69-расм.
Сперматозоидларнинг ҳосил бўлиши (сперматогенез) да 4 та босқич тафовут қилинади:
Кўпайиш ;
Ўсиш ;
Етилиш ;
Шаклланиш (спермиогенез).
Сперматогенезнинг кўпайишдавриҳомила она организмида эмбрионалривожланишининг 4 ҳафтасиданбошланади, ривожланиш дастлаб сариқликда кейинчалик эсауруғдоннинг эгри-бугриканалчаларининг энгташқизонасидажойлашганҳужайралар – сперматогонийларнингмунтазамравишдамитозйўлибиланкўпайишибиланборади. Ҳосил бўлган сперматогонийлар икки тургаА ва Б сперматогонийлар бўлинади.
А сперматогонийлар доимо митоз жараёни ҳисобига кўпайиб, бирламчи эркак жинсий ҳужайралар (сперматогонийлар) миқдорининг камаймаслигини таъминлайди, шу ҳисобигаА сперматогонийлар ўзак ҳужайра ҳисобланиб, уларларнинг кўп марта бўлиниши натижасида улардан Б турдаги сперматогонийлар ҳосил бўлади.
Ўғил бола организм балоғат ёшига етиши билан ва уларда бўладиган гормонал ўзгаришлар ҳисобига Б сперматагонийларда митоз жараёни бир неча марта содир бўлиб ҳосила ҳужайралар кейинги ўсиш даврига ўтади ва 1- тартибдаги сперматоцид ҳосил бўлади. Бу ҳужайралар уруғ найи деворининг кейинги қисмига силжийди ва етилиш даврига ўтади,етилиш даврида 1- тартибдаги сперматоцид мейоз йўли билан бўлинишгакиради. Бизга маълумки, мейоз кетма-кет келувчи иккита бўлинишдан иборат. Биринчи мейоз бўлинишга кирган ҳар бир ҳужайрадан гаплоид хромосома тўпламига эга бўлган иккита 2-тартибли сперматоцидлар ҳосил бўлади. Шу бўлинишдан кейин кетма-кет содир бўлган иккинчи мейоз бўлиниш натижасида ҳар бир 2- тартибли сперматоцид ҳужайраси уруғ найи тешигига яқин қисмида жойлашган иккитадан сперматида ҳужайраларини ҳосил қилади, бу ҳужайралар майда чўзинчоқ бўлади. Одамда мейоз бўлинишнинг биринчи даври бир неча ҳафта кечади, иккинчи мейоз бўлиниш эса 8соат давом этади.
Сперматогенезнинг шаклланиш даврида сперматидаларнинг сперматазоидларга айланиш жараёни яъни спермиогенез амалга ошади. Сперматогенез мураккаб жараён бўлиб дастлаб сперматид ядроси кичиклашади хроматин зичлашиб боради, ядро бир томонга цитоплазма эса уни ўраб бошқа томонга силжийди. Гольджи комплекси ядро олди қисмига жойлашиб мураккаб ўзгаришлар натижасида акросомага айланади.