тарихий ёндашиш принципи йўқ эди. Яъни ушбу давр тилшунослиги, ҳинд 
тилшунослиги каби, тилнинг тарихий тараққиётини тушунмас эдилар. Улар юнон ва Рим 
тилларидан бошқа тилларни тадқиқ қилмадилар. Яъни бир тил (юнон ёки Рим тиллари) 
доирасида қолдилар, бошқа барча тилларни эса ёввойи, қўпол тил деб ҳисобладилар. 
Шунингдек, улар кўпгина грамматик категорияларни мантиқ категориялари билан 
қориштирдилар.
Айтилганларга қарамасдан, Оврупо грамматик таълимоти деярли XИX асргача қадимги 
юнон ва Рим филологларининг таълимотларига асосланиб келди. 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish