Тижорат банкларида нақд ва нақд пулсиз ҳисоб китоблар. Илмий – оммабоп рисола.–Т.: Тдиу, 2020. 35 бет



Download 141,16 Kb.
bet5/11
Sana21.02.2022
Hajmi141,16 Kb.
#72318
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
RISOLA 2

Диаграмма 1.




Манба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банк маълумотлари.
Июль-декабрь ойларида банк кассаларига 27,7 трлн. сўм тушиб январь-июнь ойларига нисбатан 15,9 трлн. сўм ёки 2,3 мартага кўпайди. Шундан товарларни сотишдан тушган нақд пуллар ҳажми 7,8 трлн. сўм ёки 2,4 баробар, пуллик хизмат
кўрсатиш соҳасидан 2,4 трлн. сўм ёки 2,4 баробар, аҳолининг банк омонатларига топширган пуллари 800 млрд. сўм ёки 1,3 баробар, солиқлар ва бошқа мажбурий йиғимлар 2,5 трлн. сўм ёки қарийб 4 баробар ва бошқа соҳалардан тушумлар 2,4 трлн. сўм ёки 2,9 баробарга ошган.


Жадвал 1.







Нақд пул тушумлари бўйича

2017 йил январь- июнь

2017 йил июль-
декабрь

Фарқи

Суммада

Фоизда

Жами тушум

11 793

27 718

15 925

235%

Шу жумладан:













Товарлар сотишдан тушум

5 467

13 258

7 791

242%

Пуллик хизматлардан тушум

1749

4 146

2 397

237%

Солиқ ва бошқа
мажбурий йиғимлардан тушум

863

3 355

2 492

389%

Аҳоли омонатларидан тушум

2 394

3 190

796

133%

Бошқа соҳалар (тадбиркорлик
субъектлари) тушумлари

1 320

3 769

2 449

286%

Манба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банк маълумотлари.
2017 йилда жами нақд пул тушумида Тошкент шаҳрининг улуши 36%, Самарқанд 10%, Тошкент ва Фарғона вилоятларида 8%, Андижон, Наманган ва Хоразм
вилоятларида 5%, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 4%, Навоий вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида 3%, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 2% ни ташкил этди.
Мамлакатда валюта бозорининг эркинлаштирилиши нақд ва нақдсиз пул ўртасидаги тафовутга ва ишлаб чиқарувчилардан товарларни нақд пулсиз сотиб олишдаги мавжуд муаммоларга барҳам берилиши савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш соҳасидаги субъектлар томонидан нақд пулларни банк кассаларига топширишини рағбатлантирмоқда. Натижада, нақд пулларни банк кассаларига келиб тушиши сентябрь ойидан бошлаб сезиларли даражада кўпайиши кузатилди.
Шунингдек, импорт билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларга хорижий валютани сотиб олиш имкониятини яратилиши уларнинг нақд пул тушумларини банк кассаларига топширилишини рағбатлантирмоқда.
Хусусан, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан январь-июнь ойларида банк кассаларига ойига ўртача 187 млрд. сўм нақд пул топширилган бўлса, шундан 43 млрд.сўми (23%) қайтариб олинган.
Сентябрь ойидан бошлаб якка тадбиркорларнинг банк кассаларидан олаётган нақд пуллари ҳажми ўзгармаган ҳолда топширилган нақд пуллари ойига ўртача 329,3 млрд. сўмни ташкил этди. Бу январь-июнь ойларида ўртача бир ойга нисбатан 142 млрд. сўмга (76%) ошди.
Шунингдек, 2017 йил январь-июнь ойларида аҳоли томонидан банкларга ойига ўртача 350 млрд. сўм миқдоридаги нақд пуллар омонатларга қўйилган бўлиб, унинг 212 млрд. сўми (61%) шартномада кўрсатилган муддатларда қайтариб олинган ва 138 млрд. сўми банк ҳисобварақларида қолган.
Октябрь-декабрь ойларида эса ойига ўртача 562 млрд.сўм миқдорида нақд пуллар топширилган бўлиб, шундан 246 млрд.сўми (44%) қайтариб олинган ва 316 млрд. сўми банк ҳисобварақларида қолган.
Банк ҳисобварақларида аҳоли омонатлари қолдиғининг ўсишини "сўм"нинг хорижий валюта курсини барқарорлиги ва омонатларнинг ўз вақтида қайтариб олишлари, шунингдек аҳолининг хорижий валютага нисбатан миллий валютадаги
депозитлардан кўпроқ реал даромадга эга бўлишга ишончи ортиши билан баҳолаш мумкин.
Ўтган йилнинг июль-декабрь ойларида пуллик хизмат кўрсатиш соҳасидан тушган нақд пуллар 4,1 трлн. сўмни ташкил этди. Бу январь-июнь ойларига нисбатан 1,4 марта (2,7 трлн.сўм)га кўпайди.
Шундан, энергия ресурслари, сув таъминотини етказиб бериш ва истеъмол қилиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш борасидаги олиб борилаётган ишлар ушбу соҳадан тушган нақд пуллар ҳажми ошишини таъминламоқда.
Иқтисодиётда нақд пулларнинг айланиши ва уларнинг ўзгариши ҳудудлардаги хизмат кўрсатиш секторининг (савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш) қай даражада ташкил этилгани билан боғлиқдир.


  1. Download 141,16 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish