Тиббиёт олий билимгохлари учун укув адабиёт в. М мажидов юкумли



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/257
Sana02.03.2022
Hajmi3,72 Mb.
#477270
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   257
Bog'liq
Мажидов В.М. Юкумли касалликлар.doc

Тарихий маълумот. 
Бу касалликни қузгатувчи микробни 1883 
йилда Маляссе ва Виняль топдилар. 1895 йилда Эберт бу 
касалликдан улган ҳайвонларнинг ички ортанларида худди тубер-
кулёздагига ухшаш буртмалар ҳосил булишини аниқлади ва ка-
салликни сохта туберкулёз (псевдотуберкулёз) деб аташни тав-сия 
қилди.
1959 йилда Узоқ Шаркда сохта туберкулёз эпидемия курини-
шида кенг тарқалгани қайд қилинди. Бу касалликнинг клиникаси 
скарлатинага ухшаш булганлиги туфайли уни «Узоқ Шарққа ман-суб 
скарлатинага ухшаш иситма» номи билан ҳам юритишади. 
Кейинчалик бу касаллик бошқа жойларда х_ам учраши маълум 
булди
1965 йилда В. А. Знаменский беморлар ахлатидан касаллик 
микробини ажратиб олишга муваффақ булди. В. А- Знаменский узига 
ана шу микробни юқтириб у ҳақиқатда ҳам сохта туберку-
13-36
193


лёзни қузгатувчи микроб эканини исбот қилди. Кейинги йилларда бу 
касаллик ер юзининг бошқа жойларида (Шимолий ва Жанубий 
Америка, Европа, Япония, Ҳиндистон) ҳам учраши маъмул бу\лди.
Эгиологияси. 
Сохта 
туберкулёзни 
қузратувчиси 
уетгна 
рзеис!о{иЬегси1о515 таёқча куринишидаги граммсалбий, майда мик-
робдир. Бу микробни буяганда икки учи қуюқ буялади, уртаси эса 
кам буялади, спораси йуқ. Капсула ҳосил қ
и
лади. У узининг 
фибринолитик хусусияти билан улат микробидан фарқ қилади. 
Хипчинлари бор, ҳаракатчан. Бу микроблар совуқ ҳароратда озиқ-
овқат маҳсулотларида, сувда жуда узоқ вакд тирик сақланадилар. 
Баъзи озуқа моддаларида купаядилар ҳам. Куёш нури таъсири-да ва 
қуритилганда ўалок булади. ўайнатилганда дарҳол улади. Оддий 
дезинфекцияловчи моддалар уни улдиради. Бу микробнинг турли 
хиллари бор. Беморларда купинча I хили, камроқ Ш-1У хиллари 
учрайди.
Эпидемиологияси. Сохта туберкулёз зооноздир. Табиий шароит-
да инфекция манбаи асосан ёввойи ва одамлар яшайдиган жой-ларда 
истиқомат қиладиган (синантроп) кемирувчи ҳайвонлардир. Улардан 
ташқари бу инфекция қорамоллар, қуй-эчкилар, отлар, эшаклар, 
итлар, мушуклар, товуқлар ва бошқа паррандаларда ўам учрайди.
Касал ҳайвонларнинг ахлати ва сийдиги орқали чиқарилган 
микроблар атрофдаги сувни, сабзовотларни озиқ-овқат маҳсу-
лотларини ифлослайди. Касаллик купинча сабзавотларни иссикда 
пиширмасдан истеъмол қилиш натижасида юқади. Сохта туберкулёз 
купинча спорадик куринишда учрайди. Баъзан эпидемия тарзда ҳам 
кенг тарқалади (айниқса сув орқали юққанда). Бу касаллик купинча 
интернатларда, болалар борчалари, яслиларда учрайди.
Патогенези ва патологии анатомияси. Касаллик микроби сув ва 
озиқ-овқат билан 
ОРИЗ 
орқали кириб ичакка тушади. Лимфа йуллари 
орқали мезентериал лимфа тугунларига боради ва у ер-да купаяди. 
Сунгра қонга тушиб бактериемияга сабаб булади. Куп утмай 
микроблар паренхиматоз органларда урнашиб олади. Бактериялар 
емирилганда токсинлар ажраб чиқади ва у интокси-кақияга сабаб 
булади. Деярли ҳамма ички органларда дистрофик ва дегенератив 
узгаришлар юз беради.
Клиникаси. Сохта туберкулёзнинг клиник кечишида 5 давр аж-
ратилади: 1) инкубақион давр, 2) бошлангич давр; 3) касаллик-нинг 
тула ривожланган даври; 4) касалликнинг зуриқиш ва реқи-дивлари 
даври; 5) согайиш даври.
Инкубақион давр 3-18 кун давом этади. Бошланрич давр то бемор 
баданига тошма пайдо булгунга қадар (1—5 кун) давом этади. Сохта 
туберкулёз бирданига бошланади. Беморнинг ҳаро-рати 38—40 
даражагача кутарилади. Боши, мускуллари, буримла-ри оррийди, 
дармони қурийди, иштаҳаси йуқолади. Бошланишда тумов 
аломатлари куринади, 
ТОМОРИ 
қирилади, ютганда оррийди. Сунгра 
бемор кунгли айнаб қусади, баъзан ичи кетади, қорни 
ОР
-
194


рииди. Беморнинг юзи, буйни ва қул-оёқ бармоқлари қизаради. 
Томоқ қизарган ва шишган булади.
Касаллик тула ривожланган даврда ҳарора'т юқори булиб ту-
ради, интоксикақия кучли булади ва ички . органларнинг зарар-
ланганига хос симптомлар куринади.
Касалликнинг I—6-кунлари 60—70 фоиз беморларнинг бада-
нида худди скарлатинадагига ухшаш тошма пайдо булади. Бе-
морнинг юзи ва бошида тошма булмайди. Касаллик огир утганда 
баъзан тошмалар геморрагик туе олади. Баъзан скарлатинадагига 
ухшаш тошмадан. кейин бемор баданида папула элементлари ку-
риниши мумкин. Сохта туберкулёз тула ривожланган даврда Рум-
пель-Леде симптоми ижобий булади. Танглай қизаради, қаттиқ 
танглай чегараси яққол куринади. Лимфа безлари катталашади. Бу 
даврда куп беморларда артралгия ва полиартрит белгилари пайдо 
булади. Бурим орриқлари беморларни анча безовта қилади. Нисбий 
брадикардия, гипотония аниқланади. Иштаҳа мутлақо йуқолади. 
Бемор кунгли айнаб қайта-қайта қайт қилади- Беморларнинг 
ярмисида терминал илеит симптомлари куринади. Илео-қекал 
соҳани пайпаслаб курганда мезентериал безлар катталаш-гани 
аниқланади. Купинча жигар зарарланади (паренхиматоз гепатит, 
холеқистит ва холангит аломатлари пайдо булади). Парен-химотоз
гепатитнинг ҳамма симптомлари куринади.
Бемор қонида лейкоқитоз (10000—30000), нейтрофилез, лим-
фопения ва ЭЧТ нинг тезлашгани (20—55 мм) аниқланади. Бу даврда 
буйрак зарарланганига хос аломатлар пайдо булади (протеинурия, 
микрогематурия, қилиндрурия). Касаллик огир утганда менингизм ва 
бош мия зарарланганига хос аломатлар куринади. Касалликнинг, бу 
даври 5—7 кун давом этади.
Касалликнинг зуриқиш ва реқидивлари даври. Бу даврда ка-
саллик реқидивлари аниқланади. Купинча битта, камроқ икки ва учта 
реқидив учрайди.
Согайиш даврида ҳарорат пасаяди, ички органлар функқияла-ри 
асли ҳолига келади, интоксикақия ва касалликнинг бошқа аломатлари 
йуқолади. Бемор бадани пуст ташлайди.
Умуман сохта туберкулёз 10 кундан 3 ойгача, купинча бир ой 
давом этади.
Клиник симптомларига қараб сохта туберкулёзнинг қуйидаги 
клиник формалари ажратилади:
1). Абдоминал формаси; 2) скарлатинага ухшаш формаси; 3) 
артралгик формаси; 4) сариқ билан утадиган формаси; 5) ка-тарал 
формаси; 6) аралаш формаси; 7) генерализақиялашган формаси.
1.
Абдоминал формаси. 40—55 фоиз беморларда учрайди. Тер-
минал илеит, энтерит, гастроэнтерит, мезентерит аломатлари 
аниқланади. Купинча реқидивлар учрайди. Баъзан тошма курин-
майди. 
2.
Скарлатинага ухшаш формаси. 20 фоиз беморларда учрайди. 

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish