4-расм. Республикамиз тижорат банкларининг жами активлари динамикаси18 (млрд. сўм)
Тижорат банкларининг жами активлари 2016 йилда 80362 млрд.сўмга етган бўлиб, 2015 йилга нисбатан 23,3 фоиздан зиёдга ўсган. Умуман республикамиз тижорат банклари активлари йилдан йилга ошиш тенденциясини кўрсатмоқда. Кўрадиган бўлсак, 2012 йилда жами активлар 35744 млрд.сўмни ташкил этган бўлса, 2014 йилда бу кўрсаткич 56200 млрдюсўмга етган. 2017 йил 1 январ ҳолатига келиб эса 2012 йилган нисбатан деярли 2,25 баробарга ошган. Бу иқтисодиётимиз учун ижобий ҳолат ҳисобланади. Чунки банклар томонидан иқтисодиётга зарур кредит маблағларини ажратилиши мамлакат иқтисодиётига зарар бўлган маблағларни ўз вақтида ва етарлича берилаётганидан далолатдир.
Активлар таснифи даврий равишда қайта кўриб чиқилиши керак ва зарур ҳолларда, активлар ҳар бир қайта таснифлашда алмашувчи ва қўшимча қарздорга қарз бўйича хизмат кўрсатишда қайта таснифланиши лозим.
1-жадвал
Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари активларининг таркиби19, (фоиз ҳисобида)
АКТИВЛАР
|
Йиллар
|
2012
|
2013
|
2014
|
2015
|
2016
|
1.
|
Нақд пуллар ва бошқа хил касса ҳужжатлари
|
2,99
|
2,42
|
3,02
|
2,05
|
1,91
|
2.
|
ЎзР МБдаги пул маблағлари
|
16,69
|
14,42
|
11,51
|
15,38
|
14,88
|
3.
|
Бошқа банклардаги маблағлар
|
17,99
|
16,31
|
13,46
|
11,43
|
11,55
|
4.
|
Қимматли қоғозлар, соф ҳолда
|
0,10
|
0,14
|
0,08
|
0,09
|
0,07
|
5.
|
Инвестициялар
|
2,44
|
2,49
|
2,29
|
1,73
|
1,57
|
6.
|
Қайта сотиш шарти билан сотиб олинган қимматли қоғозлар
|
0,02
|
0
|
0
|
0,00
|
0,00
|
7.
|
Ссуда и лизинг операциялари, соф ҳолда
|
50,28
|
56,22
|
61,20
|
59,58
|
61,64
|
8.
|
Молиявий инструментлар бўйича мижозларнинг мажбуриятлари
|
1,55
|
1,11
|
1,88
|
3,17
|
1,78
|
9.
|
Асосий воситалар, соф ҳолда
|
3,28
|
3,07
|
3,08
|
2,60
|
2,55
|
10.
|
Ҳисобланган фоизлар бўйича маблағлар
|
0,62
|
0,59
|
0,61
|
0,62
|
0,71
|
11.
|
Бошқа активлар
|
4,04
|
2,47
|
2,11
|
3,35
|
3,34
|
Жами активлар
|
100,00
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
1-жадвал маълумотларидан кўринадики, 2012-2016 йилларда республикамиз тижорат банклари активларининг таркибида салмоғига кўра кредитлар биринчи ўринни егаллайди. Бу еса, кредитлаш банклар учун асосий фаолият тури эканлиги билан изоҳланади.
Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари активлари таркибида таъкидлаб ўтганимиздек, ссуда ва лизинг операциялари салмоғи катта бўлиб, 2012 йилда бу кўрсаткич 50,28 фоизни ташкил этган бўлса, 2013 йилда 56,22%, 2014 йилда 61,20 фоизни, 2015 йилда 59,58 фоизни ҳамда 2016 йилда эса 61,64 фоизни ташкил этмоқда. Ушбу операциялар миқдори 2012 йилга нисбатан 2016 йилда 11,36%га ўсган.
Тижорат банклари активларининг таркибида кейинги ўринларда ЎзР Марказий банкидаги ва бошқа тижорат банкларидаги маблағлар егаллаб турмоқда. ЎзР Марказий банкидаги маблағлар 2012 йилда жами активларга нисбатан 16,69%ни ташкил этган бўлса, 2016 йилда бу кўрсаткич камайиб, жами активларга нисбатан 14,88%ни ташкил этган. 2014 йилда еса, 11,51%ни ташкил этган. Бошқа банклардаги маблағлар эса, аксинча 2012 йилда жами активларга нисбатан 17,99%ни ташкил этган бўлса, 2016 йилда эса, 11,55%ни ташкил етган. 2014 йилда эса, 13,46 фоизни ташкил этган.
Энди республикамиз банк тизимида ўзига хос ўринга эга бўлган АТ “Алоқабанк” фаолиятининг рентабеллик кўрсаткичларининг таҳлил қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |