Эндокрин системасини онто-филогенези
Кўп ҳужайрали организмларни аъзолар системасини ва ҳамма аъзолар фаолиятини, бир-бири билан боғлиқ ҳолда ишлаши учун ва унинг одам ва ҳайвонлар эволюцияси давомида, атроф муҳитнинг ўзгариб турадиган шароитларига мослашишини таъминлаш учун,аввал марказий бошқариш аппарати-нерв системаси, кейинчалик эндокрин система шаклланган.
Расм Эндокрин система
Ҳаётий жараёнларнинг гуморол йул билан бошқарилиши деганда биронта аъзода ишлаб чиқилган моддаларнинг қон орқали бошқа аъзолар фаолиятига таъсир кўрсатиши тушуниладн. Ички секреция безларида ишлаб чиқариладнган биологик моддаларга гормонлар дейилади Гормонлар, жуда кам миқдорда ишлаб чиқарилса ҳам, турли аъзолар фаолиятига кучли таъсир кўрсатувчи, организмда борадиган физиологик жараёнларни кимёвий йўл билан бошқарувчи, жуда фаол кимёвий моддалардир.
Гормонлар тўқималарда нисбатан, тез парчаланади. Шунинг учун, организмда уларнинг зарурий концентрация ушланиб турилиши учун, улар доимо ҳосил бўлиши,қонга ва тўқима суюқликларига ўтиб туриши талаб қилинади. Эндокрин безларнинг функцияси нерв системаси назорати остида бўлади.
Гормонларнинг физиологик таъсири хилма хил бўлишига қарамасдан, уларнинг таъсир доираси бўйича тўртта типга ажратсак бўлади:
1) метоболитик - моддалар алмашинувини ўзгаришини юзага келтирадиган;
2) морфогенетик - шакл ҳосил бўлиш жараёнларида, тўкималар ва аъзоларни дифферен-цирланишида, ўсишда ва метаморфозда;
3) корриляцияловчи(корригирующая) – ривожланишнинг маълум бир даражасида гармон-лар иштирокисиз ҳам содир бўладиган аъзони ёки бутун организм функцияларнинг интенсивлигини ўзгартиришда; 4) тормозловчи – бошқа гормонларни ишлаб чиқарилишига тусқинлик қилишда;
Битта гормонни ўзи бир вақтда турли жараёнларга ҳар хил таъсир кўрсатиши мумкин.
Расм. гипоталамо-гипофизар нерв системаси (ГГНС)
Эндокрин система фаолиятини интеграцияловчи марказ гипоталамо-гипофизар нерв системаси (ГГНС) хисобланади.(Расм) Секрет ишловчи хужайралар хам нерв, хам без хусусият-ларига эга. Улар тўпланиб ГГНС ядроларини хосил килади. Ядроларда ишланган секрет хужайра аксонлари ёрдамида уни сақловчи ва трансформатсия килувчи депога - гипофиз орка бўлагининг ўрта дўмбокчасига ўтказилади. Бу махсулот рилизинг-фактор ёки либерин деб аталади. У конга ўтказилади.
Баликлар ва амфибияларда секретор хужайралар факат битта преоптик ядро хосил килади. Амфибияларда нейрогипофизнинг ўрта дўмбокчаси аник шаклланиб, кон билан алохида таъминланади. Бу холат юкори тузилган умурткалиларнинг гипоталамо-гипофиз- ар системаси учун хос холатдир, чунки улар курукликка чикиши муносабати билан организмда сувни саклаб колиш эхтиёжи туғилади. Натижада, ГГНСда синтезланувчи антидиуретик гормоннинг тўғридан-тўғри конга ўтишига имконият туғилади.Рептилиялардан бошланиб ГГНСнинг преоптик ядроси иккига: супраоптик ва паравентрикулар ядроларга ажралади.
Демак, юкори тузилган умурткалиларда ГГНС уч кисмдан тузилган:
1)секрет ишлаб чикарувчи ядролар (супраоптик ва паравентрикулар );
2)секретор хужайралар аксонидан тузилган ва секретни депога етказувчи йўл-тракт;
3)нейрогипофиз.
Гипофизни тузилиши ва фаолиятига караб уч кисмга бўлиш мумкин: олд, ўрта ва орқа
Гипофизниг олдинги бўлаги аденогипофиз деб номланади. Олдинги бўлакда соматотроп, тиреотроп, адренокортикотроп, гонадотроп-фолликула етилишини жадаллаштирувчи, лутеинловчи, лактотроп гормонлар синтезланади. Ўрта бўлакда меланфор гормони ишлаб чикарилади. Гипофизнинг орка бўлаги нейрогипофиз деб номланади ва ГГНСнинг бир кисми бўлиб, функционал нейросекретор система билан бевосита боғланган. Бу ерда гормонлар синтезланмайди, балки гипоталамусда синтезланган вазопрессин, окситоцин, рилизинг-фактор (либерин) нейросекретор тракт оркали шу ерга тўпланади. Сутэмизувчи-ларда гипофиз безннинг 70% олдинги бўлак, 20% орқа бўлак, 10% оралик бўлак ташкил қилади.Эволюция жараёнида гипофиз бези биринчи бўлиб тўгарак оғизилиларда пайдо бўлган. Даре миногасининг гипофизи содда тузилган бўлиб, атиги битта (олдинги) қисм-дан иборат. Балиқларда гипофиз анча такомиллашган бўлиб, иккита қисмдан ташкил топган. Амфибияларда гипофизнинг учинчи қисми нейрогипофиз ҳам такомиллашган. Амфибияларнинг сувдан қуруқликка чиқиши, нейрогипофизини ривожланишига туртки бўлган. Ваҳоланки, организмда сув ва минерал моддалар алмашинуви ушбу бўлим орқали бошқарилади. Нейрогипофиз вояга етган бақалардагина бўлади. Аминоталар, яъни юқори даражали умуртқалиларга учта синф: Рептилиялар, қушлар ва сут эмизувчиор кириб, уларда гипофиз морфо-функционал жиҳатдан такомиллашиб учта қисми ҳам ривожланган бўлади.
Калконсимон без организмда умумий модда алмашинув жараёнини жадаллаштириш билан боғлик. Бу без фолликулалардан ташкил топган ва эпителий хужайраларидан тузил-ган. Тўгарак оғизлиларда ва баликларда без аник шаклланмаган. Без фолликулалари хиқилдоқ усти бириктирувчи тўкимасида биттадан ёки тўпланган холда жойлашади. Амфибияларда бу без икки бўлакдан иборат бўлиб, узуксимон тоғайга боғланган. Рептилиялар да бу без тўлик ўрганилмаган. Калтакесакларда калконсимон без диск ёки така шаклига эга бўлиб, икки бўлакдан иборат. Кушларнинг калконсимон бези иккита изолацияланган бўлаклардан иборат. Сутемизувчиларда бу без бўйин ёрдамида бирикиб турувчи икки бўлакдан тузилган.Калконсимон безнинг тироксин гормони катта ахамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |