7 1ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
АНДИЖОН ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ
ИЧКИ КАСАЛЛИКЛАР ПРОПЕДЕВТИКАСИ КАФЕДРАСИ
С.Ю. Турсунов
S.Yu.Tursunov
КАСАЛЛИК
ТАРИХИ
СХЕМАСИ
Андижон 2013
Андижон Давлат тиббиёт институтининг илмий кенгашида чоп этишга руҳсат этилди.
МУАЛЛИФ:
С.Ю. Турсунов Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, профессор
ХАММУАЛЛИФЛАР:
О.Салоҳиддинов Тиббиёт фанлари доктори, профессор
З.С.Валиева ассистент
333333
ТАҚРИЗЧИЛАР :
З.С. Салоҳиддинов - Андижон Давлат тиббиёт институти № 1
УАШТ кафедрасининг мудири,профессор
Н.С. Мамасолиев - Андижон Давлат тиббиёт институти №2 УАШТ кафедрасининг мудири, профессор
А.А..Фозилов Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг УАШТ кафедраси профессори
Ўрта асрда Боғдод, Хуросон, Бухоро каби шаҳарларида яшаб ижод этган. АБУ БАКР АР - РОЗИЙ (865 - 925) "Касаллик тарихи " рисоласини ёзган ва 700 дан ортиқ касалликлар тарихи билан хозирги замон касалликлар тарихига асос солган.
Россияда М. Я. Мудров (1776 - 1831) биринчи бўлиб клиник текширишни ва касаллик тарихини юритишни амалиётга киритган.
Профессор С.Ю.Турсунов 2010 йили
«Касаллик тарихи» номини «Саломатлик кундалиги» деб аташни таклиф этди.
Кириш
Маълумки, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришга, ахоли саломатлигини мустахкамлашга ва тиббий маданиятни юксалтиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Шифохоналарда даволанаётган шахсларнинг кўпчилигини руҳлари тушган бўлади. Уларни соғайиб кетишларига ишонч уйғотиш, уларга яхши муомалада бўлиш хар бир тиббиёт ходимининг асосий бурчи хисобланади.
Шифохоналардаги ҳар ҳил ёзувлар, алвонлар, ҳикматли сўзлар бемор руҳиятига катта таъсир қилиши хаммага аён.
Хамадон шаҳрида Абу Али Ибн Сино ташаббуси билан беморлар даволанадиган жой қурилади. Хамадон шаҳри хокими Шамс ал – Давл уни “Касалхона” деб номлаймиз, дейди. Шунда Абу Али Ибн Сино мулойимлик билан эътироз билдириб, “ Касалхона” сўзи беморларни бу ерда ётиб, тузалишига салбий таъсир кўрсатади, уни “Шифохона” деб атасак, беморларда шу ердан шифо топиб кетаман, деган ишонч пайдо бўлади, деб ўз таклифини хокимга ишонтира олган экан ва шундан кейин бу қурилишга “ Шифохона” номи берилган экан.
Худди шу ўринда шифохоналарда даволанаётган шахсларга хадеб “бемор”, “касал” деб мурожаат қилавериш, уларнинг даволанишларига салбий таъсир қилишига кам эътибор қаратилади. Бу худди оддий холга айланиб қолган.
Биз бу сўзларни кундалик фаолиятдан чиқариб, унинг ўрнига ая, опа, ота, амаки, каби сўзлар ёки исми ва отасининг исми билан мурожаат қилишни таклиф қиламиз.
Бу қўлланмада “Касаллик тарихи” схемаси ичидаги барча “касал, бемор” деган сўзларни бошқа сўзлар билан алмаштирдик ва уни “Саломатлик кундалиги деб номладик. Бу хол даволанувчиларнинг руҳиятларини кўтаришга ёрдам бериб, уларни тезроқ соғайишларига омил бўлади, деб ўйлаймиз.
Айрим холларда профилактик кўрикка келган шахсларга ҳам “Касаллик тарихи” очилади, вахоланки бу хол сунъий равишда касалликлар сонини ошишига сабаб бўлади.
Шу боис, соғлом шахсларга хамда гўдак туғилганидаёқ уларга “Саломатлик кундалиги” очилишини, унга шахснинг саломатлиги ҳақидаги барча маълумотларни киритилишини мақсадга мувофиқ деб хисоблаймиз.
I. Шахсий хужжат қисми:
Исми ва отасининг исми
жинси _____ёши _______
миллати____________оилавий аҳволи_______________
турар жойи ______________________________________
касби __________________________________________
илми _________________шифохонага тушган куни
(йили, ойи, куни) _________________________________
Жўнатган даволаш ташкилотининг ташхиси __________ ________________________________________________
Шифохонага тушган вақтидаги ташхис:_______________ ________________________________________________
Клиник
ташхис:_________________________________________
________________________________________________
Do'stlaringiz bilan baham: |