Тижорат асосида иш юритувчи корхона ва ташкилотлар молияси


Корхона ва ташкилотлар молиявий ресурслари



Download 73,61 Kb.
bet3/8
Sana02.04.2022
Hajmi73,61 Kb.
#524513
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Тижорат асосида иш юритувчи корхона ва ташкилотлар молияси

Корхона ва ташкилотлар молиявий ресурслари



















Уз ва унга тенглаштирилган маблағлар




Молиявий бозорлардан жалб қилинган ресурслар




қайта тақсимлаш натижасида келиб тушувчи ресурслар
















Даромад:




Хусусий акциялар эмиссия қилиш, облигациялар фикаришва бошқа к.к. сотиш исобидан жалб қилинган маб.шак.




Хатарлар бўйича суғурта копламалари

Асосий фаолиятдан тушум













Молиявий операциялардан тушум













Курилиш таъмирлаш ишларидан тушум










Концернлар, ассоциациялар, тармоқ структуралардан келиб тушувчи мол.ресурслар
















Тушум:




Кредит инвестициялари







Амортизация













Чиқариб юборилган мулкларни сотиш










Дивидентларва фоизлар

Баркарор пассивлар













Меҳнат коллективларининг пай бадаллари










Бюджетсубсидиялари













Бошқа ресрслар

Корхонанинг хусусий ва унга тенглаштирилган маблағлари каторига фойданинг ҳамма турлари, амортизация, маҳсулот реализациясидан тушган тушум, баркарор пассивлар, чиқариб юборилган мулкларни сотишдан тушган тушумлар ва бошқалар ҳисобланади.
Молиявий бозорлардан жалб қилинган маблағларга хусусий акциялар, облигациялар ва бошқа кимматли когозларни сотишдан тушган тушум ва кредит инвестициялари киритилади.
+айта тақсимлаш тартибидаги пул маблағларига суғурта туловлари, дивидентлар ва фоизлар, пай бадаллари, бюдет субсидиялари ва бошқалар киритилади.
Бизнинг фикримизча, молиявий ресурслар категориясини бу усулда ёритиш нисбатан ҳамчиликларга эгадир. Чунки, молиявий ресурсларга таъриф берилганда молиявий мажбуриятларни бажаришга йуналтиригна пул даромадлари ва тушумлари ҳам киритилган. Молиявий ресурсларнинг манбалари сифатида эса асосан хусусий ва унга тенглаштирилган маблағлар ҳисобланмокда.
Маълумки, корхонанинг олдидаги бюджетга туловлар(солиқлар) ва ажратмалар, бюджетдан ташқари фондларга ажратмалар шаклидаги туловларнинг нафакат фойдадан туланади. Балки, уларнин маълум қисми, таннархни таркибига ҳам киритилади. Шунинг учун ҳам корхонанинг хусусий молиявий ресурсларини шаклланиш манбалари ялпи фойда эмас балки ялпи даромад ҳисобланади.
Бизнинг фикримизча, молиявий ресурсларни шакллантиришнинг асосий манбаи хужалик субъектлари даражасида ялпи даромад ва амортизация ҳисобланади. Умумий олиб караганда унинг бош манбаи маҳсулот реализациясидан тушган тушум ҳисобланади. Чунки, ялпи даромадни шаклланиши ҳам амортизация ажратмаларини шаклланишини ҳам таннарх харажатлари элементи сифатида маҳсулот реализациясидан тушган тушум тақсимланиши натижасида чиқарилади.
Корхоналар доирасида шакллантириладиган молиявий ресурсларнинг улчами, зарурий капитал қуйилмаларни молиялаштириш, айланма маблағларни купайтириш, ҳамма турдаги молиявий мажбуриятларни амалга ошириш, ижтимоий характердаги эҳтиёжларни таъминлаш имкониятларини аниқлайди.
Корхоналарда маҳсулот реализациясидан тушган тушумнинг таркибий элементи сифатида молиявий ресурслар фондли ва нофондли куринишларда фойдаланилади.Чунки, молиявий ресурсларни бир қисми ҳисобига турли хил пул фондлари шакллантирилади, шунингдек унинг маълум бир қисми, корхонанинг мажбуриятларини бажариш учун йуналтирилади.
Амалиётда, пул маблағлари, пул молиявий ресурслар, пул фондлари тушунчалари гуёки бир хилдагидек кабул қилинади. Аммо, уларнинг уртасида жиддий фаркланишлар ҳам мавжуд.
Пул маблағлари- молиявий ресурсларга нисбатан кенгрок маънога эга булган тушунчадир. Молиявий ресурслар эса корхона пул маблағларининг факатгина айланмада булган қисминигина англатади.
Пул фондлари эса молиявий ресурслардан фондли шакллардаги йуналишларда фойдаланиш натижасида шакллантирилган фойда ҳисобланади.
Пул маблағлари ва молиявий ресурсларнинг уртасидаги фарк маҳсулот реализациясидан тушган тушум моҳиятини ёритиш мисолида аниқланади. Корхонанинг банкдаги ҳисоб раҳамига келиб тушган тушумнинг умумий суммаси пул маблағлари улчамини билдиради. Мазкур пул маблағлари умумий суммасидан сезиларли қисми, хом ашё, материаллар, ёкилги, электорэнергия шаклида ишлаб чиқариш жараёнига аванслаштирилган шаклидаги айланма маблағлар ва колган қисми соф тушум сифатидаги ялпи даромад молиявий ресурсларнинг манбаи ҳисобланади.
Иқтисодиётнинг ривожланиш суръатларини ошиши, ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самардорлигини ошиши давлат бюджетининг согломлашиши куп томондан корхоналарда шакллантирлган реализациядан тушган тушумни тақсимланиши ва шакллантириладиган молиявий ресурслардан фойдаланиш самардорлигига боғлиқдир.
Молиявий ресурсларнинг улчами ва таркиби куп томондан ишлаб чиқариш хажмининг усиши ва самардорликни юксалишига боғлиқдир. Ишлаб чиқаришнинг доимий равишда усиши ва уни самардорлиги курсаткичини юксалиши бир томондан корхоналар молиявий ресурсларини миқдорини ортишига олиб келади, иккинчи томондан, давлатнинг молиявий ресурсларини миқдорини усишига олиб келади.
Шунинг учун ҳам корхоналар молиявий ресурсларини уз ичига олувчи маҳсулот реализациясидан тушган тушумни купайиши бир томондан давлат бюджети ва бюджетан ташқари фондларни самарали даромад манбаларини шаклланишига олиб келади. Чунки, бюдджетнинг даромадлар манбалари ҳисобланувчи республика ҳамда Маҳаллий солиқлар ва йигимларнинг солиқка тортиладиган объектларини шаклланиши маҳсулот реализацияси, ишлар ва курсатилган хизматлардан тушган тушумнинг тақсимланиши натижасида шакллантирилади. Умуман солиқлар, кредит, суғурта ва бошқа иқтисодий категорияларнинг молиявий мазмуни янгидан яратилган даромадларни қайта тақсимлаш билан белгиланади. Масалан, солиқ туловларининг асосий манбаи корхона томонидан шакллантириладиган кушимча қиймат ёки якколрок фаолиятнинг соф молиявий натижаси ҳисобланади. Корхона такрор ишлаб чиқариш жараёнида кушимча даромад олиш имкониятига эга булмаса солиқларни тулашнинг иқтисодий асослари ам мавжуд булмайди. Албатта бу ерда фаолият натижаларига боғлиқ булган узгармас харажатлар таркибидаги солиқлар ва узгарувчан харажатлар таркибидаги солиқларни ҳам куриб утишимиз мумкин. Масалан, фаолиятнинг молиявий натижаларига боғлиқ булмаган солиқлар(мол мулк солиги, ер солиги)ни ҳам асосий молиявий манбаи корхоналар томонидан олинадиган даромад ҳисобланади. Мантикан олиб караганда корхона качон солиқларни тулайди?- деган саволга, качонки у етарли даражада даромадга эга булса- деган соддагина жавобни беришимиз мумкин. Бу даромаднинг асосий манбаи реализациядан тушган тушум ҳисобланади. Кредит ва суғурта муносабатларининг ҳам молиявий мазмуни улардан фойдаланганлик учун туланадиган ссуда фоизи ва суғурта бадаллари воситасида янгидан яратилган қийматни қайта тақсимлаш ҳисобланади. Умуман олганда асосий ва айланма ишлаб чиқариш фондларини шакллантириш мақсадида олинадиган карз маблағларининг иқтисодий асоси ҳам мазкур карз маблағларидан юқорирок даражадаги самарага эга булган ҳолатдаги ишлаб чиқариш муносабатларини ташкил қилиш ҳисобланади. Ташкил қилинган такрор ишлаб чиқариш самарадорлигини баҳолашнинг бош омилларидан бири эса маҳсулот реализациясидан тушган тушум ҳисобланади.
Солиқка тортиш билан боғлиқ асосий муаммолар бири маҳсулот реализациясидан тушган тушумни харажатлар элементлари бўйича тақсимланиши натижасида солиқка тортиладиган базани шаклланиши билан боғлиқдир. Чунончи, бюджет даромадларинуктаи назардан солиқларни туркумланиши натижасида Республика бюджкти даромадларини манбалари ҳисобланувчи солиқлар маҳсулот реализациясидан тушган тушум ва корхоналардаен шакллантириладиган фойда миқдорига бевосита боғлиқдир яъни аксарият солиқлар даромаддан ундириладиган порпорционал, регрессив ва прогрессив солиқлар ҳисобланади. Маҳаллий бюдетлар даромадлари манбалари ҳисобланувчи солиқлар бўйича шакллантириладиган объектлар маҳсулот реализациясидан тушган тушум ва ялпи фойдани усишига боғлиқ эмас. Бундай ҳолат аксарият ҳолларда бюджет муносабатлари билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқармокда. Ишлаб чиқариш жараёнини интенсивлашиши ва маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ҳисобига реализациядан тушган тушумни купайиши Республика бюджети учун солиқли тушумларни ҳам купайишига олиб келади. Бу ҳол Республика бюджетисолиқлари воситасида маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва реализациядан тушумни купайтиришдан учун етарли солиқ имтиёзлари тизимини шакллантиришга олиб келмокда. Чунки куриб турибмизки бундай бюдетнинг узи ҳам манфаатдор ҳисобланмокда.
Ишлаб чиқариш самардорлигини юксалиши маҳсулот реализацияси, бажарилган ишлар ва курсатилган хизматлардан тушган тушум таркибидаги харажатларни минималлаштириш ва корхона манфаатдорлигини асоси ҳисобланган фойдани тушум таркибидаги салмогини юқори булиши билан белгиланади. Будай ҳолатда корхоналар эҳтиёжи учун зарурий булган молиявий ресурслар миқдорини шакллантириш ва улардан самарли фойдаланиш корхонанинг молиявий баркарорлиги, тулов кобилияти ва баланс ликвидлилиги билан аниқланадиган молиявий муваффакиятларини англатади. Жорий давр мобайнида мазкур ресурсларга эҳтиёжлар ва улардан самарали фойдаланиш молиявий режалаштириш жараёнида аниқланади.



Download 73,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish