тавсия қилинди. Демақ пситтакоз орнитознинг аввалги номи.
Этиологиясн. Орнитозни вирусларга ҳам, риккетсияларга дам ухшаб
кетадигақ лекнн улардан фарқ қиладиган ва хламидий деб аталадиган
микроорганизм қузгатади. Хламидий юмалоқ шаклда булиб,
катталиги
0,30—0,35 мкм ни ташкил килади. У ҳужайралар ичида паразит булиб
яшайди. Хламидийда ДНК ва РНК бор. У товуқ эмбрионида купаяди.
Хламидий антибиотик-/1ар (тетрақиклин, левомииетин, эритромиқин)
таъсирига бери-лади, шу хусусияти билан вируслардан фарқ қилади. Оддий
де-зинфекцияловчи моддалар таъсирида анча тез ҳалок булаДн.
Эпидемиологияси.
Табиатдаги
инфекция
манбаи
ҳар
турли
паррандалардир. Бу касаллик билан огриган парранда.лар бу-шашиб,
хурпайиб кўолади, бетухтов қалтирайди; тез тез нафас ола-ди, а'ксиради,
тумшуридан шилимшик аралаш қон к'елади, охи-рида улиб қолади. Касал
паррандаларнинг ахлати ва туМшуги билан кузидан оқадиган шилимшикда
хламидий булади; Ахлат-дан вирус парранданинг патига суркалиши
мумкин.
Орнитоз асосан: 1) ҳаво-томчи ва ҳаво-чанг йули; 2) контакт йули билан
Ю1\ади-
Патогенези ва патологик анатомияси.
Хламидийлар бронх ва
бронхиолаларнкнг эпителий ҳужайраларига кириб, уларнинг ат-рофидаги
қушувчи туқимага ҳам утади ва шу ерларда тез суръат билан купаяди.
Сунгра хламидий қонга утиб, бутун организмда тарқалади. Интоксикақия
бошланиб, хламидий марказий нерв системаси, жигар, талоқ, юрак мускули,
буйрак уст И безлари ва бошка органларга урнашиб олади ва буларда узоқ
'сақланиши мумкин.
Беморнинг трахея, бронхларида, бронх атрофидаги лимфа тугунлари,
упкасида яллирланиш ва дегенерақияга хос узгариш-лар пайдо булади.
Альвеолаларда экссудат тупланиб боради.
Иккиламчи инфекция таъсирида лобар ва лобуляр пневмония
бошланишн мумкин. Ички органларда майда майда некрозга хос
узгаришлар аниқланади.
Клиникаси. Инкубақион давр и.1 —3 ҳафта давом этади. Орнитоз
тусатдан бошланади. Бемор қалтираб, ҳарорати 38—40 да-ражагача
кутарилади,
боши орриб, бушашади, уйқуси бузнлади. Бели,
ТОМОРИ
огрийди, қуруқ, йутал пайдо булади. Бемор лаблари кукариб, кузи қнзаради,
терлайди, ташна булади, кунгли айнай-ди, баъзан қусади. Купинча бурни
қонаб, лабига учуқ тошади. Томорида ангина белгилари пайдо булади.
Беморларнинг учдан бир қисмида лимфа тугунлари катталашади.
Иситма 1-ў3 ҳафта давом этади ва кейин литик тарзда паса-яди.
Ларингит ва трахеобронхит симптомлари, уртача бир ҳаф-тадан сунг
пневмония белгилари пайдо булади. Купинча
бради-кардия ва гипотония
бошланади. Жигар ва талоқ катталашади. Касаллик орир утганида бемор
алаҳлайди, галлюқинақия аломат-лари курил ади-. .
Қокда лейкопения, лимфопения, анэозинофилия, ЭЧТнинг
19—36
289
тезлашгани аникуланади.
Сийдикда оксил, уробилин булади. Баъ-
'зан гематурия ва глюкозурия аниқланади.
А. П. Казанқев тавсия этган классификақия буйича орнитоз-нинг
қуйидаги клиник хиллари ажратилади.
А. Уткир орнитоз.
• •
1)
пневмония билан утадиган хили;
2)
атипик хили: а) орнитоз менингити; б) пневмониясиз утадиган
орнитоз; 3) симптомсиз (субклиник) хили.
Б. Сурункали орнитоз: 1) сурункали орнитоз пневмонияси; 2)
пневмониясиз утадиган сурункали орнитоз.
В. Орнитоздан сунг давом этадиган сурункали пневмония.
Орнитознинг пневмоник хилида бемор эти увишиб, титрайди ва
ҳарора1и 38—39 даражагача кутарилади- Мускуллари, бугимлари
огриб, безовта и,илади, терлаб туради. 2—4 кунлардан бошлаб
пневмония белгилари пайдо булади. Дафтанинг охирида жигар ва
талоқ катталашади. Баъзи ҳолларда пневмония реқидиви уч-райди.
Орнитознинг менингеал хилида интоксикақия белгилари пайдо
булади.
Орнитознинг упка зарарланмасдан утадиган хили иситма чи-
қишл, томоқ ва мускулларнинг қақшаб огриши ва гепатолиенал
синдром билан таърифланади. Субклиник
хилида касаллик симп-
томлари булмайди, лабораторияда текшириш усулларигина бемор
вужудида касаллик борлигини курсатиб беради.
Беморларнинг 10 фоизида орнитоз сурункасига давом этиб, 3—5
йилга чузилиши мумкин. Бунда асосан сурункали пневмония
симптомлари аниқланади. Орнитоз умуман узоқ чузиладиган ка-
салликдир.
Do'stlaringiz bilan baham: