Тижорат банклари фаолиятининг мазмуни ва назарий асослари


-расм. Банк операцияларининг рентабеллигини таҳлил қилиш турлари



Download 1,05 Mb.
bet10/26
Sana23.06.2022
Hajmi1,05 Mb.
#696117
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26
Bog'liq
Банк рентабиллиги ва уни бошқариш 1

2-расм. Банк операцияларининг рентабеллигини таҳлил қилиш турлари16

Банкнинг рентабеллигини алоҳида эмас балки, баланснинг актив ва пассивлар тузилиши, ликвидлилик кўрсаткичлари билан боғлиқликда кўриб чиқиш лозим. Банкда рентабеллик, ликвидлилик, кредит қўйилмалари сифати ва риск даражалари ўртасида энг макбул боғлиқликка эришилган бўлиш лозим.


Рентабеллик кўрсаткичларини аниқлашда таҳлил беш босқичда амалга оширилиши керак. Биринчи босқичда рентабеллик кўрсаткичларини ҳисоблашда керак бўладиган кўрсаткичларни аниқлаш; иккинчи босқичда бешта асосий рентабеллик кўрсаткичларини аниқлаш лозим бўлади. Учинчи босқичда активлар рентабеллиги, тўртинчи босқичда эса фойда маржаси, бешинчи босқичда рентабеллик кўрсаткичларининг батафсил деталлари бўйича баҳолаш лозим.
Рентабеллик таҳлилини амалга оширишда амалдаги ҳисобварақлар тизимига асосан ҳисоботлардан фойдаланиш лозим. Халқаро амалиётда операцион даромадлар кўрсаткичлари, жами активлар ва даромад келтирувчи активларнинг сузиб юрувчи фоиз ставкаси орқали шаклланган даромадлари рентабеллиги ҳисобланади. Турли молиявий инструментлар (банклараро кредитлар, векселлар, лизинг ва факторинглар) асосида банк фаолияти рентабеллиги аниқланади ва тахлил қилинади. Шундай тахлил банк фаолияти бўйича тўлиқроқ маълумот олиш имкониятини беради.
Тижорат банклари фаолиятида рентабелликни ва самарадорликни ошириш учун банклар ресурс жалб килишнинг жахон амалиётида фойдаланаётган манбаларини ўз фаолиятига киритиш ҳамда ресурслардан юқори самара олиш учун мижозларга турли-туман банк хизматларини таклиф этиш керак. Шунингдек, банклар мижозларнинг талабларидан келиб чикиб ўзининг депозит сиёсати ва ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишса, албатта банк ресурсларидан самарали фойдаланган ҳолда юқори фойда олишга эришилади.
Банклар капитали ва депозитларининг юқори суръатларда ўсиши, ўз навбатида, уларнинг иқтисодиётнинг реал секторини молиявий қўллаб- қувватлашдаги иштирокини фаоллаштиришга, банк активлари ва кредит қўйилмалари ҳажмининг кўпайишига ижобий таъсир қилади. Республикамиз банк амалиётида актив операциялар таҳлилидан кенг фойдаланиш мижозларнинг кредитларга бўлган эҳтиёжларини тўлароқ қондиришга, банкларнинг кредит операциялари кўламини кенгайтиришга, кредит рискини маълум даражада минималлаштиришга ва ниҳоят, банкларнинг кредит операцияларидан оладиган даромадларини ошишига олиб келади.


Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish