Tibbiy biologiya javoblari Паразитологиянинг асосий тушунчалари ва экологик асослари


  Entamoeba coli ва Entаmoeba gingivalis вакиллари



Download 0,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/44
Sana14.06.2022
Hajmi0,77 Mb.
#670269
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
Tibbiy biologiyadan javoblari

6. 
Entamoeba coli ва Entаmoeba gingivalis вакиллари 
7. 
Тиббий ахамиятга эга бўлган амѐба турлари 
Ичак амѐбаси (Entamoebacoli). Ичак амѐбаси асосан одамнинг йўғон ичагида 
учрайди, лекин ичак деворида паразитлик қилмайдн. Шунингдек ўзидан 
протеолигик фермент ажратмайди, ичак деворида яралар ҳосил қилмайди. У 
осмотик ҳамда бактерия ва замбуруғлар билан фагоцитоз усулида 
овқатланади. Шу жихатдан зарарсиз ҳисобланади. Ичак амѐбасини икки хил 
шакли маълум: циста ва вегетатив шакли, циста шакли одатда 8 ядроли 
бўлиши билан дизентерия амѐбасидан ажралиб туради. Сув таркибида ичак 
амѐбасини бўлиши уни ифлосланганлигидан далолат беради. 
Оғиз амѐбаси (Entamoebagingivalis). Бошқа амѐбаларга айниқса дизентерия 
амѐбасининг кичик вегетатив шаклига ўхшаш тузилган бўлиб, кариссга 
учраган тишлар юзасида, тишнинг устидага кирларда учрайди. Танасининг 
ўлчамн 10 - 30 мкм гача боради. У оғиз бўшлиғидаги бактериялар, лейко-
цитлар билан озиқланади. 


8. 
Дизентерия амебасини кайси олим кашф килган, морфологияси 
ва юкиш йуллариИчбуруг ѐки дизентерия
амѐбасини биринчи марта 1875 
йилда рус врачи А. Ф. Леш аниқлаган ва бу амѐбаларни патогенли
(зарарли) бўлинишинн исботлаган. 
Морфологик тузилиши.
Ҳаѐт циклида циста ва вегетатив шакллари бўлади 
(расм). Вегетатив ҳолатининг уч хил шакли аниқланган: а) кичик вегетатив 
шакли б) тўқима шакли; в) гематофаг ѐки эритрофаг шакли.
Амѐбанинг 
тўқима ва эритрофаг шаклини баъзи қўлланмаларда йирик вегетатив шакл 
ҳам дейилади. Аслида бу иккала шакл ўзаро яшаш жойи ҳамда овқатланиш 
усули билан фарқ қилади. Циста одатда юмалок шаклга эга бўлиб, зич парда 
- циста қобиғи билан ўралган. Етилган цистадан 4 та, етилмаганида 1 - 2 та 
ядро бўлади. Майда вегетатив шакли кичкина 15 - 20 мкм бўлиб, 
серҳаракатдир.Унинг цитоплазмаси кескин равишда иккига - тиниқ 
ойнасимон эктоплазмага ва доначали эндоплазмага бўлинади. Эндоплазмада 
- шарсимон ядро жойлашади. Майда вегетатив шакли одамнинг
йўғон ичаги қаватида яшаб, абктериялар билан озиқланади ва одамга зарар
қилмайди. Ноқулай шароитда цисталарга айланинши мумкин. Дизентерия 
амѐбасисининг тўқима шакли ( 20-25 мкм) одамнинг йўғон ичаги деворида 
яшаб, яралар ҳосил қилади ва ичак деворидаги тўқималар ҳисобига 
озиқланади.. Бу шакли бошқаларига нисбатан энг зарарли ҳисобланади. 
Яралар яллиғланиб, йиринглайди ва қон томирларининг шикастланиши 
натижасида яралар қон томирларнинг шикастланиши натижасида яралардан 
қон оқади. Гематофаг ѐки эритофаг шакллар одатда яраларга яқин 
жойларида топилиб, эритроцитлар билан фагоцитоз йўли билан озиқланади. 
Ўлчами жиҳатидан майда вегетатив шаклдан анча катта бўлади. 
Тараққиёт цикли
. Дизентерия амѐбасининг майда вегетатив шакли-асосий 
шакли ҳисобланади. Чунки у кўпайиб тўқима шаклига эритрофагга ва 
цистага айланади. Цисталар ахлат билан бирга ташқарига чиқиб туради. 
Цисталар ташқи муҳитга чидамли бўлиб, ҳатто хлорланган сувда ҳам ҳалок 
бўлмайди. Бир қанча дезинфекцияловчи моддалар таъсирига ҳам чидамли 
бўлади. Дизентерия амѐбасининг цисталарида тўртта ядро бўлади.Цисталар 
билан ифлосланган сув, сабзавот ва мевалар исътемол қилганда паразитлар 
одамнинг ошқозон ичак системасига тушади. Ичакда ҳар бир цистадан 4 
майда вегетатив шакл ҳосил бўлади. Сўнг улар митоз йўли билан бўлиниб 
сони икки ҳисса ортади. Ичакда амѐбанинг фақат майда вегетатив шакли 
бўлган одамлар амалда соғлом бўлиб қолаверади. Организм заифлашганда 
амѐбалар бошқа патоген шаклга, яъни тўқима шаклига айланади. Тўқима 
шакл ўзидан протеолитик фермент ажратиб, ичак девори тўқимасини 
емиради, бу ҳол яралар ҳосил бўлишига олиб келади. Яралардан қон оқади, 
шу сабабли беморларнинг ахлатида қон бўлиши мумкин. Одатда яраларга 


яқин жойларда дизентерия амѐбасининг яна битта шакли- эритрофаг 
шаклини топиш мумкин.Бу шакл анча йирик бўлиб, кўндаланг ўлчами 20-
40мкм келади. Унинг цитоплазмаси кескин шишасимон тиниқ эктоплазма ва 
майда донали эндоплазмага ажралиб туради. Ёлғон оѐқлари калта бўлиб ўзи 
эса анча харакатчан бўлади. Цитоплазмасида кўпинча еритроцитларни 
топиш мумкин. Шунинг учун у эритрофаг ѐки гамотофаг (қон билан 
озиқланувчи) деган номни олган. Дизинтирия амѐбаси одамнинг бошқа 
аъзоларига хам жойлашиши мумкин: масалан, жигарда, ўпкада. Агар 
амѐбанинг тўқима шакли ҳосил қилган яра қон томирига тўғри келиб қолса, 
у тўғри қон орқали жигарга боради ва жигар абсцессининг ўпкага 
диаафрагма орқали ўтишидан келиб чиқади. Амѐбиаз касаллигининг 
белгилари: қорин оғриши, иштаханинг йўқолиши, йиринг ва қон аралаш ич 
кетиши. Одамда тўрт ядроли цисталар ва эритрофаг топилиши унга амебиаз 
юққднлигидан далолат беради. Ичбуруғ- амебиаз касаллиги асосан, иссиқ, 
субтропик 
мамлакатларда 
кўп 
тарқалган. 
У 
Марказий 
Осиѐ 
республикаларида, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам учраб туради. 

Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish