Тиббиёт олий билимгохлари учун укув адабиёт в. М мажидов юкумли



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/257
Sana02.03.2022
Hajmi3,72 Mb.
#477270
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   257
Bog'liq
Мажидов В.М. Юкумли касалликлар.doc

ПАРАГРИПП ИНФЕКЦИЯСИ
Парагрипп инфекцияси уртача даражада интоксикақия булиши ва 
юқори нафас йуллари, 'асосан хик/илдоқ шиллиқ пардасининг 
зарарланиши билан таърифланади.
1954 йилда Ченок деган олим уткир ларинготрахеит билан ог-
268


риган бемор боланинг томогидаги шилимшикдан шу касаллик ви-
русини ажратиб олишга муваффақ булди. Ченок орадан 3 йил утгач, 
парагриппнинг бошқача яна икки хил вирусини кашф этди. 1957 
йилда Японияда Сендай томонидан кашф этилган вирус ҳам шу 
гуруҳга мансуб экани маълум булди.
Этиологияси. Парагрипп инфекциясини қузратадиган вирус-
ларнинг 4 хили маълум, улар асосан грипп вирусига ухшайди. 
Уларнинг катталиги 150—250 нм атрофида. Бу вирусларда спирал-
симон РНҚ полисахаридлар, липидлар ва юза жойлашган гемаг-
глютинин бор.
Парагрипп вирусининг антиген тузилмалари узгарувчан эмас. Бу 
вирус одам ва маймунлар эмбрионининг буйрак туқимасида, товуқ 
эмбрионининг амниотик суюклигида купаяди. Улар нафас йуллари 
шиллиқ пардаси ҳужайраларида яшашга мослашган, ге-мабсорбқия 
ходисасига ҳам сабаб буладилар. Улар ташқи муҳит-да чидамли эмас, 
50 даража иссикда 30—60 минутда ҳалок булади.
Эпидемиологияси. Парагрипп инфекциясининг манбаи бемор 
одамдир. Инфекция ҳаво-томчи йули билан юқади. Парагрипп йил 
буйи спорадик тарзда учраб туради ва куз-қиш мавсумларида 
купаяди. У айниқса борча ёшидаги болаларда куп учрайди. Баь-зан 
борчада болалар орасида кенг тарқалади. Парагрипп шу-нингдеқ 
чақалоқ болаларда ҳам тез-тез учраб туради. Вируснинг антиген 
тузилмалари кам узгарадиган булгани учун бу инфекция эпидемия 
куринишида тарқалмайди. Баъзан парагрипп аҳоли зич яшайдиган 
кичикроқ жойларда кенг тарқалиши мумкин.
Патогенези ва патологик анатомияси. Худди гриппдагига ух-шаш 
парагриппда ҳам касаллик вируси асосан юқори ҳаво йуллари 
шиллиқ пардасининг эпителиал ғ;ужайраларида купаяди. Чакалоқ 
болаларда эса вирус иастки нафас йулларида (трахея, майда 
бронхлар, упка альвеолаларида) купаяди. Шиллиқ парда-лар шишиб, 
қизаради. Яллирланиш айниқса ҳиқнлдоқда яққол куринади. Ёш 
болаларда буникг натижасида ҳаво йули торайиб, бурилиб қолиш 
ҳоллари ҳам учрайди (круп).
Парагриппда вирусемия қисқа муддат давом этади, интоксикақия 
ҳам шунга яраша кучсизроқ булади.
Клиникаси. Инкубақион давр 2—7 кун. Касаллик купинча асга-
секин авж олиб боради. Беморнинг тинкаси қуриб, озгина боши 
огрийди, баъзан эти увишади. Бадани қақшайди. Ҳарорати купинча 
субфебрил ёки нормал булади. Баъзан ҳарорат қисқа муддат-га 
кутарилиши мумкин. Касаллик бошланишиданоқ бемор кув-қув 
йуталади, овози хириллаб чиқади ёки бутунлай чиқмай қолиб, бемор 
пичиллаб гапиради. Бурун аввал битиб қолади, сўнгра бу-рундан 
шир-шир сув оқаверади.
Бурун ва гомоқ шиллиқ пардаси қизариб, озгина шишади. 
Баъзан беморларнинг юмшоқ танглайида майда қизил нукдалар 
куринади. Қонда лейкоқитлар сони узгармайди ёки озгина ку'пая-ди. 
ЭЧТ ўзгармайди. Касаллик 1—3 ҳафта давом этади. Пара-
26*


грипп билак орриган беморда баъзан пневмония бошланадм. Бу 
хилдаги ҳодисаларни, шунингдек баъзан чақалоқларда бошла-яиб 
коладжан крупни ҳисобга олинмайдиган булса, касаллик ҳамма вакд 
деярли беморнинг согайиши билан якунланади.
Диагностикам, Хиқилдоқ шиллиқ пардасининг зарарланиши 
парагриппга жуда характерлидир. Интоксикақия туфайли руй 
берадиган узгаришлар жуда кучсиз ифодаланган булади ёки мут-лақо 
булмайди.
Парагриппнннг лаборатория диагностикасида иммунофлюорес-
қенқия 
усулч, 
.«маггл'отинақияни тормозлаш реакцияси ва компле-
ментни бириктириш реакцияларидан фойдаланиладм.
Давоси. Дазоси асосан бемор организмининг химоя кучларини 
жонлантиришга қаратилади. Ремантадин барвакд ишлатилса яхши 
нагиба беради. Касаллик огир утганида донорлар қонидан тайёр-
ланган гаммаглобулин ишлатклади. Парагрипп асоратлари пайдо 
булгач ҳолларда антибиотиклар ва сульфаниламид дорилар қул-
лзнилади.
Профилактикаси. Худди гриппдагига ухшаш чора-тадбирлар 
амалгз оширилади. Болалар жамоасида парагрипп аниқлангани-да б-
;;пўа соглом болаларга лейконитар интерферон тайинланади. 
Интерферон соглом болаларнинг бурнига то касаллик тугагунга қадар 
ҳар куни томизилиб турилади. Бундан ташқари бурун шиллпк 
кардасига оксалинли малкам суртилади.
АДЕНОВИРУС КАСАЛЛИКЛАРИ
Аденовирус инфекциялари )'ткир респиратор касалликлар жум-
ласидан булиб, нафас йуллари, куз, ичак шиллиқ пардаси, лим-фоид 
туь[|-маларнинг зарарланиши ва уртача даражада утадиган гшпжсгч: 
■'/.ч билан таърифланади.
Т.'(рих'-. 
1')Гғ3 
йилда америкалик Роу, Кюбиер ва бошқа олим-л..|. 
гоўод? болалардан кесиб олинган бодомча бези булагидан кас.чллик 
вирусларини ажратиб олганлар. Шунинг учун бу қуз-гатувчилар 
аденовирус номя билан аталади. Аденовируслар кейин-чалик тумов за 
конъюнктивит билан огриган беморлардан ҳам ажратиб олинган.
Этиологиясч Аденовирусларнинг 90 та серологик тури маъ-лум. 
Улар хайвонлар на одамларда учрайди. Уларнинг 30 хили одамлардан 
топнлган. Бу вирусларнинг катталиги 70—90 нм, қушқават иплик 
ДНК си бор. Уларда 3 хил антиген мавжуд: ҳам-мз аденовирусларга 
тааллук/ш ва комплементни бириктириш хусу-сиятига эга булган А 
антиген, токсик хусусиятга эга булган В антиген ва "ипоспецифик С 
антиген, бу антиген вирусларни эри-троқитларге адсорбқиялаш 
хусусиятига эга.
Бу вируслар совуқ ҳароратда узоқ вақт тирик сақланади. Уй 
.хароратида 2 \афтягача халок булмайди. Қизитилганда ва дезин-
■рекқияловчн моддалар таъснрида тез ҳалок бу'лади.
Эпидемнологияси. Инфекция макбаи бемор кишидир. Касал-
лнкнинг уткир даврида инфекция ҳаво-томчи йули билан юқади.
■270


Кейннроқ бемор вирусларни ахлати билан ҳам чиқариб :урад|' 
Демақ улар фекал-орал йул билан ҳам юқади. Инфекция тарқа-лиаыда 
вирус ташиб юрувчиларнинг роли ҳам бор.
Бу инфекцияларга 6 ойликдан 6 ёшгача булган болалар куп-роқ 
берилувчан буладилар. 6 ойликкача болаларнинг бу касал-ликлар 
билан орримаслиги уларда буладиган табиий (онасидан утган) 
иммунитетга борлиқ. 95 фоиз аҳолида тез-тез учраб тура-диган 
аденовирусларга қарши аатителолар топилгаи.
Патогенези ва патоморфологияси. Бошланишда аденовируслар нафас 
йуллари, куз ва ичак шиллиқ пардаларидаги эпителий ҳу-жайраларида
купаяди. Бу ўужайралар ҳалок бу'лгач, вируслар бошқа
ҳужайраларга утади. Эпителий ҳужайраларида купайган вируслар
регионар лимфа тугунларига боради ва у ерда ҳам купаяди. 
Лимфа тугунларидан вируслар қонга тушади ва С}/нгра бошқа
органларга боради. Сунгра вируслар жигар, талокда ур-нашиб олиб, 
яна купайиб боради. Аденовирус инфекциясида виру-семия одатда 
узоқ вақт давом этади. )ўаттоки симптомсиз утаёт-ган аденовирус 
инфекциясида ҳам баъзан вирусемия аниқланади. Вируслар таъсирида 
жар ости, буйин, култиқ ости ва мезентери-ал лимфа тугунлари 
зарарланиб, катталашади. Бодомча безлари ҳам шишади ва 
зарарланади. Аденовирус таъсирида бурун, то-моқ, трахея, бронхлар, 
сунгра куз конъюнктиваси, шох пардаси ва ичак шиллиқ пардаси 
зарарланади. Бронх ва альвеолаларда некрозлар пайдо булади. 
Аденовируслар ичак эпителиад ҳужай-раларида ва лимфа тугунларида
хам купаяди. Ичакдаги 
ЯЛЛИР
-ланиш жараёнида ичакнинг бактериал 
флораси ҳам иштирок этади. Натижада ич кетиш ва мезаденит 
аломатлари пайдо булади. Клиникаси. Инкубақион даври 1
кундан 13 кунгача давом этади. Касаллик тусатдан бошланади. 
Бемор эти увишиб, қалти-райди, озгина боши оррийди, аъзойи бадани 
қақшаб, безовта қн-лади. 2—3-куни ҳарорат 38—39 даражагача 
кутарилади. Баъзан бемор қайт қилади, боши айланадн. Касаллик 
бошланиши биланоқ баъзи беморларнинг қорни огриб; ичи кетади.
Биринчи кундан бошлаб беморнинг бурни битиб қолади ва бурундан 
шилимшиқ, кейинчалик йиринг аралаш шилимшиқ келади. Бемор 
томори орриб, йуталади, овози бугилиб қолади.
Баъзан аденовирус инфекцияси қайталанади, яъни касаллик 
реқидиви юз беради. Беморнинг юзи, кузи кизарган булади. 1—3 
кундан бошлаб, конъюнктивит аломатлари пайдо булади: куз орриб, 
ундан шилимшиқ аралаш ёш оқади. Катта ёшдаги одам-ларда катарал 
конъюнктивит аниқланади, ёш болаларда эса фоликуляр ёки пардали 
конъюнктивит бошланади, Баъзи ҳоллар-да конъюнктивитга кератит 
қушилади. Беморнинг бурни битиб, ундан суюў шилимшиқ оқа 
бошлайди (ринорея). Томоқ шиллик пардаси қизариб, шишади. Юм 
шоқ танглай шиллиқ пардаси дара ллашиб қолади. Бодомча безлари 
ҳам шишнб, қпзаради,- баъзан юмшоқ оқ парда билан қоплангани 
кузга ташланади. Жар ости ва буйин лимфа тугунлари катталашади. 
Касаллик огир ут-
271 


ганида юрак тонлари бугиқроқ булади, баъзан систолик товуш 
эшитилади. Баъзи ҳолларда аденовирус пневмонияси бошланади. 
Купинча беморнинг қорни огрийди, ичи кетади. Жигари ва талоги 
катталашади. Периферик қон манзараси кам узгаради. Аденовирус 
инфекциясининг қуйидаги клиник хиллари ажратилади: 1. Фарин-
гоконъюкктивал иситма; 2. Иситма билан утадиган уткир фарингит; 
3. Уткир эпидемик кератоконъюнктивит; 4. Аденовирус қуз-гатадиган 
пневмония.
Фарингоконъюнктивал иситма. Касалликнинг бу хили тусат-дан 
бошланади. ўарорат 38—39 даражагача кутарилади. Интоксикақия 
унча кучли булмайди. Бемор боши огриб, дармони қурийди, иштаҳаси 
бугилади. Болалар купинча қусади. Фарингит ва ларин-гнт белгилари 
яққол куринади. Беморнинг томоги қичиб, қуруқ йуталади. Дастлабки 
1—2 кун ичида бурундан шилимшиқ оқади. Орадан 2—8 кун ғтгач 
конъюнктивит бошланади. Конъюнктивит олдинига бир томонлама 
булади, орадан 9—8 кун утганидан кейин иккинчи томонда 
бошланади. Беморнинг кузи қизариб, ёшланади, худди биронта нарса 
тушгандек қадалиб қичишиб, ачишади.
Конъюктивит катара л, фолликуляр ва пар дали булиши мумкин. 
Конъюнктивит бир неча кун давом этади. Зарарланган куз томо-
нидаги бодомча безлари қизариб шишади, буйин ва жар ости лимфа 
тугунлари катталашади. Баъзан жигар ва талон, катталашади. 
дарорат 7—10 кун утгач аста-секнн пасаяди. Тумов ало-матлари 
узоқроқ давом этади.
Иситмали уткир фарингит. Аденовкус инфекциясининг бу хили 
ен'гил утади ва жуда куп учрайди. 2—3 кун давомида беморнинг 
ҳарорати кутарилиб, ринит, фарингит, ларингит, бронхит белгилари 
найдо булади, бурун битиб кхғлади. Бодомча бези қизаради ва 
ютганда оррийди. Буйин ва жаг ости лимфа тугунлари катталашади, 
овсз хнриллаб чиқади, чуруқ йутал безовта қилади. Фарингит 
Солаларда купроқ учрайди ва 10—14 кун, баъзан кўироқ давом этади.
Уткир эпидемик кератококъюнктивит. Аденовирус инфекцияси-
нинг бу хили бош огриги, тинка қуриши ва ҳарорат кутарилиши 
билан бошланади. Аввал бир куз касалланади. Куз конъюнктива-си 
вадовоқ қизариб ишшади, ёш оқади. Регионар лимфа тугунлари 
катталашади. Орадан 3—7 кун утгач, иккинчи куз касалланади. 
Касаллик бошланишидан иккн ҳафтача вақт утгач, кузи-нинг шох 
пардаси хиралашадп, аммо унда яра пайдо булмайди. Эпидемик 
кератококъюнктивит 2—4 ҳафта давом этади ва сунгра бемор еогайсб 
кетади. Баъзан кератит узоқ чузилиб, куз хира тортиб қолишига 
саСаб булиши мумкин.
Аденовирусли пневмония. Бу пневмония асосан бир ёшгача 
булган болаларда учрайди ва огир утади. Аденовирус инфекцияси-га 
бактериялар қушнлиб упкадаги узгаришларни чуқурлаштири-ши 
мумкин. Бундай .\олларда касаллик жуда огир утади ва бемор улиши 
ҳам мумкиқ
Бемор текширилганда пневмонияга хос симптомлар аниқлгнади.
272


Болалардаги бундай пневмонияда камдан-кам лейкоқитоз була-ди. 
Катта ёшдаги кишиларда аденовирусли пневмония енгил ута-ди, қон 
текширилганида лейкоқитоз аниқланади.
Асоратлари. Худди гриппдагига ухшаш отитлар, синуситлар, 
пневмониялар учрайди. Бундан ташқари, аденовирус инфекцияси ҳар 
хил сурункали касалликларнинг зуриқишига сабаб булади.
Баъзан аденовирус пневмонияси орир утади ва бемор улиб 
қолиши ҳам мумкин.
Диагностикаси. Беморда катар аломатлари, узоқ давом эта-диган 
иситма, уртача интоксикақия ҳодисалари билан бир қаторда 
тонзиллит, конъюнктивит ва гепатолиенал синдром борлиги аниқ-
ланганида аденовирус"инфекцияси ҳақида уйламоқ керақ
Диагнозни муқим қилиш учун қуйидаги лаборатория усулла-
ридан фойдаланилади.
1.
Вирусологик усул. Бурун, томокдаги шилимшиқдан, куздан 
ощан 
шилимшиқ, ёшдан ва ахлатдан вирусларни ажратиб олиш 
мумкин булади. 
2.
Иммунофлюоресқенқплга асосланган экспресс-диагностика 
усули. 
3.
Серологик усуллар: комплементни бириктириш реакцияси 
гемаггютинацияни тормозлаш реакцияси ва нейтраллаш реакцияси. 
Давоси. Касалликнинг енгил хилида десенсибилловчи ва симп- 
томатик даво буюрилади, бунга. қушимча қилиб витаминлар бе- 
рилади.
'
Беморда интоксикақия белгилари 
ящол 
куринганда гаммагло-
,_булин, полиионли туз эритмалари ишлатилади. Бемор бурнига 
оксали,ч (0,25% ли малкам), теброфен (0,25% малҳам) суртила-ди. 
Конъюнктивит ва кератитга даво қилиш учун дезоксирибонук-леаза 
(0,05% ли эритмасн) ва сульфақил натрий (20—30% ли эритмаси) 
теброфен ва флоренал малҳамлари ишлатилади. Аденовирус 
инфекциясининг асоратларига даво килишда антибиотиклар ва 
сульфаниламидлар куллаиилади.
Профилактикаси. Худди гриппдагига ухшаш чора-тадбирлар 
амалга оширилади. Болалар жамоасида аденовирус касаллиги қайд 
қилинса, боища соглом болаларга интерферон тайинланади. Катта 
ёшдагиларнинг бурнига оксалин малками суртиб туриш максадга 
мувофикдир.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish