Тижорат банкларида нақд ва нақд пулсиз ҳисоб китоблар. Илмий – оммабоп рисола.–Т.: Тдиу, 2020. 35 бет


ИҚТИСОДИЁТДА НАҚД ПУЛСИЗ ҲИСОБ КИТОБЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ ВА ТЎЛОВ ТИЗИМИНИНГ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ



Download 141,16 Kb.
bet2/11
Sana21.02.2022
Hajmi141,16 Kb.
#72318
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
RISOLA 2

ИҚТИСОДИЁТДА НАҚД ПУЛСИЗ ҲИСОБ КИТОБЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ ВА ТЎЛОВ ТИЗИМИНИНГ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ Иқтисодиётда юзага келадиган пулли муносабатларда пул шаклларидан

фойдаланиш хусусиятлари ва тўлов усулларига кўра пул айланиши нақд ва нақд пулсиз айланишга бўлинади. Чакана савдо ва аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш асосан нақд пулда амалга оширилади. Бундан ташқари, нақд пулли айланишга коммунал хизматлар учун тўловлар, ишчи-хизматчиларга иш ҳақи ва шунга тенглаштирилган тўловларни тўлаш, суғурта ташкилотларига бадаллар тўлаш, уй- жой қурилиши ва бошқа мақсадлар учун аҳоли томонидан олинган кредитни нақд пул кўринишида қайтариш билан боғлиқ тўловларнинг тўланиши киради. Нақдсиз пул айланиши нақд пулсиз хисоб-китоб шакллари асосида олиб борилади. Нақд пулсиз ҳисоб китобларнинг кенг ишлатилишига кўп тармоқли банк тизимининг ривожланиши, давлат томонидан макроиқтисодий жараёнларни ўрганиш ва уни тартибга солиш нуқтаи-назаридан давлатнинг қизиқиши, мулкчилик шаклларининг кўпайиши ва турли мулкчилик муносабатларининг кенгайиб бориши асос бўлади.
Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар деганда, турли мулкчилик шаклидаги корхона ва ташкилотларнинг товар айрибошлаш, хизмат кўрсатиш ва товарсиз операциялар бўйича бир-бирига бўлган талаб ва мажбуриятларни нақд пул ишлатмасдан пул маблағларини бир ҳисобварағдан иккинчи ҳисобварағга ўтказиш орқали амалга оширилиши тушунилади. Иқтисодиётда нақд пулсиз ҳисоб- китоблар маълум тизим асосида олиб борилади. Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими ўз ичига ҳисоб-китобларни ташкил қилиш тамойиллари, шакллари, усуллари ҳамда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилиш олдида қўйилган талабларни олади.
Ҳозирги кунда нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг биринчи тамойили мулкчилик шаклидан қатъий назар, хўжалик юритувчи субъектлар ўз маблағларини банкдаги ҳисоб варақларида сақлашлари ва барча операцияларни банк орқали ўтказишлари лозимлигини билдиради.
Бозор муносабатлари шароитида ҳисоб-китобларнинг банк орқали ўтказилиши бозор иштирокчиларининг иқтисодий мустақиллиги билан қўшиб олиб борилиши керак. Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилишнинг иккинчи тамойили шундан иборатки, мижозларнинг ҳисобварақларидан пул маблағларини кўчириш уларнинг топшириғи ёки розилигига асосан ҳисобварақдаги маблағлар чегарасида бажарилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши муносабати билан Марказий банк томонидан мижозларнинг ҳисобрақамлари бўйича операциялар ўтказиш тартиби белгиланган. Ҳисобварақлардан маблағларни ўтказиш, ҳисобварақ эгасининг топшириғи асосида бажарилади, мижозларнинг буйруғисиз ҳисобварақлардаги пул маблағлари фақат суд қарорига биноан, қонунда белгиланган тартибда банк ва мижоз ўртасидаги шартномага асосан кўчирилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексига