линкомиқин. Бу антибио-
46
,
ЙК
г
раммусбат кокклар, микоплазмаларга кучлн таъсир қилади. у
пневмония, гриппга пневмония қушилга;шда, сарамасда, суяк
ва
мускуллар' йиринглагаида қулланилади; б) фузидин-натрий
стафилококқ менингококқ гонококкларга таъсир қиладк; в) по-
аимиксин В сульфат (аэроспорин)—кукйиринг таёқчалар қуз-"
ка
тган-
касалликларда ишлатилади.
IX. Замбурурларга қарши аитибиотиклар (нистатин ва ле-
в
орин). Бу прёпаратлар микозларда ва бошқа аитибиотиклар узоқ
вақт ишлатилган ҳолларда қулланилади,
X. Синтетик аитибиотиклар: 1) яримсинтетик пениқиллинлар
(ампиқиллин, оксақиллин, метиқиллин, амоксиқиллин, тикарқил-
лин) қиклоқиллин, карбениқиллин); 2) яримсинтетик қефалоспо-
ринлар (қефалотин, қефалоридин); 3) яримсинтетик аминогли-
козидлар (амикоқин, нетилмиқин, дибекақин, тобромиқин); 4)
яримсинтетик тетрақиклинлар (метоқиклин, доксоқиклин, мо-
ноқиклин); 5) яримсинтетик рифампиқинлар (рифампиқин, ри-
фодин).
Яримсинтетик аитибиотиклар табиий антибиотикларга қара-
ганда қатор афзалликларга эгадир: кислота ва ферментларга анча
чидамли, таъсир доираси кенгроқ, организмга ножуя таъсири кам.
Аитибиотиклар ва умуман ҳамма химиотерапевтик дорилгр
таъсирида микроб ҳужайрасидаги кимёвий жараёнлар ва модда-лар
алмашинуви издан чиқиб, тирик мавжудотга хосўамма жараёнлар
бузилади ва микроб ночор шароитга тушиб қолади, нати-ж.ада у
купайишдан тухтайди ёки активлиги сусаяди. Турли дори-лар
турлича таъсир қилади. Масалан, сульфаниламидлар бактерия
х/ужайрасининг озиқланиш жараёнини бузади ва унинг ривож-
ланишини тухтатади (бактериостаз). Пениқиллин аминокислота,
оқсил ва нуклеин моддалар алмашинувини издан чиқаради.
Стрептомиқин микроб ҳужайранинг нафас олишини, левомиқетин
эса мой кислоталари синтезини бузади.
Аитибиотиклар ва бошкў химиотерапевтик дорилар бактери-
остатик таъсири микроблар токсинлари камайиши билан ҳам намо-ён
булади. Бу эса бемор организмига $ғзининг ҳимоя воситаларини
сафарбар қилиш учун қулай шароит тугдиради. Масалан, упка
улатида улат таёқчалари упкада шу даражада шиддат билан
купаядики, бемор организми узикинг ҳимоя механизмларини са-
фарбар қилиб улгурмасданоқ, кучли токсин таъсирида ўалок булади.
Беморга стрептомиқин ва сульфаниламид катта дозаларда бе-
рилганда улат таёқч?ларинин'г кўпайиш суръати камаяди ва бе-
морнинг ҳалок булиш муддати орқага сурилади (Р. Н. Жуков-
Вережников). Ана шу вақтда организм уз ҳимоя воситаларини
сафарбар қилишга улгуради ьа куўпинча у\лат микробларини ҳалок
қилади ва жуда огир ва мураккаб курашда ролиб чиқади.
Аитибиотиклар таъсирида микроб ҳужайрасида ферментлар
функқияси бузилади, Аитибиотиклар микроб ферментлари сис-
темасига қандай таъсир Утказишнга қараб зўуйидага хилларга
«?
ажратиладн: а) ингибитор антибиотиклар микроб ҳужайраси
деворининг синтезига таъсир к
(
илади (пениқиллин, қефалоспорин
лар, қиклоспарин, ваномиқин. бакитроқин); б) оқсил модда
синтези за рибосома функқиясига таъсир қиладиган антибиотиклар
(тетрақиклин, левомақетин, аминогликозид, макролидлар).
Антибиотиклар, агар терапевтик дозада ишлатиб борилса, фа-қат
микроб ҳужайрасига таъсир утказади ва бемор организмига деярли
зарар қилмайди.
Нитрофурандан олинган дорилар (фуразолидон, фурадонин,
фурагин, фурақиллин) жуда кун грамманфий ва граммусбат мик-
роОларга, шу жумладан баъзи антибиотикларга ва сульфаниламид
препаратларга чидамли бактерияларга, шунингдеқ баъзи рго!о-гоо
ларга (лямблия ва трихоманадаларга) таъсир щилади.
8-оксихинолиндан олинадиган дорилар (энтеросептол, миксо-
форм, кнтестопан, 5-НОК ва бошқалар) ҳам рго(огоо ва микроб-ларга
таъсир к$'рсатади. Бу препаратлар дизентерияда, энтеро-колитларда
йшлатилади. Улар меъда-ичак шиллиқ пардасидан сурилмайди ва
ичакда узоқ сақланади. Уларни ичак антисептик-лари деб ҳам
юритилади. Бу гуруҳ дориларнннг баъзилари (мек-соформ, мексаза)
ичакдаги нормал микробларга таъсир қилма-ганиҳолда чириш ва
бижгиш жараёнларини камайтиради.
Сульфаниламид препаратлар ярим асрдан бери ишлатилиб кел-
мокда. Охирги йилларда патоген микроблар бу препаратларга бир
кадар чидамли булиб қолди. Узоқ йиллар давомида патоген
микроблар сульфаниламид препаратларнинг зарарли таъсирига
секин-аста мосланиб борди ва уларга бардош берадиган хиллари
пайдо булди. Шу сабабдан беморларни сульфамидлар билан даво-
лаганда натижа бундан 30—40 йиллардагига ухшаш яхши булиб
чиқмаяпти.
Сульфаниламидларнинг секин шимиладиган хиллари (сульгин,
фталазол)ни огиз орқали берилганда ичакда уларнинг конқентра-
қияси юқори булади ва ичакдаги патоген микробларга (масалан
дизентерия таёқчаларига) кучли таъсир қилади.
Бошқа сульфаниламид*лар (сульфопиридазин, мадрибон) узоқ
вақт давомида таъсир қилиш хусусиятига эга. Бу препаратлар турли
граммсалбий ва граммижобий микроблар қузгаган касал-ликларда
йшлатилади. Кўпинча бу дорилар антибиотиклар билан бир вақтда
берилади.
Беморларни даволашда бир вақтда иккита ва ундан куп синер-гист
препаратларни қуллаш умуман яхши натижалар беради. Юқорида
қайд қнлинган препаратларнинг бир хиллари синергист-лар булса,
бошқалари антогонястлардир. Масалан пениқиллин ва стрептомиқин
синергнстлардир. Уларнинг }\ар бири алоҳида ярим уткир
эндокардитда ишлатилганда фойда қилмайди. Иккалови бир вақтда
қулланилса, бемор бу огир дарддан согайиб кетади. Шунга ухщаш
пениқиллин ва сульфаниламид дорилар синергнстлардир, улар
менингококк ва пневмококк инфекцияларида яхши натижа беради.
Дизентерияда сульфамидлар левомиқетин билан бкрга ишлати-
пади. Дизентерия чузилиб кетган ўоллардл учта синергист до-"
и
— сульфамид '-}- лезомиқетин + стрептомиқин тавсия этилади. Бир
вақтда бир нечта препарат берилганда, улардан ўар бири-нинг
дозалари камайтирилади.
Юқумли касалликлар чузилиб кетган холларда фақат зтиот-роп
давонннг узи кифоя қилмайди. Бундай ҳолларда бемор орга-
низминикг химоя воситаларига таъсир қилиш керак булади (вак-
қинотерапия, ь;он қуйиш, протеинотерапия ва бошкалар).
Антибактериал препаратларни имкони борича барвақт (ичкн
органларда патоморфологик узгаришлар ҳали жуда чуқур ри-
вожланмасдан ва касаллик сурункали шаклига утмасдаи) тайин-лаш
зарур. Биронта препарат билан даволанаётганда натижа я.чши
булмаса уни узгартириш ёки унга қушкмча қилиб синергист препарат
ҳам тайинлаш керақ Охирги йилларда химиотера-певтик дорилар
баъзи бир вируслар қузгатадиган касалликларда ҳам ишлатилмокда.
Масалан, гриппда ремантадин, герпетик ин-фекиияда видарабин,
ақикловер, спидда азидотимидин қуллан-моқда.
Бактериофаготерапия. 1898 йилда рус олими Н. Ф. Гамалея
бактерияларни парчалай оладиган махеус модда борлигини топ-ди ва
уни бактериолизин деб атади. 1916 йилда франқуз олими д-Эрелль
бу ҳодисани бактериофагия деб ва бояги махеус модда-ни
бактериофаг деб аташни тавсия этди. Бактериофаг—бакте-рияни
ютувчи деган маънони англатади.
Бактериофаг нуклеопротеиддан ташкил топган жуда майда оқ-сил
зарраларидан иборатдир. Бу моддалар муайян шароитда пай-до
булади, уларда мустақил моддалар алмашинув'жараёни юз бермайди,
шу сабабдан улар фақат тирик бактериялар иштироки-дагина купая
олади. Бактериофаг тириқ бирок мустақил яшай олмайдиган
тузилмадир. Унинг яшаши ва купайиши учун албат-та бошқа тирик
ҳужайра керақ
Бактериофаг бактерияларни парчалайди, бир-бирига ёпишти-
ради, уларни фагоқитлар томонидан ютилишига тайёрлаб беради.
Ичбурур, вабо, газли гангренада бактериофаг билан даволаш яхши
нагижа беради. Бактериофаг қорин тифи ва стрептококклар
кузгатадиган турли касалликларида хам ишлатилади.
Химиотерапевтик препаратлар (антибиотиклар, сульфамидлар, ва
бошқалар) бактериостатик таъсир курсатишини юқорида бир неча
марта таъкидлаб утдиқ Патоген микробларни узнл-кесил ғ;алок этиб,
организмни улардан мусаффо қилишни бемор орга-низмининг
ҲИМОЯ механизмлари таъминлайди.
Утгаи аерда машўур рус клиниқисти А. А. Остроумов «то ор-
ганизм уз куч-қувватларини купайтириб касалликка қарши кураш
воситаларини ишлаб чиқармас экан, нимжон организмда ҳеч қан-Дай
хинин безгак плазмодийларига таъсир курсата олмайди» деб
таъкидлаб утган эди. У специфик дорилар таъсирини кучайтириш
учун бемор қувватини оширишга эътибор берарди.
С. П. Боткин «табиат қонуниятларини диктат билан кузатиб,
урганиш ва улардан бемор манфаати учун фойдаланиш керақ.. Одам
организмида патологии жараённи тухтатишга қурби етади-ган
махсус физиологик воситалар мавжуд» деб уқтирар эди.
1947 йилда атоқли олим- А. А. Богомолеқ «юқумли касаллик-
ларки специфик химиотерапевтик препаратлар билан даволаш фақат
организм реактивлиги етарли булгандагина тулиқ ва яхши натижа
беради», деб таъкидлаб утди.
Химиотерапевтик препаратлар билан даволаш жараёнида баъ-зан
ҳар турли асоратлар учрайди. Улар уч гуруҳга булинади: 1) аллергик
асоратлар; 2) эндотоксин реакция аломатлари; 3) дисбактериоз.
Do'stlaringiz bilan baham: |