Tibbiy biologiya javoblari Паразитологиянинг асосий тушунчалари ва экологик асослари


  Содда хайвонлар типи – Protozoaнинг умумий тавсифи



Download 0,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/44
Sana14.06.2022
Hajmi0,77 Mb.
#670269
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
Tibbiy biologiyadan javoblari

4. 
Содда хайвонлар типи – Protozoaнинг умумий тавсифи 
Содда хайвонлар типига 30 000 га яқин тур киради. Одамда паразитлик 
қилувчи содда ҳайвонлар планетамизда кенг тарқалган бўлиб, денгиз ва 
океанларда, чучук сувларда, баъзилари эса тупроқда ҳам ҳаѐт кечиради. 
Кўпгина содда ҳайвонлар ўсимликлар, хайвонлар ва одамлар организмида 
паразитлик қилиб яшашга мослашган. Содда ҳайвонлар бир ҳужайралн 
организмлар бўлиб, морфолoгик жиҳатдан уларнинг танаси кўп 
ҳужайралиларнинг битта ҳужайрасига тўғри келади. Лекин улар физиологик 
жиҳатдан мустақил индивидлар бўлиб, алоҳида ҳолда бутун организмга 
тегишли вазифани ўзи бажаради. Ҳар бир содда ҳайвонда бошқа мураккаб, 
яъни кўп ҳужайрали организмлар каби, моддалар алмашинуви, 
таъсирланиш, ҳаракатланиш, муҳитга мосланиш ирсият ўзгарувчанлик ва 
бошқа хусусиятлар бўлади. Содда ҳайвонлар танасида бошқа мураккаб 
ҳайвонлардаги каби айрим вазифаларни бажарувчи қисмлар бўлиб, улар 
органоидларидир. 
Органоидлар 
бажарадиган 
функциясига 
қараб 
ҳаракатлантирувчи озиқлангирувчи, осмос бошқарувчи гуруҳларга 
бўлинади. Содда ҳайвонларнинг катталиги 3-4 мкм дан 2,5-3см гача 
(форамини-фералар) бўлади. Ҳаракат органоидларига - илдиз оѐқлар, 
хивчинлар, киприклар; овқат ҳазм қилиш органоидларига-ҳазм вакуолалари, 
цитостом, цитостом, цитофаринкис, цитопракт-чиқарув тешиги киради. 
қисқарувчи вакуолалар осморегуляцияни, чиқариш ва нафас олишни 
бошқариб туради. Баъзиларида ҳужайраларга хос бўлган қисмлардан: ядро, 
протоплазма (цито¬плазма), танани қоплаб турадиган қобиқдан ташкил 
топган. Микроскоп остида ҳайвоннинг цитоплазмасида ташқи гомоген (бир 
хил тузилишли) қатлам-эктоплазмани ва ичкарида жойлашган, одатда 
донадор эндоплазмами кўриш мумкин. Деярли ҳамма органеллалар 
эндоплазмада жойлашган бўлади. Содда ҳайвонларнинг кўпчилик 
шаклларида тана қобиғи оқсил ва ѐғсимон моддалардан (липопротеидлар) 
ташкил топган бўлиб, пелликула деб аталади (pellicula-юпқа тери). Баъзи 
турларида эса кутикула ривожланган (лотинча cutis - пўст) бўлади. Кутикула 
қалин бўлиб, ҳимоя ва таянч вазифасини ўтайди. Ядро ҳам содда 
ҳайвонларнинг асосий ва зарурий қисмидир. Одатда ядро битта бўлади. 
Лекии, кўп ядроли турлар ҳам учрайди. Масалан, бақа опалинасида кўп 


пуфаксимон ядролар бўлади. Инфузорияда эса ҳамиша иккита ядро: йирик
ядро-макронуклеус ва майда ядро-микронуклеус бўлади. Ядро ҳайвоннинг 
ҳаѐт жараѐнини бошқариб туради, ирсий информацияни сақлайди ва 
келгуси авлодга ўтказади. Ассимиляция типи ва озиқланиш усулига қараб 
содда ҳайвонлар иккита гуруҳга: гетеротроф ва миксотроф организмларга 
бўлинади.
Содда ҳайвонларнинг харакатчанлиги уларда ҳар хил тузи-лишга 
эга бўлган харакат органоидлари, масалан, ѐлғон оѐқлар, хивчинлар ва 
киприкчалар борлигига боғлик. Амѐба танасида протоплазматик ўсимталар 
ҳосил бўлади, буларга ѐлғон оѐқлар ѐки псевдоподиялар дейилади (грекча 
pseudos- 
ѐлғон, 
сохта, 
podes 

оѐқ). 
Амѐба 
ҳаракатланганда 
псевдоподиялардан бирига унинг протоплазмаси қуйила бошлайди. 
Натижада танасининг псевдоподияга қарши томони қисқаради ва амѐба 
ҳаракатланади. Бундай ҳаракатга амѐбасимон ҳаракат дейилади. Хивчинлар 
узун протоплазматик иплар кўринишида бўлади. Улар бурами винтсимон 
ҳаракат қилади. Киприкчалар одатда калта-калта протоплазматик иплар 
кўринишида тузилган бўлиб, тўлқинсимон ҳаракатланади.Баьзи содда 
ҳайвонларнинг танасида таянч ўқ, ўзак бўлиб, ташқи скелет эса кўпинча 
охак ѐки силикат чиғаноқлардан иборат бўлади
. Кўпайиши
. Содда 
шайвонлар жинссиз, ва жиисий йўл билан кўпаяди. Жинссиз кўпайишнинг 
бир неча хил шакллари бўлиб, булар бўлиниш, шизогония, спора ҳосил 
қилиб кўпайиш. Булиниш асосан митоз йўли билан боради. Содда 
ҳайвонларнинг кўпчилиги мана шу усул билан кўпаяди (хивчинлилар, 
амѐбалар). Айримлари танасининг узунасига, бошқалари эса кўндалангига, 
қиясига бўлинади. 

Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish