Тиббиёт олий билимгохлари учун укув адабиёт в. М мажидов юкумли



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/257
Sana02.03.2022
Hajmi3,72 Mb.
#477270
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   257
Bog'liq
Мажидов В.М. Юкумли касалликлар.doc

Диагностикаси
Касаллик диагнозини клиник манзарага, 
эпидемиологик далилларга ва ярадан лейшманийни топишга 
асосланиб аниқланади. Ярада лейшманийлар жуда куп булмай-ди, 
шунинг учун уни синчиклаб излаш керақ Тери лейшманиози-ки 
моховдан, захмдан, эпителиомалардан, тропик мамлакатлар-да 
учрайдиган ва яралар билан утадиган касалликлардан фарқ-лаш 
керак булади.
Прогнози. 
Бу касаллик ҳамма вақт тузалади. Аммо яра ур-
нашган жойи чандиқ булиб қолади.
Давоси. 
Беморни касалликнинг даврига қараб даволанади. Яралар 
пайдо булган даврда мономиқин яхши натижа беради (катта ёшдаги 
беморларга 250000 бирликдан кунига 3 маҳал, даволаш курсига 10 
000 000 бирлик ишлатилади). Болаларга тана огирлигининг ҳар 1 кг 
га 4.000—5000 бирлик ҳисобидан кунига 3 маҳалдан берилади). 
Аминохинол ҳам қулланилади (0,2. дан кунига 3 маҳалдан, даволаш 
курсига 11 — 12 грамм до-ри ишлатилади). Касаллик бошланиш 
даврида лейшманиомалар-га акрихин, мономидин, уротропин, 
берберин-сульфат укол қили-нади. Ана шу дорилар билан .ўулланган 
дока латта яра устига қрилади. Еки шу дорилардан тайёрланган 
малҳам қуйилади. Тери лейшманиозини лазер нурлари билан 
даволаш қулланмоқ-да. Бу усул билан даволанганда терида чандиқ 
қолмайди. 
Касаллик 
огир 
утганда 
бемор 
куч-қувватини 
купайтирадиган даво чоралари ва сурьма препаратлари қулланилади. 
Солисурьмин 20% ли эритмасидан венага кунига бемор 
огирлигининг ҳар 1 кг ига 0,35—0,5 мл ҳисобидан 3—4 ҳафта босим 
юборилади.
Профилактикасн. 
Тери лейшманиозининг табиий учоқларида 
хамма имкониятларни сафарбар қилиб ёввойи саҳро кемирувчи-
ларини қириш профилактиканинг асосини ташкил қилади. Искаб-
топарларга ҳам қарши курашилади. Одамларни тери лейшмани-озига 
қарши эмлаш билан мустаҳкам иммунитет ҳосил қилиш мумкин. 
Одамлар касаллик учогига боришдан 3 ой илгари эм-ланади.
Тери лейшманиозининг шаҳар шароитида учрчйдиган ант-
ропоноз хилида инфекция манбаи бемор одам ҳиеобланади. Лейш-
маниознинг бу хилида патологик жараён жуда якдол курин-майди. 
Касаллик бошланганидан 3—б ой утгач терида бирламчи
320


лейшманиома ва биринчи йилнинг охирига бориб уртача кат-
таликда чандиқ пайдо булади. Лейшманиознинг бу хили ҳозир 
бизда учрамаяпти. Диагностикаси ва давоси худди тери лейшма-
ниозининг'зооноз хилидагига ухшаш.
БОРРЕЛИОЗЛАР 
Иситма ва интоксикақия хуружининг қайта-қайта намоён 
булиши билан таърифланадиган бир гуруҳ уткир юкумли касал-
ликлар боррелиоз деб юритилади. Бу касалликларни кузгатади-ган 
микроорганизмлар маигхур франқуз микробиологи Амедей Боррель 
(1867—1936) шарафига боррелий деб, улар қузгатадн-ган касаллик 
боррелиоз деб аталади.
Боррелийлар спирал шаклида булиб, спирохеталар номи билан 
ҳам юритилади.
Боррелиозлар типик трансмиссив касаллик булиб, уларнинг 
антропонозлари (эпидемик қайталама тиф ва бошқалар) ва зо-
онозлари (кана юқтирадиган қайталама тиф ва бошқалар) маъ-лум.
ғ
ЭПИДЕМИК ҚАИТАЛАМА ТИФ 
(эпидемии спирохетоз)
Эпидемик қайталама тиф иситма хуружлари ва иситмасиз 
даврлар (апирексия даврлари) алмашиниб туриши ва. интоксикақия 
булиши билан таърифланадиган уткир юқумли касаллик-дир.
Тарихий маълумот. Бу касалликнинг клиникасини биринчи 
булиб 1842 йилда инглиз врачи Дженнер тасвирлаб берган. 1868 
йилда немис олими Обермейер касалликнинг кузгатувчиси спи-
рохета эканлигини топди. Жаҳон соглиқни сақлаш ташкилоти-нинг 
махсус ахборотига кура, бу касаллик охирги йилларда фа-қат 
Шимолий Африкада онда-сонда учраб туради.
Этиологияси. Касалликни ВоггеПа авлодига мансуб спирохета- 
— В. ОЪегтеИ кузгатади. Унинг узунлиги 20—40 мкм, қалин-лиги 
0,3—0,4 мкм га тенг, бутун буйи 5—6 марта буралган булиб 
спиралсимон куринишга эга. У грамсалбий, анилин буёқ-лари билан 
яхши буялади. Романовский усули билан буяганда кукимтир-
гунафша рангга буялади. Спирохеталар олдинга қа-раб, эгилиб ва 
айланмасига ҳаракат қила олади. Оқсил модда-си бор озуқа 
муҳитларида ва товуқ эмбрионида купаяди. Улар ташқи мухўитда 
чидамли эмас. Иситилганда, куритилганда тезда ҳалок булади. Паст 
хдроратда узоқ сақлана-ди. (19-расм).
Эпидемиологияси. Инфекция манбаи бемор одам. Бемор иситма 
хуруж қилиб турган вакдида касаллик юқтириш жиҳати-дан айниқса 
хавфлиднр. Дарорат нормал булиб турган пайтда (апирексия 
даврида) бемордан касаллик юқмайди. Инфекция бемордан 
СОРЛОМ 
одамга бит орқали юқади. Бит беморни чақ-қанида қон билан бирга
спирохета унинг меъдасига тушади.
21-36 
321 


1 9 - р а с м . Эпидемии қайталама тиф. Қонда 
спирохеталарнинг куриниши.
Меъдадан гемолимфага утиб, шу ерда купаяди. Беморни чакдан 
битлар 5—8 кун утгач, юқумли булиб қолади. Бит чаққанида те-ри 
ҚИЧИЙДИ, уни одам қашлаб баъзан битни эзиб, мажақлайди, Бит 
эзилганда унинг гемолимфасидаги спирохеталар терининг шилинган 
жойидан лимфага тушади ва'организмга тарқалади. Эпидемии 
қайталама тиф қиш-куклам фаслида купроқ учрайди. Одам 
организмида бу инфекцияга қарши табиий қаршилик кучи, яъни 
иммунитет йуқ. Лекин қайталама тифдан сунг органи-змда 
иммунитет пайдо булади, аммо унча кучли булмайди.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish