Tibbiy biologiya javoblari Паразитологиянинг асосий тушунчалари ва экологик асослари


  Энтеробиоз қўзғатувчисини диагностикаси ва профилактикаси



Download 0,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/44
Sana14.06.2022
Hajmi0,77 Mb.
#670269
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44
Bog'liq
Tibbiy biologiyadan javoblari

79. 
Энтеробиоз қўзғатувчисини диагностикаси ва профилактикаси 
Ташхиси. Паразитологик ташхиси: анал тешиги атрофидаги теридан қирма 
олиб, острицаларнинг тухумлари аниқланади. Қирма глицериннинг сувдаги 
50 % ли эритмасига ҳўлланган гугурт чўпи билан олинади. Тирноқ остидан 
олинган кирни текшириш йўли билан ҳам тухумларни топиш мумкин. 
Энтериобиознинг олдини олиш чоралари: шахсий гигиена қоидаларига риоя 
қилиш. Гигиена қоидаларига риоя қилгандагина энтериобиоз-дан дори-
дармонсиз ҳам тўлиқ озод бўлиш мумкин. 
80. 
Трихоцефаллѐз қўзғатувчисини морфологик тузилиши,хаѐт 
цикли 
Трихинелла (Trichinellaspiralis). Одам ҳаѐти учун хафли бўлган трихинеллѐз 
касаллигининг қўзғатувчисидир. Трихинелла одамларда, шунингдек 
каламуш, чўчқа, мушук, ит, бўрсиқ, ва бошқа ҳайвонларда паразитлик 
қилади. Вояга етган трихинелла ингичка ичакда, личинкалари кўндаланг 
тарғил мушакларда яшайди. 
Морфологик тузилиши.
Вояга етган трихенелла сочга ўхшаш бўлиб, 
танасинипг орқа қисми бир оз йўғонлашган бўлади (- расм). Урғочи 
трихинелланинг узунлиги 3 -4 мм, эркаги эса калтароқ бўлиб, узунлиги 1,5 - 
2 мм бўлади. Оғзи танасининг бош томонида жойлашган бўлиб, лаблари 
бўлмайди. Трихинелла айрим жинслидир. Уларнинг тизими аскариданики 
сингари найсимон тузилган. Урғочиларида жинсий- тизими ток бўлиб, 
жинсий тешиги танасининг олдинги учдан бир қисмида очилади. Эркак 
трихинеллада спикуласи бўлмаганлиги билан аскаридадан фарқ, қилади.
Ривожланиш цикли. Паразит ривожланишнинг ҳамма даврларини ташқи 
муҳитга чиқмасдан, хўжайини организмида ўтказади. Вояга етган чувалчанг 
қиска муддат хўжайини ингичка ичагида яшайди. Бу жойда уруғланиб, 
сўнгра эркаклари ўлади,уруғланган урғочилари бош томони билан ичакнинг 
шиллиқ қаватини тешиб, ичак деворига кириб, тирик личинкалар туради. 
Урғочилари ичакда 1,5 - 2 ой яшайди, бу муддатда ҳар бир урғочи 
трихинелладан 2000 га яқин личинка чиқади. Личинкалар лимфа оқими 
билан қон айланиш тизимига ўтади ва қон орқали бутун организмга 
тарқалади. Личинкалар кўндаланг тарғил мушаклар¬да тўхтаб, мушак 
толалари ичига кириб олади. Бу жойда мушак трихинеллалари спирал 
шаклида ўралиб, атрофида капсула ҳосил қилади.Капсулага sралган 
трихинеллалар бир неча йил тирик туради, лекин ривожланмайди. Олти 
ойдан кейин капсулага оҳак тўплана бошлайди. Капсулага ўралган 
трихинелла келгуси тараққиѐти учун юқорида айтилган ҳайвонлардан 
бирининг ичагига ўтиши керак. Агар хўжайин трихинеллѐзли гўштни еса, 


унинг ошқозон-ичак йўлида паразит вояга етади.Одамга у кўпроқ чўчқа 
гўштидан юқади. Мушагида трихи¬неллалар бўлган чўчқа гўштини еган 
одам ўзига трихинеллѐз касаллигини юқтиради.Трихинеллѐз табиатда 
манбалар ҳолида тарқалган. Уй ҳайвонларига алоқадор синантроп манбалар 
ва ѐввойи фауна ҳайвонлари туфайли сақланиб турадигаи табиий манбалар 
тафовут қилинади. Синантроп манбаларда сичқон ва каламушлар асосий 
роль ўйнайди. Трихинеллѐз туфайли ўлган кемирувчиларни coғ
кемирувчилар еб касалланади. Бундай кемирувчиларни мушук ва бошқа
этхўр ҳайвонлар ейди ва ўзига касалликни юқтириб олади . 
Кемирувчилардан касаллик чўчқалар орқали одамга юқади, чунки булар 
пайти келиб қолганда, касалланган каламушларни ейди. Табиий манбалардан 
одамга гижжа ѐввойи тўнғиз ва айиқ гўшти орқали юқади. Трихинеллѐз 
касаллигининг яширин даври 10-25 кун давом этади. Касалликнинг 
белгилари: қовоқ ва юзнинг шишиб кетиши, мушакларнинг қаттиқ 
оғриши,тобора ҳароратни баланд кўтарилиши ва эозинофилиядир. 
Личинкалар кўп миқдорда юққан бўлса, организмда тарқалаѐтган (миграция) 
вақтда оғир касалликка сабабчи бўлиб, кўпинча ўлимга олиб келади. Маалан, 
10-15г зарарланган чўчқа гўштини ейиш ўлимга олиб келиши мумкин.
Трихинеллѐздан ўлиш асосан учта асоратлар туфайли кузатилади : 
миокардит, пневмония, ва менингоэнцефалит. 

Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish