ЛУНАТИЗМ — к. Сомнамбулиэм.
ЛУНЖ —оғиз даҳлизининг икки ён қисми; лабларнинг бевосита давоми. Л. асосини шу номли мускул ташкил этади. Унинг қатламида ёғ каватлари, шиллик каватида эса майда безчалар жойлашган.
ЛУПА —фокус масофаси кичик (10—100 мм) бўлган йиғувчи линза ёки линзалар системаси. У 2 дан 40—50 мартагача катталаштириб кўрса- тади; Л. дерматология, офтальмология, лабора- тория амалиётида ва б. ҳолларда қўлланила- ди.
ЛЮГОЛЬ ЭРИТМАСИ — таркибида йод, калий йодид ва сув (1:2— 1:7) бўлган эритма. Лаборато- рия мақсадлари ва дори сифатида ишлатилади. ЛЮДОТЕРАПИЯ — ўйин б-н даволаш; психоте- рапиянинг бир тури. Даволашнинг бу усулида бемор ўзини безовта қилаётган турли хил ҳис- ҳаяжондан халос бўлиб тинчланади. Турли спорт ўйинлари б-н шуғулланиш, музика, рақс ва ҳ. к. Л. усулларидандир. Л. асосан асаб касалликла- ри ва енгил кечадиган бошқа руҳий ҳаста- ликларда кўлланилади.
ЛЮМБАГО—бел-думғаза соҳасининг тўсатдан қаттиқ оғриб қолиши; бемор қаддини ростлай олмай, эгилганича қолади. Асосан оғир нарса кўтарганда кузатилади (яна к. Беланги). ЛЮМБАЛГИЯ — бел-думғаза соҳасида узоқ да- вом этадиган оғрик; ҳаракат килганда у зўрайиб, бемалол эгилиб-кадни ростлаш кийинлашади. Нервлар, улар илдизи ёки мускуллар таъсирлани- шидан келиб чикади.
ЛЮМБОПЕРИТОНЕОСТОМИЯ — орқа мня су юқлиғини орка миянинг бел соҳасидаги кама- лаксимон пардаси тагидан қорин бўшлиғига тушириш. Бу операцияни очиқ гидроцефалия касаллигида кўллаш мумкин.
ЛЮМБОТОМИЯ —қорин пардаси оркасндаги бўшликни қорин бўшлиғини очмай туриб бел томондан кесиб очиш.
ЛЮМИНЕСЦЕНЦИЯ — баъзи моддаларнинг муайян т-рада уларнинг иссиклик нурланишидан ортикча бўлган ва бирор энергия манбан кўзғат- ган нурланиши (ёруғлик, радиоактив ва рентген нурлари, электр маидони таъсирида ҳамда кимё- вий реакциялар, механнк таъсирлар натижасида ҳосил бўлади). Л. механизмига, нурланиш мудда- тига караб фарк килинади. Л. дан клиннк- диагностика мақсадида, гигиеник ва суд-тиббиёт тадкикотларида фойдаланилади.
ЛЮСТ СИМПТОМИ — тиззанинг пастки кис- мн (кичик болдир суягининг бошчаси) га болғача б-н урганда, оёк панжасининг беихтиёр сакраб кетиши. Бу белги асосан тетанияда (титраш) учрайди.
ЛЮТЕИНЛОВЧИ ГОРМОН, лютропин — ҳар иккала жннсда ҳам жинсий без хужайралари ривожланишини, жннснй гормонлар биосинтези- ни, аёлларда овуляцияни кучайтирувчи гипо- физнинг гонадотроп гормони. Қимёвий табиатига кўра оқсил-пептид гормонларга киради; гли- копротеид. Л. г. етишмаганда ҳайз кўриш бузилади, овуляция бўлмайди.
ЛЮТЕОМА — тухумдонларнинг гормонал-фаол ўсмаси. Аменорея, гипертрихоэ, қин гипертрофия- сида кузатилади.
Л ЮТЕОЦИТ — тухумдон ҳужайраларининг уму- мий номи. Сариқ тананинг ҳосил бўлишида сариклик пигменти (лютеин) ни тўплайди. Люте- ин ҳужайраларнинг гипертрофняси ва гиперпла- зияси туфайли янги ҳосил бўлаётган сарнк тананинг ҳажми ошиб, сариқ тус олади. ЛЮТРОПИН — қ. Лютеинловчи гормон. ЛЯМБЛИОЗ —■ ингичка ичак ҳамда ўт пуфагида паразитар ҳаёт кечнраднган протозоа — БатЬНа т1ез1|па1|5 кўзғатадиган юкумли касаллик. Ин- гичка ичак фаолиятининг бузилиши б-н ифода- ланади. Кўпинча белгисиз кечиши, бунда бемор касаллик ташувчи ва кўзғатувчи манба бўлиши мумкин.
м
МАВРАК — хушбўй ярим бута. Барги ишлатила- ди. Таркибида эфир мойи, флавоноидлар, ошлов- чи ва б. моддалар бор. Дамламаси юқори нафас йўлларининг яллиғланиш касалликларида оғиз ва томоқни чайиш учун ишлатилади. МАГНИТОБИОЛОГИЯ — биофизиканинг бир бўлими. Тирик организмга ташки магнит майдо- нининг таъсирини, шунингдек организмда магнит майдонининг ҳосил бўлиш механизмини ва элект- ромагнит б-н организм ўртасидаги ўзаро таъ- сирни ўрганади.
МАГНИТОКАРДИОГРАФИЯ — юрак фаолия тини текшириш усули. Юрак электромагнит майдонини ташкил килувчи биоэлектрик фаол
магнит ўзгаришларини ёзиб олишга асосланган. МАГНИТОТЕРАПИЯ — бемор танасига магнит майдони б-н таъсир этншга асосланган физиоте- рапия усули.
МАДДА — қ. Йиринг.
МАЗА БИЛИШ, таъм билиш —оғиз бўшлиғи шиллик каватида, шунингдек тилда жойлашган таъм сезиш рецепторларига турли эрийдиган моддалар таъсиридан вужудга келади- ган сезги. Маза сезгиларини аччик, ширин, нордон ва шурни сезаднган хилларга ажратиш мумкин. МАЯИБЛИҚ — бахтсиз ҳодисалар туфайли ёки физик, кимёвий ва биологик омиллар таъсирида шикастланиш натижасида иш кобилиятини киска
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
муддат ёки бир умрга кисман ёки бутунлай йўкотиш. Шикастланишнинг оғир-енгиллигига караб М. 3 гуруҳга бўлинади. I гуруҳга тааллукли касалликлар б-н майибланганлар ҳар 2 йилда, II, III гуруҳга кирганлар эса ҳар йили текширувдан ўтадилар. Беморнинг саломатлиги яхшиланмаса, ўзгариш тузалмайдиган ёки қўл, оёк олиб ташланган бўлса, белгиланган гуруҳ кайта кўрилмаслиги мумкин.
МАЙМОҚЛИК — оёк панжаси шаклининг жуда мураккаб ўзгариши, унинг кийшик бўлиши. Туғма ва турмушда орттирилган бўлади. Кўпинча ўғил болаларда учрайди. Туғма М. да оёк панжаси ичкарига караб кийшайган бўлади (супинация). Турмушда орттирилган М. оёк панжаси ва болдир суякларининг синиб, нотўғри битиши, шунингдек фалаж, мускул ва нерв толаларининг ҳар хил касалликлари оқибатида пайдо бўлиши мумкин. Маймок одам силкиниб юради, одатдаги пой- абзални кия олмайди, оёк панжасининг ташки чеккасига таяниб юради.
МАК-КЛЮР-ОЛДИРГИЧ СИНАМАСИ — веге- татив рефлексларга оид текшириш усули; би- лакнинг ички томони териси орасига 0,2 мл 0,85 % ли натрий хорид эритмаси юборилганда ҳосил бўлган тугунчанинг сўрилиб кетиш муддатини аниклаш. Бу усулнинг фойдаси шундаки, агар танада ортиқча суюклик бўлса, юборилган шу бир томчи суюқлиқнинг сўрилиши анча вактни талаб килади. Аксинча тана сувсизланган бўлса, унда бу томчи белгиланган вактдан олдин сўрилиб кетади.
МАККАЖУХОРИ — бир йиллик дон ўсимлик. Табобатда оналик гулининг устунчаси — «попу- ги» ишлатилади. Таркибида сапонинлар, С, В■, Вг, Вб, РР ва К витаминлар, каротин, пантотенат кислота, флавоноидлар ва б. моддалар бор. Препаратлари ўт ва сийдик ҳайдовчи, қон окишини тўхтатувчи восита сифатида, донининг мойи атеросклерозни даволашда ишлатилади. Донидан крахмал ва мой олинадн.
МАКРОГЕЛ ЬМИ НТОСКОП ИЯ — гижжаларни аниклаш максадида бирор объект (ахлат, сийдик, балғам, кусук массаси, шунингдек мурдани ёргандаги орган ва тўқималар) ни оддий кўз б-н текшириш.
МАКРОГЕМАТУРИЯ — сийдикда кон бўлиши. Буйрак ва сийдик йўллари касалликларида кузатилади.
МАКРОГЕНИТОСОМИЯ — гавданинг ёшга нис- батан анча тез ривожланриши; айникса ташки жинсий органлар жуда эрта ривожланади. Бунга ички секреция безларининг махсус биологик фаол моддалар ишлаб чиқаришининг тезлашуви сабаб бўлади. Бундай ўғил-кизлар тез балоғатга етиша- ди.
МАКРОГЕНИЯ — юқори жағнинг туғма ниҳо- ятда катта бўлиши б-н таърифланадиган ри- вожланиш нуксони.
МАКРОДАҚТИЛ ИЯ — ривожланиш нуқсони;
кўл ва оёк бармоқларининг туғма ҳаддан ташка- ри узун бўлиши.
МАКРОДЕНТИЯ — ривожланиш нуксони; бир ёки бир нечта тишнинг туғма ҳаддан ташкари катта бўлиши.
МАКРОКАРДИЯ — ривожланиш нуқсони; юрак- нинг ҳаддан ташқари катталиги. Бу атама кўпрок рентгенологияда ишлатилади.
МАКУЛИТ 121
Do'stlaringiz bilan baham: |