асосан мижозларнинг ҳисобварақларида барча талабларни бажаришга пул маблағлари етарли бўлган ҳолларда пул кўчирилиши бўйича мижознинг топшириғи ва бошқа ҳужжатларнинг келиб тушиши тартибида ҳужжатлар тўланиши лозим. Мижоз ҳисобварағида барча талабларни тўлашга маблағлар етарли бўлмаган тақдирда ҳужжатларнинг тўланиши Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1999 йил 22 январдаги « хўжалик субъектларининг банкдаги» ҳисобварақларидан пул маблағларни кўчириш тўғрисидаги 104-В сонли қарори билан тасдиқланган йўриқномага асосан олиб борилади. Агар мижоз билан банк ўртасидаги кредит шартномаси тузилган бўлса тўловлар банк кредити ҳисобидан амалга оширилиши мумкин. Нақд пулсиз ҳисоб- китобларни ташкил қилишнинг учинчи тамойили шундан иборатки, маблағлар тўловчининг ҳисобварағидан ўчирилгандан сўнг олувчининг ҳисобварағига ўтказилади. Тижорат банкларининг ҳисоб чеклари бўйича пул ўтказиш бундан мустасно. Ҳисоб-китоблар бўйича хўжалик юритувчи субъектлар орасидаги ўзаро эътирозлар белгиланган тартибда банк иштирокисиз кўриб чиқилиши ҳисоб- китобларни ташкил қилишнинг тўртинчи тамойилидир.
Банклар ўз вақтида тўланмаган ҳужжатлар бўйича пеняларни ҳисоблаш ва ундиришга жавобгар эмас. Тўловчи юклаб жўнатилган маҳсулотлар учун ўз вақтида тўланмаган суммага ҳисобланган пеняни тўловчи ва маҳсулот етказиб берувчи ўртасидаги тузилган хўжалик шартномасида кўзда тутилган тартибда тўлайди. Агар банк билан мижоз ўртасидаги пеня ҳисоблаш ва ундириш кўзда тутилган бўлса, бу ҳолда банк ўз вақтида тўланмаган ҳужжатлар бўйича пеня ҳисоблаш ва маҳсулот сотувчи корхона фойдасига ундириб бериши мумкин. Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни олиб боришнинг бешинчи тамойили ҳисоб-китоб шаклларини танлаш билан боғлиқ.
Мулкчилик шаклларининг хилма-хиллиги ҳамда товар пул муносабатлари ривожланиши шароитида хўжалик юрутувчи субъектларнинг фаолияти нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилиш хўжалик идоралари томонидан ҳисоб-китоб шаклларини эркин танлаш тамойилидан келиб чиқади ва улар хўжалик шартномасида мустаҳкамланади. Хўжалик органларининг шартномавий муносабатларига банк аралашмайди. Бу тамойил ҳисоб-китоб иштирокчиларининг ўзаро муносабатларининг ижобий натижалари учун моддий жавобгарлигини оширишга, ҳисоб-китоб ва шартномавий муносабатларни ташкил қилишда иқтисодий мустақилликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг олтинчи тамойили тўловнинг муддатлилигидир.
Бу тамойил катта амалий аҳамиятга эгадир. Хўжалик юритувчи субъектлар тўловнинг қандай муддатда келиб тушиши тўғрисидаги ахборотга эга бўлган ҳолда ўз маблағларининг айланишини рационал ташкил қилиш қарз маблағларига бўлган заруратни ҳисоблаб кўриши шу билан бирга ўз балансининг ликвидлигини бошқариб бориши мумкин бўлади. Маҳсулот сотувчи ва олувчи томонлар келишувига кўра тўловлар муддатли, муддатдан олдин ҳамда муддатли кечиктирилган бўлиши мумкин.
Муддатли тўловлар қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

  • Товар жўнатилмасдан ёки хизматлар бажарилмасдан олдин, бундай тўловлар аванс тўловлари ёки олдиндан тўлов кўринишида амалга оширилади;

  • Товар жўнатилгандан кейин, яъни товарни бевосита акцепт қилиш йўли билан;

  • Йирик суммага тузилган шартномаларда кўрсатилган суммаларни бўлиб-бўлиб тўлаш йўли билан амалга оширилади.

Муддати узайтирилган тўловлар белгиланган муддатда тўловни амалга оширолмай қолган ҳолларда, тўлов муддатини қандайдир муддатга чўзиш яъни янги тўлов муддатини белгилашни билдиради. Муддати узайтирилган тўловлар томонларнинг молиявий аҳволига зарар етказмаган ҳолда шартномавий муносабатлар доирасида бўлиши лозим. Муддати кечиктирилган тўловлар тўловчи корхонанинг ҳисобварағидан ҳужжатда кўрсатилган суммани тўлаш учун пул маблағлари бўлмаган ҳолатда юзага келади. Агар корхона банкдан кредит олиш ҳуқуқига эга бўлмаса ҳужжат корхона ҳисобварағига пул келиб тушгандан сўнгина белгилан тартибда тўланади. Юқорида биз корхона ва ташкилотлар ўз маблағларини банкдаги ҳисобварақларида сақлашлари лозимлиги таъкидлаган эдик. Банкларда мижозларга бир қатор ҳисобварақлар очилади. Булар талаб қилингунча сақланадиган депозитлар бўйича ҳисобварақлар, жамғармали депозитлар ва муддатли депозитлар бўйича ҳисобварақлардир. Талаб қилингунчага сақланадиган депозитлар бўйича ҳисобварақлар илгариги ҳисоб- китоб ҳисобварақларга тенглаштирилган бўлиб, хўжаликларнинг барча операциялари айнан мана шу ҳисобварақлардан ўтказилади. Жамғармали ва муддатли депозитлар бўйича ҳисобварақлар хўжаликлар томонидан қўшимча даромад олиш ёки пул маблағларини аста-секин кўпайтириб бориш мақсадида очилади.
Ўзбекистонда тўлов тизимининг ривожланиши тўрт босқичга бўлинади:
1-босқич 1991 йил вилоятлар ичида ҳисоб-китоблар почта ва ташувчилар орқали ягона ҳисоблаш марказида амалга оширилади. Бу жараён бир ҳафтани ташкил этар эди. Вилоятлараро ҳисоб-китоблар ҳам почта орқали авизо ҳужжатлари асосида амалга оширилган. Бунда маблағлар бир мижознинг ҳисобварағидан иккинчи мижознинг ҳисобварағига бир ойдан икки ойгача бўлган муддат мобайнида келиб тушар эди.
1992 йил. Марказий банк Бош ахборотлаштириш марказида банклараро ҳисоб- китобларда электрон почта усули яратиш устида ишланди.
Шунингдек банк амалий иш кунини компьютерлар воситасида бажариш амалий дастурини яратиш ва уларни банкларда тадбиқ этиш бўйича иш олиб борилди.
1993 йили қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунини бажариш юзасидан Марказий банкда ва унинг ҳудудий Бош бошқармаларида ахборотлаштириш бошқармаси ва бўлимлари ташкил этилди. Банклараро махсус ажратилган алоқа каналлари вазифасида электрон тўлов тизимини ишга тушириш борасида иш олиб борилди. Республика банк тизимини ахборотлаштириш концепцияси ишлаб чиқилди.
Собиқ Иттифоқ республикалари билан ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солиш ва уларга хизмат кўрсатиш амалий дастури яратилди. Марказий банкнинг ҳудудий бошқармалари тўлиқ компьютерлаштирилди. Яъни бир пайтда республика электрон тўлов тизимини замини яратила бошланди. Шу йилнинг декабрь ойидан бошлаб жуда қисқа муддат уч ой мобайнида Собиқ Иттифоқ республикалари билан 1991 ва 1992 ҳамда 1993 йиллардаги йиғилиб қолган ўзаро ҳисоб-китоблар, қарзлар ҳисоблаб чиқилди ва 1994 йилнинг март ойига келиб бу борада аниқ маълумотларга эга бўлинди. 1994 йил 18 март куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 146- сонли “Банк тизимини такомиллаштириш, пул-кредит муносабатларини барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, Марказий банк тизимида электрон почталарни жорий этишни октябрга қадар тугаллаш вазифаси юклатилди. Шунингдек, Қарорда республика банк компьютер тизимини яратиш учун зарур валюта маблағларини ажратиш ҳам кўрсатилди. Республика банк тизимида бухгалтерия ҳисоб-китобларни ва банк амалий иш кунини умумий бир кўринишга келтириш учун зарур ишлар амалга оширилди. Марказий банк қилинган бу ишлар билан чекланиб қолмасдан ўзининг мутахассислари кучи билан электрон тўлов тизими амалий дастурини республика миқиёсида тадбиқ этиш устида ҳам тинимсиз иш олиб борди ва 1995 йил учун замин яратди.
Иккинчи босқич 1995 йил апрель ойида Марказий банк Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси банклараро тўлов тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган ҳалқаро танлов тендер эълон қилди.
Марказий банкда ташкил этилган электрон тўлов тизимини яратиш ишчи гуруҳи ўтган йиллардан олинган тажрибалар ва хулосалар, шунингдек жаҳоннинг илғор давлатлари ютуқларини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида электрон тўлов тизими технологиясини яратдилар. Эски тизим 19 августдан бошлаб янги технология билан алмаштирила бошланди. Бу пайтга келиб Марказий банк тизимида ҳисоб-китоб марказлари ташкил этилди ва тижорат банкларига электрон тўлов бўйича хизмат кўрсатила бошланди. Янги технологияга ўтила бориши сабабли йилнинг охиригача республикада 2 тизим: электрон почта ва электрон тўлов тизимлари ишлаб турди.
Йил охирига келиб эса барча тижорат банклари Марказий банкнинг ҳисоб-китоб марказлари, клиринг марказлари электрон тўлов тизимига қўшилди.
1996 йил янги ташкил этилган ҳисоб-китоб марказлари тижорат банкларининг вакиллик ҳисобварақларини клиринг марказларидан ўзларига ўтказа бошладилар. Июль ойига келиб клиринг марказлари бутундай қисқартирилди. Шу билан бир қаторда Марказий банк Бош ахборотлаштириш маркази мутахассислари ва банк ходимлари тўловларнинг ўтиши муддатини янада қисқартиришни таъминлаш борасида тинмай изланиш олиб бордилар. Бунинг натижаси ўлароқ, йил охирига келиб тўловлар ўтиши муддати республика миқёсида 2 соат, вилоят миқёсида 1 соатни ташкил этди. 1997 йилда Республика банк тизимида янги ҳисоб тизими режасига ўтилиши тижорат банклари ва Марказий банк тўлов тизими туб бурилиш ясади. Электрон тўлов тизимининг мавжуд амалий дастури ривожлантирилиб, тизимнинг катта ўтказиш қобилияти ва ҳужжатларнинг юқори тезликда қайта ишланиши пул маблағлари айланишини жиддий оширди. Бу эса республика хўжалик юритувчи субъектларининг фаолиятига ижобий таъсир этди, банкларга вақтинча бўш турган маблағлардан самарали фойдаланиш ва кредит хавф-хатари даражасини ҳамда ликвидлилик хавф-хатарини тезкорликда бошқариш имконини берди.
Учинчи босқич 1998 йили Марказий банк билан Жаҳон банки ўртасида декабрь ойида “Республика молия соҳасини ривожлантириш” учун заём ажратиш тўғрисида шартнома имзоланди. Бу лойиҳа беш компонентга бўлиниб, шулардан тўртинчи компонент ўз ичига қуйидаги масалаларни олади:

  • тўлов тизимини такомиллаштириш;

  • бошқариш учун ахборот тизимини яратиш;

  • банк телекоммуникация тизимини ривожлантириш;

  • ахборот тизими муҳофазасини яратиш.

Юқорида келтирилган масалалар бўйича тадбирларни ниҳоясига етказиш 2003 йилнинг иккинчи ярмига мўлжалланган бўлиб, ҳар бир масала бўйича ривожланиш йўллари тижорат банклари билан биргаликда аниқланди ва чет эл экспертларининг хулосалари олинди.
Тўртинчи босқич 2002 йилда тўловларни реал вақтда ўтишини таъминлаш ва тижорат банкларига ягона вакиллик ҳисобварағи орқали хизмат кўрсатиш бўйича технология танланиб, ушбу бўйича техник топшириқ ишлаб чиқилди ва банклараро тўловларни ягона вакиллик ҳисобварағи орқали ўтказиш ҳамда банкларда ахборотлаштирилган ахборот тизимини ташкил этиш бўйича дастур яратилди. Тижорат банкларининг банклараро тўловларни ягона вакиллик ҳисобварағи орқали амалга ошириш тизимига ўтиши 2002 йилнинг июнь ойидан бошланди. Тўлов тизимини такомиллаштириш мақсадида халқаро тендер ўтказилиб, тендер ғолиби билан мавжуд банк телекоммуникация тармоғини ривожлантириш лойиҳаси бўйича шартнома тузилди. Пластик карточкалар билан ҳисоб-китобларни йўлга қўйиш мақсадида тўловларни амалга оширадиган миллий тизим яратиш концепцияси тавсияномалар ва схемалар ишлаб чиқилди. Республикамизда мавжуд йирик банклар, хусусан ТИФ Миллий банк, Асака банк, Саноатқурилиш банки, Халқ банки ва Пахта банкларида пластик карточкалар орқали тўловларни ташкил қилиш йўлга қўйилди. 2003 йилда тижорат банкларини банклараро тўловларни ягона вакиллик ҳисобварағи орқали амалга ошириш тизими 2003 йил 8 сентябрда тўлиқ ишга туширилди ва барча банкларда марказлаштирилган ахборот тизими ташкил этилди. Бу банкларга кундалик тўловлар ўтказиш учун банд бўлган маблағларни бир қисмини бўшашига ва уларни ўринли активларга жойлаштиришга, банк ўз филиалларини мавқеини таҳлил қилиб керакли чора кўришга, банкнинг кунлик ягона баланси унинг ликвидлилигини, таваккалчиликларини, мажбуриятларни, ўз капиталини аниқ ифода этишга имкон беради. Шунингдек Жаҳон банки кредити
ҳисобига тузилган шартномага асосан Банк телекоммуникация тармоғини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш ишлари бажарилмоқда, шунингдек республика молия тузилмаларини банклараро маълумот узатиш тармоғига улаш ва ўзаро маълумот алмашинувининг электрон тизимини яратиш бўйича ишлар олиб борилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрда қабул қилинган “Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 445–сонли Қарори билан ушбу тизимни кенгайтириш борасидаги илк режа кўрсаткичлари, шунингдек тўловларни пластик карточкалар орқали қабул қилиш терминаллари билан жиҳозланадиган объектлар рўйхати тасдиқланди. Шу билан бир қаторда, мазкур қарорга мувофиқ мамлакатда ягона умумреспублика процессинг маркази ташкил этилди. Мазкур қарорга мувофиқ, барча тижорат банклари пластик карточкалар тизимида иш олиб борилишига замин яратилди.
2006–2012 йилларда барча тижорат банкларида (ДТ Халқ банкидан ташқари) ягона баланс тизимини жорий этилди. Давлат тижорат Халқ банкида ягона баланс технологиясига асосланган тизимни жорий этиш ишлари босқичма-босқич олиб борилиб, 2008 йил 24 ноябрида тўлиқ ишга туширилди. Бундан ташқари, Марказий банкнинг Интеграллашган ахборот-таҳлилий тизими (ИАТТ) 2009 йил май ойида яратилиб, унда тижорат банклари томонидан 58 та талабнома асосида Марказий банкнинг маълумотлар омборхонасида маълумотларни жамлаш, назорат қилиш, ҳисобини юритиш, қайта ишлаш, шакллантириш ва сақлаш жараёнларини автоматлаштириш ишлари амалга оширилди. Ҳозирги кунда ИАТТ таркибига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Интеграллашган автоматлаштирилган банк тизими, Кредит ахбороти миллий институти ахборот тизими, Ягона вакиллик ҳисобварақлар ҳисоб-китоб маркази, Электрон ҳужжат айланиши тизими, банк тизими маълумотлар базалари киритилган ва маълумотлар омборхонаси ташкил этилган бўлиб, айни пайтда мазкур тизимларни такомиллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

  1. Download 141,16 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish